Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

V БОБ 
 
Қиш яқинлашган сари Молийй кўп ташвишлана бошлади. Деярли ҳар куни ишга кеч қолиб 
борарди. Ҳар сафар ухлаб қолганлигини айтиб узр сўрарди ва бутун танасининг зирқираб 
оғриётгани ҳақида шикоят қиларди. Лекин иштаҳаси карнай эди. Турли баҳоналар билан ишдан 
эрта кетарди. Фаросатсизлиги шундоққина сезилиб турган юзини кўлмак сувга солиб узоқ-узоқ 
тикилиб қоларди. Ҳайвонлар орасида Молийнинг қилмишлари ҳақида турли миш-мишлар ҳам 
юрарди. Кунлардан бир кун ферма ҳовлисида думини ўйнатиб айланиб юрган Молийни сомон 
ковшаётган Кловир имлаб чақирди: 
- Молийй, - деди у, менинг сизга айтадиган жиддий гапим бор. Бугун саҳар пайти “Ҳайвон 
ферма”си билан "Фоксвурд" фермаси оралиғига қўйилган тўсиқ олдида сизни кўрдим. Мен 
узоқроқда эдим. Лекин тўсиқнинг орқа томонида мистер Пилкингтин ишчиларидан бири 
турганини сездим. У сиз билан нима ҳақидадир гаплашарди. Ҳатто бурнингизни силлашига ҳам 
руҳсат бердингиз. Тинчликми, Молийй?! Нима гап?!
- Туҳмат қилманг! Бундай воқеа рўй бергани йўқ,-деди Молийй туёқлари билан тепсиниб 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
туриб. 
- Молийй, ёлғон гапирманг! Тумшуғингизни ҳақиқатдан ҳам силлатмаганман деб қасам ича 
оласизми?-деди Кловир. 
- Гапингиз тўғри эмас,-деди Молийй кўзларини ерга тиккан ҳолда. У Кловирнинг кўзларига 
қарай олмасди. Молийй Кловирнинг олдида узоқ туролмай яйловга ўтлагани кетди. Кловирнинг 
калласида эса бу воқеани бошқаларга айтсамми ёки йўқми деган фикрлар ғужғон ўйнай 
бошлади. У отхонага кириб Молий ётадиган супага солинган сомонни туёғи билан ағдариб 
кўрди. Сомон тагига бир неча оқ қанд ва ҳар хил рангдаги ленталар яширилган эди. Бу воқеадан 
уч кун ўтгандан сўнг Молий йўқолиб қолди. Ҳайвонлар унинг қаерда эканлигини узоқ вақт 
билишолмади. Бир неча ҳафта ўтгандан кейин эса каптарлар Вилингдоннинг бир чеккасида 
Молийни кўрганликлари ҳақида хабар келтирдилар. У пивохона ёнида тўхтаб турган қизил ва 
қора рангга бўялган чиройли араванинг шотилари орасида турарди. Шахмат нусха матодан шим 
кийиб олган ва ниҳоятда семириб қоринлари осилиб кетган, чертса юзларидан қон томадиган 
бир майор Молиййнинг тумшуғини силарди ва унга оқ қанд берарди. Молиййнинг танасидаги 
мўйларнинг яқиндагина қиртишланганлиги сезилиб турарди. Сочларига қизил лента боғланган 
эди. 
Молийнинг ҳаётидан мамнунлиги сезилиб турарди. Бу хабарни эшитган фермадаги 
ҳайвонлар Молийнинг номини иккинчи марта тилга олмай қўйдилар. 
Январь ойида оби-ҳаво жуда қаттиқ келди. Ер темир-метиндек музлаган, далада ишлашнинг 
ҳеч иложи йўқ эди. Катта молхонада кетма-кет мажлислар ўтказила бошлади. Келаси йили 
олинадиган ҳосилнинг режалари чўчқалар томонидан тузиларди. Чўчқалар фермада рўй 
бераётган сиёсий воқеаларни назардан қочирмасдилар. Ҳайвонлар бу тартибга кўникишганди. 
Чўчқалар томонидан чиқарилган қарорлар кўпчилик ҳайвонлар томонидан тасдиқланиши шарт 
эди. Ҳайвонларнинг ўзига ҳам қарорлар устида бош қотирмасликлари ёқиб тушарди. Лекин 
Сноубол билан Наполеон ҳеч бир масалада келиша олмас эди. Улар ўртасидаги 
келишмовчиликлар кучайиб борарди. Агар улардан бири ферманинг экин эқиладиган 
майдонига арпа экишни таклиф қилса, иккинчиси буни албатта рад этиб сули экиш фойдали 
эканлигини исботларди. Агар бири даланинг тупроғи фақат карам экиш учунгина ярайди деса, 
иккинчиси бу ерга умуман экин экиб бўлмайди, ерга олдин ишлов бериш керак, дерди. Ҳар 
иккаласининг ҳам тарафкашлари бўлиб мажлислар жанжалга айланиб кетарди. Бир масала 
қайта-қайта муҳокама қилинарди. Сноубол ҳайвонларнинг ақлини ўғирлайдиган чиройли 
нутқлари билан кўпчиликни ишонтира оларди. Аммо Наполеон овоз тўплашда уддабуронлик 
қиларди. Қўйлар унга яхшигина ёрдам берарди. Улар тортишувни диққат билан кузатиб, 
Наполеоннинг фикрларини доимо қувватлаб турардилар. Қўйлар Сноуболнинг нутқларини энг 
муҳим ва таъсирчан жойларида узиб қўйиб “Икки оёқликлар -душман, тўрт оёқликлар -дўст" 
деб марашарди. Бу билан бошқа ҳайвонларнинг диққатларини ўзларига тортишарди. 
Сноубол Жоунзнинг уйидан "Фермер ва молбоқар" журналининг эски сонларидан бирини 
топиб олган эди. Уни қайта-қайта ўқирди. “Ҳайвон ферма”сини ривожлантириш учун турли 
режалар тузарди. Ферма ерлари атрофига зовурлар қазиш ва моғорлаб кетган овқат 
қолдиқларини қайта ишлатиш ҳақида фойдали маслаҳатлар берарди. Ҳайвонларнинг ахлатини 
ферма ҳовлисида қолдириш қўшимча иш кучини ва меҳнатни талаб қилишини асосларди. 
Ҳайвонлар ахлатларини далаларга ўзлари ташлашлари ҳақида комплекс режа тузди ва уни 
ҳаётга тадбиқ қилишга урина бошлади. Сноубол томонидан таклиф қилинаётган таклифларни 
Наполеон тан олмасди. Уларнинг ўрнига ўзининг лойиҳаларини ҳам бермасди. У ҳаддан 
ташқари босиқ эди. Афтидан кимнидир ёки ниманидир кутаётганга ўхшарди. Улар орасидаги 
шамол тегирмони ҳақидаги тортишув, айниқса, жуда кескин бўлди. Сноубол қуриладиган 
шамол тегирмони учун ҳайвонлар турадиган жойдан узоқроқ, бўлган кичкинагина бир 
тепаликни таклиф қилди. Тепаликни ўрганиб чиқиб, шамол тегирмони қурилиши учун шу 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish