www.ziyouz.com кутубхонаси
18
яраси ҳанузгача очиқ эди, қон чаккиллаб томиб турарди. Уруш уруш-да,-деб давом этди
Сноубол. У қурбонсиз бўлмайди. Кўпинча урушнинг ўқига яхши ҳайвонлар дуч келишади. Мен
эса ўлимни, ҳаттоки одамлар ўлимини ҳам хоҳламайман.Шу пайт ҳайвонлар орасидан қайси
биридир "Молий қаерда?! У йўқ-ку!" - деб сўради. Ҳақиқатдан ҳам улар орасида Молий
кўринмасди. Одамлар Молийни ярадор қилганликлари ёки уни ўзлари билан асир тушириб олиб
кетганликлари ҳақидаги ваҳимали ўйлар ҳайвонларни безовта қиларди. Молийни қидира
бошладилар. Уни отхонадаги супа устига ўрнатилган охур ичидаги пичан орасига бошларини
суқиб олган ҳолда топдилар. Милтиқ товушларидан ваҳимага тушган Молий отхона ичига
қочиб кириб яшириниб олган эди. Ҳайвонлар Молийни топиб, ферма ҳовлисига қайтганида
кўлмак ичида ётган ошхона хизматчиси йўқ бўлиб қолган эди. Ҳушига келиб қочиб кетган эди.
Ҳайвонлар ёввойи эҳтирос ичида бир-бирларига сўз бермай жанг пайти кўрсатган
қаҳрамонликлари ҳақида шовқин солиб гапира бошлашди. Сўнгра қўлга киритилган ғалабани
нишонлаш тантаналарини бошладилар. Ферма ҳовлисидаги байроқни баланд кўтаришди.
"Англия ҳайвонлари" қўшиғини бир неча маротаба такрорладилар. Сўнгра жанг пайти ўқ тегиб
шаҳид бўлган қўйни кўмиш маросимини ўтказишди. Маросимда Сноубол қисқагина нутқ
сўзлади. “ “Ҳайвон ферма”сини сақлаб қолишимиз учун жонимизни ҳам фидо қилишга тайёр
туришимиз керак”,- деб нутқини тугатди. Қўйнинг қаҳрамонлиги бошқа ҳайвонлар учун ибрат
бўлиши кераклигини таъкидлади. Қўйнинг жангда шаҳид бўлиш сабабларига алоҳида урғу
берди. Қўй дафн этилган қабр бошига бута экишди.
Кейинги кун ўтказилган мажлисда ҳайвонлар бир овоздан "Қаҳрамон ҳайвон" ҳарбий
орденини таъсис этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлашди. Сноубол билан Боксэр бу орденнинг
дастлабки лауреатлари бўлишди. Бронзадан қилинган бу орден мистер Жоунз ҳукмронлиги
вақтида якшанба ва байрам кунлари отларни безатиш учун ишлатиларди. Ҳайвонлар уни
омборхонадан топган эдилар. Жангда ҳалок бўлган қўйга эса ўлимидан сўнг 11 даражали
“Қаҳрамон Ҳайвон” орденини беришди. Бўлиб ўтган жангни абадийлаштириш устида ҳам кўп
тортишишди. Ниҳоят "Молхона жангги" деб номлашга қарор беришди (Жанг бўлиб ўтган
ферма ҳовлиси яқинида молхона жойлашган эди). Ҳайвонлар мистер Жоунзнинг милтиғини лой
ичидан топиб олишди. Фермада милтиқ ўқлари сақланишини билишарди. Уни қидириб
топдилар. Милтиқни байроқ ўрнатилган ёғоч тагига ўрнатишга қарор қилинди. Милтиқ йил
давомида икки марта отиладиган бўлди. Биринчи маротаба "Молхона жангги"нинг йиллигини
нишонлаш мақсадида октябрь ойининг 12-кунида, иккинчи маротаба эса қўзғалон ғалабасини
байрам қилиш шарафига йилнинг энг узун кунида осмонга қарата ўқ узиладиган бўлди.