ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ
9.1. Жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари
Жойда ориентирлаш бўлинма командирларининг жанговар фаолиятида муҳим аҳамиятга эгадир. У бўлин-маларга жанговар вазифа қўйишда, йўналиш ҳарака-тини сақташда, жангда эришилган марраларни ва ни-шоннинг ўрнини аниқташда ҳамда нишонни кўрса-тиш ва бўлинмаларни бошқаришда зарурдир.
Жойни ўрганиш, жойда карта билан ишлаш ва бош-қа шу каби ишларда дастлаб, горизонт томонларини (шимол, жануб, шарқ, ғарб) йўналишларини ҳамда атрофдаги предметларга нисбатан турган нуқтанинг ўрнини аниқлаш керак бўлади. Бунга ориентирлаш де-йилади.
Жойда ориентирлаш усуллари. Жойда топографик карта, аэрофотосуратлар, жанговар ва штаб машина-ларда ўрнатилган навигацион аппаратуралар ёрдамида ориентирлаш мумкин. Жанговар ҳолатда ориентирлашнинг оддий усуллардан, яъни компас бўйича осмонда-ги ёритгичлар ва маҳаллий предметлар аломатидан кенг қўлланилади.
Бўлинма командирлари жойда компас ёрдамида кар-та бўйича ориентирлашни бажарадилар. Бу ориентир-лашнинг асосий усули ҳисобланади. Ориентирлар етар-ли бўлмаган ёки жиддий ўзгаришлар бўлган жойларда аэрофотосуратлар билан ориентирлаш нисбатан афзал-роқдир. Чунки бунда картага нисбатан маҳаллий пред-метлар ва рельефнинг майда деталлари батафсил кўрса-тилган бўлиб, ўзи турган жойни ва йўналиш ҳаракатини аниқ ташкил этиш ва тез топишга имкон беради. Кечаси ҳаракатланаётган пайтда ёки ориентирлар бўлма-ган жойда ҳаракатланиш олдиндан карта ёки фотосу-рат ёрдамида тайёрланган азимут бўйича амалга оши-рилади. Бу энг ишончли ориентирлаш усули ҳисобла-нади.
Жойни мураккаб шароитда кўриш қийин бўлганда навигацион аппаратуралар ёрдамида ориентирлаш энг ишончли ва аниқ бўлади. У ҳар қандай вазиятда ҳам ўзи турган жойнинг координатасини ҳаракат йўнали-шининг дирекцион бурчагини ҳамда маршрутнинг охир-ги пунктигача бўлган йўналишнинг дирекцион бурча-гини ҳам аниқлайди.
Ориентирлашнинг оддий усуллари компас ёрдами-да, осмон ёриткичлари ва маҳаллий предметлар ало-мати бўйича горизонт томонларини ва йўналиш ҳара-катини аниқлашда қўлланилади.
Жойда ориентирлаш умумий ва детал шаклида бўли-ши мумкин.
9.2-расм. Ҳаракат маршрути схемаси
Умумий ориентирлаш тахминан бўлса ҳам ўз ўрни-ни аниқлаш, охирги пунктгача етиб олиш учун зарур ҳаракат йўналиши ва вақтни ифодалайди. Бундай ори-ентирлаш, кўпинча картаси бўлмаган машина экипаж-ларининг марш пайтида карта ўрнига маршрут схема-си (9.2-расм) ёки аҳоли пунктлари рўйхати ва бошқа ориентирларнинг масофасини кўрсатилиши билан ифо-даланилади. Марш пайтида ҳар доим ҳаракат вақтига, схема бўйича босиб ўтилган масофани машина спидо-метри билан ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа ориен-
тирлар босиб ўтганлигини текшириб бориш зарур бў-лади.
Детал шаклида ориентирлаш ўз ўрнини, ҳар хил объектлар жойлашувини ва ҳаракат йўналишини тўғри аниқдашга асосланади. У душманнинг жойлашган ери-ни разведка қилиш натижаларини, етиб борган марра-ларини, нишонни кўрсатиш, азимут бўйича юриш ва бошқа ҳолатларни картага туширишни ўз ичига олади. Аниқ ориентирлаш эса карта, аэрофотосурат ва нави-гацион аппаратуралар ёрдамида бажарилади.
9.2. Ориентирларни танлаш ва улардан фойдаланиш
Маҳаллий предметлар ва рельеф формаларига нис-батан ўз ўрнини, объектлар ва нишонлар жойлашуви-ни ҳамда ҳаракат йўналишини кўрсатилишига ориен-тирлар дейилади. Улар одатда тузилиши, рангги ва бошқа предметлардан фарҚ қилиши билан характерла-нади.
Ориентирлар майдонли, чизиқли ва нуқтали бўли-ши мумкин.
Майдонли ориентирларга аҳоли пунктлари, ўсим-ликлар массиви, дарахтзорлар, кўллар, сув омборлари кириши мумкин. Бундай ориентирлар жойни ўрганиш-дан ёдда осон сақлаш мумкин.
Чизиқли ориентирларга одатда чизиқли давом этувчи маҳаллий предметлар мисол бўла олиши мумкин, ма-салан, йўллар, дарёлар, каналлар, электр узатгич тар-моқтари ва ҳ.к. лар.
Нуқтали ориентирларга майдони кичик бўлган ма-ҳаллий предметлар ва рельеф формалари киради. Бу-лар мисолига гумбаз типидаги қурилишлар, завод ва фабрикалар трубалари, ретрянсляторлар, чорраҳалар, ҳар хил чуқурликлар, кўприклар ва бошқалар. Бун-дай ориентирлардан асосан ўз ўрнини аниқ белги-лаш учун, ўқ отиш секторларини белгилаш, нишон-ни жойлашиши ва кузатишни ташкил этишда фой-даланилади.
Бўлинмаларни ориентирлар билан таъминлаш, жой-да ориентирларни тўғри танлашга боғлиқ бўлади. Кун-дузи шундай ориентирлар танлаш керакки, ҳаракат йўналишини сақлаш пайтида ориентирларга яқин кел-ганда уларни осон ажратиш мумкин бўлсин, масалан,якка турган дарахт, гумбаз типидаги қурилишлар ва бошқалар, яъни асосан нуқгали ориентирлардир. Ҳара-кат давомида янги ориентирлар танланади. Кўриниш чекланган вақгда ҳаракатланиш асосан чизиқли ори-ентирлар бўйича амалга оширилади.
Ориентирлар жанговар ҳолатда ўз ўрнини ва ҳара-кат йўналишини аниқяаш қаторида нишонни кўрса-тиш ва бўлинмаларни бошқаришда ҳам фойдаланила-ди. Зарур бўлган шароитда бўлинма командирлари қўшимча ориентирлар ҳам танлаши мумкин. Ориен-тирлар сифатида мустаҳкам бўлган маҳаллий предмет-лар ва рельеф формалари жанг пайтида йўқолмайди-ган предметлар танлаши, масалан, баландликлар, чор-раҳалар, тепаликлар ва бошқалар.
Ориентирларни тез ва аниқ топиш учун фронт ва чуқурлик бўйича бир меъёрда танлаш зарур бўлади. Тан-ланган ориентирлар чапдан ўнгга қараб, ўзидан мар-ралар томон, яъни душман томонига қараб тартиб ра-қами билан белгиланади. Ҳар бир ориентир ўзининг ташқи кўриниши ва тузилишига қараб шартли номи билан белгиланди, масалан, «Ясси» — баландлик, «Са-риқ» — жарлик, «Номсиз» — тепалик.
Бўлинма командири ориентирлар бўйича ўз бўлин-масига вазифа қўяди. Масалан, «сектордаги кузатувчи-га: ўнгда иккинчи ориентир «Ясси»— баландлик, чап-даги учунчи ориентир «Сариқ»— жарлик» ёки «Ўқ отиш сектори: ўнгдаги бешинчи ориентир — синган дарахт, чапдаги биринчи ориентир — «Узун»— дарахтзор».
9.3. Жойда нишонни курсатиш
Жойда тез ва аниқ нишонни кўрсатиш ва ориен-тирни белгилаш бўлинмаларни бошқариш ва ўқ отиш-да муҳим аҳамиятга эга. Нишонни кўрсатиш бевосита жойда, картада ва аэрофотосуратда кўрсатилади.
Жойда нишоннинг ўрни аниқ, қисқа ва равшан кўрсатилади. Нишонни узатувчи ва қабул қилувчи уму-мий ориентирларга уларнинг жойланишларини аниқ белгилашлари, жойдаги объектларнинг кодига эга бў-лишлари керак. Жойда нишонни кўрсатиш ҳар хил усуллар билан бажарилади:
Ориентирдан нишонгача бўлган узоқлик ва унинг азимути ва ҳаракат йўналиши бўйича азимут кўрсаткичи (гумбаз бурчак ўлчагичи) бўйича ракета сигнали бўйича бажарилади.
Ориентирдан нишонни кўрсатиш — энг кўп қўлла-ниладиган усулдир. Олдин нишонга яқин бўлган ори-ентир айтилади, сўнг ориентирга бўлган йўналиш бур-чаги ва нишонга бўлган йўналиш мингдан бир бир-ликда ва ориентирдан нишонгача бўлган узоқлик метр-да кўрсатилади. Масалан, «Ориентир иккинчи, ўнгга қирқ, икки юз узоқликда, алоҳида бутада — пулемёт». Агар у нишонни кузатувчи ва қабул қилувчи кузатиш асбоблари билан жиҳозланган бўлса, у ҳолда ориен-тирдан нишонгача бўлган узоқликни метрда эмас, балки улар орасидаги вертикал бурчак «мингдан бир» бир-ликда кўрсатилиши мумкин. Масалан, «бешинчи ори-ентир, чапга ўттиз, ўнг окопда жанговар машина». Яхши кўринмас нишонлар кетма-кет кўрсатилади - олдин яхши кўринадиган предмет, кейин предметдан нишон-гача, масалан, «Учинчи ориентир, чапга йигирма син-ган дарахт, икки юз узоқликда — якка бута, ўнгроқ-да — кузатувчи».
Нишонгача бўлган узоқлик ва унинг азимути. Ни-шонгача бўлган йўналиш азимутини компас ёрдамида градусда, масофани эса кузатиш асбоблари ёрдамида ёки кўз билан чамалаб метрда аниқланади. Олинган маълумотлар қуйидагича узатилади. Масалан, «Азимут ўттиз беш, узоқлик олти юз — окопда танк». Бу усул кўпинча ориентирлар кам бўлган жойларда қўллани-лади.
Ҳаракат йўналиши. Ҳаракат йўналиши бўйича ма-софа метрда кўрсатилади, сўнгра ҳаракат йўналиши-дан нишонгача: «Тўғрига саккиз юз, ўнга уч юз — ПТУР жанговар машинаси».
Азимутал кўрсаткичи (гумбаздаги бурчак ўлчаги-чи) бўйича. Прицел бурчагини нишонга мослашти-риб, азимутал кўрсаткичи қиймати нишон йўналиши б£йича узоқлиги ва номи доклад қилинади, масалан, «Уттиз беш нол — нол, дарахтзор четида танкка қар-ши тўп, етти юз».
Нишонга қараб тупни йуналтириш. Бу усул узатувчи ва қабул қилувчи ёнма-ён жойлашганда қўлланилади. Бу ҳолда тўп нишонга йўналтирилиб, нишоннинг номи ва унгача бўлган узоқлиги метрда кўрсатилади. Маса-лан, «Бронетранспортёр, беш юз».
Трассир ўқи ва сигнал ракетаси усули. Бу нишонни кўрсатиш усулида, аввал ўқ узиш тартиби ва узунлиги ( ракета рангги) белгиланади, сигнал қабул қилиш учун кузатувчи ажратилади ва у сигнал бўйича маълу-мот беради.
9.4. Горизонт томонларининг йўналишини аниқлаш
Горизонт томонлари йўналиши бир-бирига боғлиқ-дир (9.2.-расм). Агар горизонтнинг бир томони маъ-лум бўлса, масалан, шимол томони унинг қарама-қарши томони жануб, ўнг томони - шарқ, чапи — ғарб бўлади. Баъзи ҳолларда ҳаракат йўналишини чи-зиқли объектлар ва чегаралар жойлашишини кўрса-тишда горизонт томонларининг бралиқ йўналишидан фойдаланилади.
9.3-шакл. - Горизонт томонларининг бир-бирига нисбатан жойла-шиши.
Масалан: «Жануби — ғарб йўналиши бўйича ҳа-ракатлансин» ёки «Номсиз» баландлигидан чегара 1650 м шимол — шимоли-ғарбдан ўтади».
Жойда топографик ориентирлаш тартиби қуйида жадвал шаклида берилган.
Горизонт томон йўналиши компас, осмон ёрит-кичлари, маҳаллий предметларцинг баъзи бир белги-лари билан аниқланади.
Компас билан горизонт томонларни аниқлаш 3.2-§ да келтирилган.
Маълумки, ер юзасининг ҳар бир нуқтасида гори-зонт томонлари, шу нуқтадан ўтказилган меридиан йўналиши билан аниқланади.
Демак, ер юзасининг бирон нуқтасида горизонт то-монларини топиш учун шу нуқтада меридиан йўнали-шини аниқяаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |