К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

Ҳисобварақлар тизими. 
Ҳисобварақлар тизими ҳисоб 
объектларини уларнинг иқтисодий белгиларига қараб 
гуруҳлаштиришга асосланган. Ҳисобот даври мобайни­
да хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тур- 
ли-туман муомалалар содир бўлади. Улар ҳисобварақ- 
лар тизимидан фойдаланиб, хўжалик муомалаларининг 
маълум иқтисодий 
мазмунига қараб 
умумлаштири- 
лади.


Ҳисобварағутр тизими бухгалтерия ҳисобини икки 
томонли тизимда юритиладиган акциядорлик жамият- 
лари, корхоналар, хусусий фирмалар учун Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган ягона хуж­
жат ҳисобланади.
Икки ёқлама ёзув. 
Бу корхонада содир бўлган хўжа- 
лик муомаласини ҳисобварақлар тизимида акс этти- 
риш усулидир. Бу усулнинг муҳим бир хусусияти шун­
дан иборатки, ҳар қандай хўжалик муомаласига те­
гишли бир сумма бухгалтерия ҳисобида шу вақтнинг 
ўзида камида иккита ҳисобваракда акс эттирилади.
Бухгалтерия баланси. 
Хўжалик маблағлари ва ман- 
баларини маълум бир санага бўлган ҳолатини акс эт- 
тириш усули ҳисобланади. Баланеда корхона маблагла­
рининг жойланиши ва таркиби, маблағлар манбалари- 
нинг ташкил топиши ҳақидаги маълумотлар келтири­
лади.
Ҳисобот. 
Маълум даврга бўлган хўжалик фаолияти­
ни акс эттирувчи умумлаштирилган хўжалик жараёни 
ва муомалаларини уларнинг иқтисодий 
мазмунига 
қараб маълум тартибда гуруҳлаштирадиган ва ўзаро ало- 
қадорлигини таъминлайдиган кўрсаткичларни акс эт­
тирувчи шакллар йиғиндиси ҳисобот ҳисобланади. Ҳисо- 
бот корхонанинг маълум бир давр бўйича хўжалик фа­
олиятининг якунини кўрсатади.
2.4. Ҳужжатлаштириш
Корхона ва ташкилотларда содир бўлган хўжалик 
муомалаларини, шунингдек, мавжуд бўлган моддий 
бойликларни ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахс­
лар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни хисоб­
га олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгал­
терия ҳужжатларидан фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва 
юритишда ҳужжатлардан фойдаланиш муҳим ҳисобла- 
нади. Чунки, корхонада содир бўлган ҳар бир хўжалик 
муомаласи ҳужжатлаштирилган тақдирдагина, унинг 
узлуксиз ҳисобга олиниши таъминланади. Шу билан 
биргаликда ҳужжатлардаги маълумотлар корхонада со­
дир бўладиган хўжалик муомалаларининг ишончлили- 
гини таъминлайди.


Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш корхо­
нани оператив бошқаришга самарали таъсир курсата­
ди, бошқарув ходимларининг ўз вазифаларини суиис- 
теъмол қилмасдан, виждонан бажаришини таъмин­
лайди.
Корхонада ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби 
шундай йўлга қўйилиши керакки, у сохталаштириш 
имкониятини, ўз вақтида келиб тушмаслиги ва уларни 
бухгалтерия ҳисобида кечикиб расмийлаштирилишини 
истисно қилсин. Мазкур масалада корхона раҳбарлари 
томонидан тегишли назоратнинг йўқлиги нохуш оқибат- 
ларга олиб келиши ҳамда пул ва товар-моддий бой­
ликларнинг талон-тарож қилинишига олиб келиши 
мумкин. Шунинг учун ўтказилаётган хўжалик муомала- 
ларига дойр ҳужжатлар ҳаракати устидан корхона раҳ- 
бари томонидан ҳам, бош бухгалтер томонидан ҳам 
ўзаро икки томонлама назорат йўлга қўйилиши лозим. 
Бунинг учун корхонада ҳужжатларнинг аниқ айлани­
шини йўлга қўйиш ва масъул ижрочиларни кўрсатган 
ҳолда ҳужжатлар оборотининг турли босқич чизмалар 
кўринишида графиклар ёки ишлар рўйхатини тузиш 
керак бўлади. Ҳужжатлар айланиши графигини амалга 
ошириш устидан назоратни бош бухгалтер амалга ош и­
риши керак.
Бухгалтерия ҳисобида 
ҳужжат 
амалга оширилган 
хўжалик муомаласи тўғрисида ёзма гувоҳлик бўлиб, 
бухгалтерия ҳисоби маълумотларига юридик куч ба- 
гишлайди.
Бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик муомалалари­
ни ҳужжатлаштириш жорий бухгалтерия ҳисоби маъ­
лумотлари ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларига ис- 
ботловчи куч беради. Баъзи ҳолларда хўжалик торти- 
шувларини хўжалик суди томонидан тўғри ҳал қилиш 
имконини беради.
Ҳужжатлаштириш ёрдамида хўжалик маблағлари 
ҳаракатини ўз вақтида тўғри ҳисобга олиш, шунинг­
дек, бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ўтка- 
зишда моддий бойликларнинг бутлиги таъминланади. 
Шунинг учун ҳам хўжалик муомалаларини ҳужжатлаш- 
тириш натижасида корхона мол-мулкининг бутлиги таъ­
минланади.


Корхона ва ташкилотларда ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш, молиявий натижаларни аникдаш, хуллас, бар­
ча жараёнлар ҳужжатларда акс эттирилади. Бу эса кор­
хонада амалга оширилган хўжалик муомалалари ус­
тидан назорат ўрнатиш билан бирга, иш юритишда 
муайян тартиб-интизомни йўлга қўйилади ва оқибат 
натижада ҳисобни мустаҳкамлайди.
Ҳисоб ишларини умумлаштиришга фақат тўғри рас- 
ми йлаштирилган ҳужжатлар, яъни белгиланган техник 
андозаларда кўзда тутилган барча реквизитлари тулди- 
рилган ҳужжатлар қабул қилинади. Бухгалтерия ҳисоби 
ҳужжатларининг реквизитлари қуйидагилардир:
♦ корхонанинг номи;
♦ ҳужжатнинг номи;
♦ унинг рақами ва санаси;
♦ хўжалик муомаласининг қисқача мазмуни;
♦ унинг микдорий пулдаги ифодаси;
♦ мазкур хўжалик муомаласи учун жавобгар шахс­
ларнинг исм-шарифи;
♦ мазкур хўжалик муомаласи учун жавобгар шахс­
ларнинг шахсий имзолари;
♦ хўжалик муомалаларининг характери ва ҳисоб ах- 
боротига ишлов бериш технологиясига боғлиқ ҳолда 
бирламчи ҳужжатларга бошқа зарур реквизитлар \ам 
киритилиши мумкин.
Ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар куйида- 
гилардир:
♦ ўз вақтида тузиш;
♦ тўлиқ ва ишончли бўлиши;
♦ хўжалик фаолияти устидан дастлабки ва жорий 
назоратни олиб бориш.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган хужжатлар бир 
нечта белгилари бўйича тавсифланади:
♦ тузилган жойи бўйича;
♦ акс эттирилган хўжалик муомалаларнинг ҳажми- 
га кўра;
♦ қамраб олиш усулига кўра;
♦ мақсадига кўра.
Тузилган жойига кўра
ҳужжатлар ички ва ташқи хуж­
жатларга бўлинади. 

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish