Жойда картасиз ориентирлаш ва нишонни кўрсатиш жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари



Download 1,11 Mb.
bet6/16
Sana19.04.2020
Hajmi1,11 Mb.
#45836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ


Масофа ўлчаш усули. Бу усул асосан чизиқли ори-ентир бўйлаб ҳаракатланаётган пайтида, ёпиқ жойда, азимут бўйича ҳаракатланишда, кўриниши чекланган шароитда қўлланилади.

Бошланғич пунктда ҳаракатни бошламасдан олдин, машина спидометридаги саноқ ёзиб олинади. Ўз ўрни-ни аниқлаш учун картага бошланғич пунктдан бошлаб ўтилган масофа туширилади. Агар ҳаракатланиш пиёда амалга оширилса, у ҳолда масофа жуфт қадамлар би-лан ўлчанади. Бу усул билан ўз ўрнини тўғри аниқлаш, босиб ўтилган масофани аниқ ҳисоблашга боғлиқ бўлади.

Ориентир йўналиш ва унинг масофаси бўйича агар картада ва жойда битта ориентир танланган бўлса ўз ўрнини ориентир билан аниқлаш мумкин. Бу ҳолда картани ва ундаги тузатмасини ҳисобга олган ҳолда компас билан ориентирланади, жойда танилган ори-ентирни картадаги шартли белгиси аниқланиб унга чизғич қўйилади ва ориентирдан аниқланган масофа бўйича тўғри чизиқ чизилади, бу чизиқ турган нуқта-ни билдиради. Танилган ориентирга вертикал ўрнатил-ган қалам ёрдамида визирлаш мумкин. Қаламни ори-ентир шартли белгисидан ўзига қараб силжитиб, унга масофа қўйилса (масофа олдиндан жуфт қадамлар би-лан ёки бинокл ёрдамида аниқланади) турган нуқта келиб чиқади.

Створ бўйича. Створ деб ўзи турган нуқтадан ва жойнинг икки характерли нуқтасидан ўтувчи тўғри чи-зиққа айтилади.

Агар машина створ чизиғида турган бўлса, унинг картадаги жойлашган ўрнини қуйидаги усуллардан бири билан аниқлаш мумкин:



Створ ва чизиқли ориентир бўйича (10.5-расм). Тўғ-ри чизиқли ориентир (йўл) ва створда икки маҳал-лий предмет тўғрисида жойлашган бўлса, картада ма-ҳаллий шартли белгиларни тўғри чизиқ билан туташтириш етарлидир. Створ чизиғи йўл билан кесишган нуқта қидирилган турган нуқтаси бўлади;

10.5-расм. Чизиқли ориентир ва створ бўйича турган ўрнини аниқлаш



Створ ва ён томондаги ориентир бўйича (10.6-расм). Аввал карта створ чизиғи бўйича ориентирланади, кё-йин ён томондаги ориентирнинг (якка дарахт) шартли белгисига чизғич қўйилиб, унга қараб визирланади, сўнг створ чизиғига тўғри чизиқ чизилади. Створ чи-зиғи билан ориентирга қараб визир чизиғининг ке-сишган жойида турган нуқта ўрни бўлади.





10.6-расм. Ён томон ориентир ва створ бўйича турган ўрнини аникдаш

Кесиштириш йўли (засечка) ориентир бўлиб хиз-мат қиладиган маҳаллий предметлар ва рельеф форма-лари мавжудлиги ва яхши кўринишга эга бўлганлиги билан турган ўрнини аниқлаш мумкин. Засечкани ён томонидаги ориентир билан ёки икки — уч ( тескари засечка) ориентир билан бажариш мумкин.

Ен томон ориентирни засечка (10.7-расм) қилиш-да турган ўрнини чизиқяи ориентир бўйлаб ҳаракатла-нишда аниқлайди. Аввал карта йўл бўйича ориентир-ланади, кейин жойда яққол кўзга кўринадиган ориен-тир белгиланади, сўнг шу ориентир шартли белгисига чизғич қўйиб унга қараб визирланади. Чизғич ҳолатини ўзгартирмасдан йўл шартли белгисига қараб тўғри чи-зиқ (чизиқяи ориентир) чизилади. Чизилган чизиқнинг йўл шартли белгиси билан кесишган жойи р-ган ўрни бўлади.



10.7-расм. Ён томон ориентир ва засечка усули бўйича турган ўрнини аниклаш


Бу усулда ўзи турган ўрнини картада жуда аниқ топиш мумкин, агар ён томон йўналиши ҳаракат йўна-лишига тўғри бурчак бўйича кесишган бўлса, бу усул-ни перпендикуляр бўйича засечка дейилади.






10.8-расм. Уч ориентир бўйича (тескари засечка) турган ўрнини аниклаш

Уч ориентир бўйича засечка (10.8-расм) қилишда карта компас билан ориентирланади ва узоқда жойлашган учта ориентир белгиланади, кейин юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳолда картада ҳар бир ориентирдан ўзига қараб тўғри чизиқ чизилади. Учала чизиқ бир нуқтада кесишади ва бу нуқта турган ўрни бўлади. Бундай за-сечкани тескари дейилади. Ориентирлар танлашда кар-тада чизилган чизиқлар йўналиши 30-150° остида ке-силиши зарур. Бу ўз турган ўрнини юқори даражада аниқлик билан топишни таъминлайди.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish