www.ziyouz.com кутубхонаси
21
оёқларингизни кўтаринг дерди. Хуллас, ҳайвонлар икки лагерга бўлингандилар. Улар орасида
фақат Бенямингина бетараф эди. Унинг назарида, озиқ-овқатни кўпайтириш ҳам, шамол
тегирмонини қуриш ҳам фермадаги ҳайвонлар ҳаётини яхшилашга ёрдам бермасди. Шамол
тегирмони қурилса ҳам ва қурилмаса ҳам турмуш бир текисда давом этиб, умр ўтаверади,
шамол тегирмони қурилиши яхшиликка олиб бормайди деб ўйларди.
Ҳайвонлар шамол тегирмони қурилишидан ташқари «Ҳайвон ферма»сининг ҳимояси устида
ҳам бош қотиришарди. Инсонлар "Молхона жангги"да мағлуб бўлишган бўлса ҳам хоҳлаган
пайтларида яна ҳужум бошлашларини билишарди. Бирдан бостириб келиб фермани Мистер
Жоунзга олиб беришлари табиий ҳол эди. Буни ҳар қадамда кутиш мумкин эди. Ҳайвонлар
бунинг ўзига хос сабаблари борлигини сезиб туришарди. Инсонлар устидан ғалаба қозонган
ҳайвонлар ҳақидаги хабарлар ер юзи ҳайвонлари орасида тезлик билан тарқалиб борарди.
Фермалардаги ҳайвонларнинг тинчи бузилиб бораётганди. Улар ҳам инсонларга қарши
қўзғалон кўтариш ҳаракатига тушиб қолишган эди. Мудофаа муаммосини ҳал этишда ҳам,
одатдагидек, Наполеон Сноубол билан келишолмасди. Напалеон қуроллар сотиб олиб,
ҳайвонларни қурол ишлатишга ўргатишни муҳим деб ҳисобларди. Сноубол эса ер юзидаги
фермаларда яшовчи ҳайвонлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш учун каптарларни
сафарбар қилишга кўпроқ ишонарди. Каптарлар ёрдамида қўзғалонга ундашнинг афзалликлари
ҳақида жўшиб ваъз айтарди. Ер юзидаги мавжуд фермаларнинг ҳаммасида қўзғалон кўтарилиб,
ғалаба қозонадиган бўлса, ҳимояни ўз-ўзидан кераги бўлмайди деб тушунтиришга ҳаракат
қиларди. Ҳайвонлар, аввал, Наполеонни тинглашарди, сўнгра Сноуболга қулоқ солишарди.
Лекин қайси бири ҳақ эканлигини ажратолмасдилар. Шунинг учун улардан қайси бирининг
нутқи таъсирчан бўладидиган бўлса ўша ёққа қараб оғиб кетишарди. Аравани от қайси томонга
тортадиган бўлса ўша томонга қараб йўл олишарди.
Ниҳоят, Сноубол шамол тегирмонининг лойиҳасини тугатганлигини эълон қилди. Унинг
қурилиши ҳақидаги масалани ҳайвонлар орасида овозга қўйиш вақти ҳам етиб келди. Масала
якшанба куни ўтказиладиган мажлисда ҳал этиладиган бўлди. Ҳайвонлар катта молхонага
йиғилишди.
Шамол тегирмони ҳақида гапириш учун Сноуболга сўз беришди. У шамол
тегирмонининг қурилишини ҳимоя қилиб, салобат билан таъсирчан маъруза қила бошлади.
Қўйлар марашиб, унинг сўзини тез-тез бўлиб туришарди. Сўнгра Наполеон ўрнидан туриб
шамол тегирмони ҳақида Сноубол айтган гаплар сафсата эканлигини тушунтира бошлади.
Сўнгра ҳайвонларни овоз бермасликларини сўраб дарҳол ўтирди. У ниҳоятда қисқа гапирди.
Ўзини бу масалага бепарводек тутарди. Бирдан Сноубол сапчиб оёққа турди. Қўйлар марай
бошлашди. Сноубол қўйларнинг товушини босиб тушадиган баланд овозда гапира бошлади.
Шамол тегирмонининг қурилишига овоз беришларига ундаб, ўз фикрларини асослай бошлади.
Овоз беришда тенг икки гуруҳга ажралиб кетган ҳайвонлар Сноуболнинг мароқли ва чиройли
маърузаси таъсирига берила бошладилар. Сноубол «Ҳайвонлар ферма»сининг келажаги ҳақида
куйиб-ёниб гапирарди. Ҳайвонларнинг кўзи ўнгида келажакдаги фаровон ҳаёт манзаралари
тикланарди. Қўл меҳнатини ҳайвонлар елкасидан кўтариб юборадиган, электр қуввати билан
ишлайдиган машиналар яратилиши ҳақида ваъда берарди. Фақат ҳозирда ҳайвонлар кўриб
турган сомон майдаловчи машиналар эмас, балки ер ҳайдовчи тракторлар, ҳосил йиғувчи
комбайнлар, хашакларни босиб маҳкам боғловчи ва донларни навларга ажратувчи
техникаларнинг яратилиши ҳақида башорат берарди. "Ҳатто,-дерди у,- электр қуввати ёрдамида
ҳайвонларни жароҳлик йўли билан даволаш мумкин. Ундан ташқари, электр нурлари ёрдамида
ҳар бир ҳайвон супасига ёруғлик узатилиши, иссиқ ва совуқ сувларнинг олиб борилиши,
хоналарнинг иситилиши ҳақида сўзларди. Ҳайвонлар бутун хотирларини жамлаган ҳолда
диққат билан қулоқ солишарди. Уларнинг юзларидан Сноуболга хайрихоҳ, эканликлари
сезилиб турарди. Уларнинг шамол тегирмони қурилиши учун овоз беришларига шубҳа ҳам
қолмаган бўларди. Кутилмаганда Наполеон сакраб ўрнидан туриб кетди. Кўзларини ўқрайтириб
Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
Do'stlaringiz bilan baham: |