Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
Унинг ўзига хос нуқтаи назари мавжуд эди. Боксэр ҳамиша тинимсиз меҳнат қилиш, ҳайрат ва 
шижоат, маъсулият билан ишлаш керак деб ўйларди. У Наполеонни жуда ҳурмат қиларди. Ҳар 
қандай масалаларда унинг ҳақ эканлигига ишонарди. Ўз олдида кўндаланг бўлган муаммоларни 
юқоридаги эътиқодларига асосланиб осонгина ҳал этарди. Боксэр ҳар куни бошқа ҳайвонларга 
қараганда қирқ минут эрта уйғотарди. Хўроз билан келишиб олганди. Хўроз уни уйғотиш учун 
алоҳида қирқ минут олдин қичқирарди. Боксэр бошқа ҳайвонлардан олдинроқ, тош қонига 
бориб, иш бошларди. Майдалаб қўйилган тошларни ёлғиз ўзи қурилаётган шамол 
тегирмонининг ёнига таширди. 
Ҳайвонлар бутун ёз давомида кунларини кўнгилли ўтказдилар. Уларнинг бош қашишга ҳам 
қўллари тегмади. Ишлари жуда кўп ва оғир меҳнат талаб қиларди. Овқат эса мистер Жоунз 
давридагига қараганда кам бериларди. Шунга қарамай ҳайвонларнинг кайфиятлари жуда баланд 
эди. Фермадаги умумий аҳволни ёмон деб бўлмасди. Ҳайвонлар фақат ўзлари ҳақидагина 
ўйлашга одатландилар. Энди одамларни боқиш ҳақидаги муаммолар уларни қизиқтирмасди 
Фермада муваффақиятсизликлар жуда кўп бўлишига қарамай, ҳайвонлар тушкунликка 
тушмасдилар. Чунки улар фаровон кунлар, тўкин-сочинлик ҳақида берилган ваъдаларга умид 
боғлашар, шунинг учун ҳам астойдил меҳнат қилишарди. Айниқса, далаларни ёввойи ўтлардан 
миришкорлик билан тозалашарди. Ҳар қандай берилган топшириқни аниқ, пухта, мукаммал 
бажарардилар. Бу хусусиятлар, яъни топшириқни маъсулият билан бажариш ҳисси ҳаттоки 
одамларда ҳам топилмасди. Ҳайвонлар яйловларда етиштирилаётган ҳосилни ўғирлашни 
хаёлларига ҳам келтиришмасди. Шунинг учун яйловлар ва мевазорларни инсон ҳукмронлик 
қилган даврдагидек тўсиқлар билан ўрашнинг ҳам ҳожати йўқ эди. Натижада жуда кўп меҳнат 
ва маблағни талаб қиладиган тўсиқлар ва панжаралар муаммоси ҳайвонларни ўйлантирмади. 
Ёз ойининг охирларига келиб ҳайвонлар олдидаги муаммолар кўпайганидан кўпайди. 
Айниқса, парафин мойининг иплари, итлар учун бисквит, тақалар тайёрлаш учун темир кабилар 
сув билан ҳаводай зарур бўлиб қолди. Уларни ферманинг ўзида тайёрлашнинг имқони йўқ эди. 
Далаларга экин экиш учун уруғлик ва турли химиявий ўғитлар ҳам керак эди. Иш асбоблари 
ҳам етишмас эди. Шамол тегирмони қурилиши учун керакли айрим механизмларни ҳам четдан 
олиб келиш зарурияти туғилди. Буларни қаердан, қандай олиб келишни ҳайвонлар билишмасди. 
Шунинг учун ҳам улар жиддий ўйлай бошладилар. Якшанба кунлари бўладиган мажлисларнинг 
бирида Наполеон ҳафталик вазифалар билан ҳайвонларни таништириш билан бирга ферма 
ҳаётига янги бир қонунни тадбиқ этмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу қўшни фермерлар ва 
шаҳар билан савдо-сотиқ алоқаларига киришиш ҳақидаги қарор эди. Бу қарорнинг қабул 
қилиниши «Ҳайвон ферма»сида савдо-сотиқни ривожлантириш учун эмас, балки ферма 
ҳайвонларининг эҳтиёжини қондириш заруриятидан келиб чиққан эди. Шу йилнинг ўзидаёқ 
Наполеон пичан рақамлари ва буғдойдан олинган ҳосилнинг бир қисмини сотишга фермерлар 
билан шартнома тузишга мажбур бўлди. Шамол тегирмонининг қурилишини тезлатиш учун 
бир оз пул жамғариши керак эди. Шунинг учун фермадаги ҳайвонларнинг емиши учун керак 
бўладиган тухумларни ҳам Вилингдонда сотишни режалаштирди. 
-Товуқлар, -деди Наполеон, - бу қарорни, албатта, қабул қилишлари ва олиб борилаётган 
шамол тегирмонининг қурилишига тухум туғишни кўпайтириш билан ўз ҳиссаларини 
қўшишлари керак. Ҳайвонларни қарорнинг бир нозик нуқтаси ўйлантираётган эди. Агар бу 
қарорга амал қилинадиган бўлса, инсонлар билан ўзаро муносабатга киришга мажбур 
бўлишарди. Айниқса, инсонлар билан бўладиган пулли муомалалар, савдо-сотиқ қилиш 
ҳақидаги фикрлар уларни бир оз чўчитарди. Ҳайвонларнинг баъзилари мистер Жоунз 
қувилгандан кейин қабул қилинган қонуннинг «Инсонлар билан алоқа қилмаслик» ҳақидаги 
моддасини эсладилар. Айримлари эса хаёлларига шунчаки бир келтириб қўя қолдилар. 
Наполеон “Якшанба кунлари ўтказиладиган мажлисларни тугатиш” ҳақидаги қарорини эълон 
қилганида эътироз билдирган тўртта ёш чўчқаларнинг овозларига ҳайвонлар эътибор 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish