Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
беришмади. Итларнинг жаҳл билан иррилашлари уларнинг овозларини ўчирди. Кейин 
одатдагидай қўйлар «Тўрт оёқлилар - дўст, икки оёқликлар - душман» деб баланд овоз билан 
марай бошладилар. Шу билан бир зумгина давом этган эътироз бостирилди. Ниҳоят Наполеон 
жимликни сақлаш учун олдинги оёқларини кўтарди. Қарор муносабати билан айрим масалалар 
устида келишиб олиш зарурияти туғилганини айтди. 
Ҳайвонларнинг тўғридан тўғри одамлар билан алоқага киришмасликлари огоҳлантирилиб, 
қарор моддасига амал қилиш кераклиги ҳақида узундан узоқ гапирди. Сўнгра бу муаммонинг 
маъсулиятини ўзи бўйнига олишга ваъда берди. Вилингдонда яшайдиган адвокат Вимпер 
инсонлар билан бўладиган савдо-сотиқ муомалаларида воситачилик қилишга ёлланганини, ҳар 
душанба куни «Ҳайвон ферма»сига келиб, зарурий масалалар бўйича маслаҳатлашишга розилик 
берганлигини айтди. Наполеон одатдагидай ўзининг нутқини “«Ҳайвон ферма»си абадий 
яшасин!” деган шиор билан тугатди. Ҳайвонлар «Англия ҳайвонлари» гимнини биргаликда 
айтишганидан сўнг тарқалишди. 
Скуийлир ҳайвонлар орасида юриб қарор ҳақидаги фикрларга қулоқ солди. Бу қарорга 
қаршилик кўрсатиш бефойда эканлигини тушунтирди. Эътироз билдиришнинг ҳожати йўқ 
эканлигини айтиб, уларни тинчлантирди. Сноубол томонидан тарқатилаётган ёлғон-яшиқ 
гапларга эътибор бермасликларини таъкидлади. Қабул қилинган қарорга иккиланиб қараётган 
айрим ҳайвонларнинг шубҳасини тарқатиб юборишга ҳаракат қиларди: 
- Ўртоқлар, қарорнинг матни билан минг афсуски, ўзларингиз таниша олмайсизлар, агар 
қарор матнини ўқиб чиқа олсангиз эди, бутун ҳақиқатни, яъни унинг мақсади ва моҳиятини 
англаб етардингиз. Ҳозир эса қарорнинг маъносини туш каби ғира-шира тасаввур эта оласиз. 
Ўртоқлар, сиз менга ишонинг, ҳақиқат шу қарорда, унинг ҳаётга тадбиқ қилинишида ҳаяжон 
билан айтилган бундай сўзлардан сўнг ҳайвонлардаги ишончсизлик аста-секин йўқолиб 
борарди. 
Ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари мистер Вимпер келишувга биноан фермада пайдо бўлади. 
У пихини ёрган муғомбир ва тулкидай айёр эди. У ҳамиша сочларини бакенборт қилиб тараб 
юрар ва асосан адвокатлик, кичик бизнес билан шуғулланарди. У “Ҳайвон ферма”сига воситачи 
кераклигини, хизмат ҳақи ҳам кўнгилдагидай бўлишини бошқалардан кўра олдинроқ илғаб 
олди. Бу эса унинг фаҳми-фаросати ўткирлигидан далолат берарди. Ҳайвонлар мистер 
Вимпернинг фермага келиб кетишига қўрқинч билан қарардилар. Вимпер ҳам эҳтиёткорлик 
билан муомалада бўларди ва ўзини ҳаддан ташқари сипо тутарди. Фермада рўй бераётган 
воқеаларга асло аралашмасди. Ҳайвонлар икки оёқлаб юрадиган инсонга буйруқ 
бераётганларидан лаззатланишар ва ўзларининг хизматларини қилдирашаётгани учун ич-
ичларидан мағрурланишарди. Ҳайвонларнинг ўзларига бўлган ишончлари тобора ортиб 
борарди. Одамлар билан бўладиган навбатдаги шартномаларга тайёрланишарди. Шунга 
қарамай ҳайвонлар инсонлар билан ҳамма соҳаларда муносабатларга киришишни исташмасди. 
Ўзлари зарур деб топган масалалар бўйичагина алоқага киришмоқчи эдилар. 
Инсонлар “Ҳайвон ферма”сида бўлаётган воқеалардан бехабар эди. «Ҳайвон ферма»си 
борлигини билардилар, холос.Бу фермага нисбатан эса нафратлари кучли эди. Нафратлари эса 
кундан кунга ғазабга айланиб борарди. Инсонлар «Ҳайвон ферма»сининг синиб, ўз-ўзидан йўқ 
бўлиб кетишига диний оятлар ва тушунчаларга ишонишгани каби ишонишарди. Улар олиб 
бораётган шамол тегирмонининг қурилишини муваффақиятсизлик билан тугашини башорат 
қилардилар. Одамлар пивохоналарга тўпланиб «Ҳайвон ферма»сида қурилаётган шамол 
тегирмони ҳақида узоқ баҳслашишарди. Шамол тегирмони қурилиши билан боғлиқ хабарларга 
асосланишиб, унинг вайрон бўлиши ёки битказилгандан кейин умуман ишлай олмаслигини 
исботлашишарди. Лекин, аксинча, «Ҳайвон ферма»сидаги ишлар бир текисда борарди. Одамлар 
вақт ўтган сари ҳайвонларнинг иш бошқаришига ва иродаларининг мустаҳкамлигига тан бера 
бошладилар. Уларда ҳайвонларга нисбатан ҳурмат туйғуси аста-секин уйғониб борарди. 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish