Жойда картасиз ориентирлаш ва нишонни кўрсатиш жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари


Жойда ориентирлар билан таъминлаш тадбирлари



Download 1,11 Mb.
bet8/16
Sana19.04.2020
Hajmi1,11 Mb.
#45836
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ


Жойда ориентирлар билан таъминлаш тадбирлари. Жойнинг характерига, кўриш шароитига ва бажарила-диган вазифага боғлиқдир. Улар командир қарорига асо-сан режалаштирилади ва амалга оширилади. Бундай тадбирлар, сунъий ориентирлар жойлаштириш; мах-сус кўрсаткичлар билан ҳаракат маршрутини белги-лаш; кечаси кўрадиган приборларни тайёрлаш тарти-би; навигацион аппаратураларни тайёрлаш тартиби; бўлинмаларни ёритгич ва сигнал берувчи воситалар билан таъминлаш киради.

Ориентирлар кам бўлганда кечаси ҳаракат йўнали-шини таъминлаш учун махсус яхши тайёрланган, жой-ни биладиган, аскарлар (азимут) тайинланади. Улар одатда бўлинма командирлари олдида бўлиб, ҳаракат йўналишини, бўлинмалар турган ўрнини, ёриткич сигналларни кузатиб борадилар ва командирга маълум қиладилар.

Бўлинмаларни бошқариш ва ўқ отиш пайтида ма-ҳаллий предметлар картада кодлаштирилади. Жангда командаларни радиодан узатишда маҳаллий предмет-лар номи очиқ текстда узатилади ва уларга нисбатан объектлар (нишонлар) турган ўрни кўрсатилади.

10.4. Жойда ҳаракатланиш пайтида ориентирлаш

Жойда карта бўйича ҳаракатланаётган пайтда ишонч-ли ориентирлаш кўпинча ориентирлашга нечоғли тай-ёргарлик кўрилганига боғлиқ бўлади. Жойнинг харак-терига боғлиқ ҳолда маршда одатда 1:100000 ёки 1:200000 масштабли карта бўйича ориентирланади.

Ориентирлашга тайёргарлик маршрутни ўрганиш, ўрнатилган тартиб бўйича картани кўтариш, алоҳида участкалар ва маршрут давомийлигини ўлчаш ҳамда ориентирлаш мураккаб участкаларда йўналиш азиму-ти, компас (гирополукомпас) ва спидометрни тўғри ишлашини текширишни ўз ичига олади.

Маршрут танлаш ва ўрганиш. Ҳаракат маршрутини карта бўйича вазиятга қараб ўтиб бўлишлилик, ҳимоя-лаш ва душман кўзига кўринмаслик хусусиятига қараб танланади. Афзаллик йўлларининг қаттиқ тўшамасига, кўприк ва чорраҳалари кам бўлганлигига берилади.

Маршрут ва унга тааллуқли бўлган жойнинг 3—5 км кенглиги карта бўйича иложи борича аэрофотосурат ва разведка маълумотларини жалб қилиниши билан ўрга-нилади.

Аввал карта бўйича бутун маршрут кўриб чиқила-ди, йўл характеристикаси ва унга тааллуқли бўлган жой ўрганилади, ориентир бўлиб хизмат қиладиган йўл олди қурилишлар, маршрут бурилишлари жойи, чор-раҳалар, аҳоли пунктига кириш ва чиқиш жойлари синчиклаб ўрганилади.

Бутун маршрут бўйича ҳар 5—10 км текширув ори-ентирлар уларга яқин келганда тез таниладиган ва жойда энг мустаҳкам объект бўладиганлари танланади. Тек-ширув ориентирлар шундай танланадики, улар жойда ҳаракат йўналиши тўғрилигига (чорраҳа, маршрут бу-рилиши, аҳоли яшайдиган жойлардан чиқиш) ишонч ҳосил қилиш керак.



Картада маршрутни белгилаш. Картада маршрут ранг-ли қаламнинг жигарранги билан кўрсатилади. Текши-рув ориентирлар ичига олинади (10.12-расм). Маршрут бўйлаб (қаттиқ тўшамадаги йўл) йўлнинг шартли бел-гисини ёпмасдан узилмаган йўлга параллел чизиқ ўтка-зилади, йўл олдидаги ориентирлар шартли белгиси им-конияти борича ёпилмаслиги керак. Картада колонна йўли узилган чизиқ билан ўтказилади.

10.12-расм. Картага маршрут ҳаракатини тушириш

Текширув ориентирлари орасидаги масофа рельеф ва жойни эгри-бугрилигини ҳисобга олган ҳолда тузат-маси билан ориентирлар ёнига бошланғич нуқтадан бошлаб кўпайиши билан ёзиб қўйилади (10.12-расмга қаранг). Бошланғич нуқтада ҳаракатни бошлашдан ав-вал бу масофалар спидометр кўрсаткичига (қиймати-га) айлантирилиб ҳар бир текширув ориентири ёнига ёзиб қўйилади.

Ориентирлаш учун ноқулай бўлган шароитда, ҳара-катланишга тайёргарлик пайтида картада маршрут ҳара-кати йўналиши магнит азимути аниқтанади ва картага ёзиб қўйилади, чунки йўлда компас (гирополукомпас) ёрдамида тез ориентирлашга ўтиш мумкин.



Йўлда ориентирлаш. Ҳаракати вақтида картани ўз олдида ориентирланган ҳолда тутиб бориш, доим уни жой билан солиштириш, белгиланган ориентирлардан ўтиб боришни кузатиш, спидометр кўрсаткичини тақ-қослаб бориш зарур бўлади.

Маршда чорраҳага яқинлашганда картага албатта мурожаат қилиш керак. Маршрут бурилишига 200-500 м қолганда ҳайдовчига бурилиш жойини ва ке-йинги ҳаракат йўналишини кўрсатиш керак, масалан, «300 м дан кейин чапга бурилиш, экинзор томон». Йўлда ориентирларни кузатиш, айниқса кечаси ҳара-катланганда экипажнинг ҳамма аъзолари жалб қили-нади. Бунинг учун уларни олдиндан ҳаракат марш-рути билан таништириб чиқилади, ҳаракат давомида эса ориентирларга яқинлашиш огоҳлантирилиб бори-лади.

Шундай қилиб узлуксиз ориентирлаш ҳаракат йўна-лишини тўғри ташкил этишни таъминлашга олиб ке-лади.

Маршрут давомида ёнғин, кўчкилар, сув босган участкалар, заҳарланган жойлар мавжуд бўлса, уларни айланиб ўтиш зарурати пайдо бўлади. Бунда ҳаракат йўналишини магнит азимути бўйича сақлаш керак. Бун-дай ҳолларда тўсиқлар олдида ўз турган ўрни аниқла-нади ва спидометр кўрсаткичи ёзиб олинади. Четлаб ўтиш йўли чизиқли ориентирлар бўйлаб белгиланади. Белгиланган маршрут картада ингичка чизиқ билан кўрсатилади, узоқлиги ўлчанади, бурилишлар ораси-даги йўналишнинг магнит азимути аниқланади.



10.5. Жойнинг ҳар хил шароитида ориентирлашнинг моҳияти

Тоғда ориентирлаш. Тоғда ҳаракатланиш одатда йўллар ва сўқмоқлар бўйича тоғ тепаликларида довон орқали чашмалар ва сойлар бўйлаб амалга оширилади. Тоғли маршрутга қояли кўтарилиш ва тушиш, жойнинг кўриниш шароитига қараб ҳаракат йўналишининг тез-тез ўзгариши характерлидир. Буларнинг ҳам-маси ориентирлашни мураккаблаштиради. Ҳавонинг тиниқлиги туфайли рельеф формаларининг йирикли-ги узоқ жойдаги ориентирлар масофаси ҳақиқий масо-фасидан кичик бўлиб кўринади. Таниш бўлган тоғ тизмасининг тузилиши бошқа томондан қараганда нота-нишга ўхшаб қолади. Тоғда ориентирлар сифатида рельефнинг характерли элементлари ва формалари (тиз-ма, ғор жой, бурчаксимон тошлар) музликлар, да-рахтлар гуруҳтари, ўрмон массивларининг характерли контурлари, дарёлар, чашмалар, йўллар, сўқмоқпар, кўприклар, қадимги қалъалар, ҳайкаллар, мозорлар ва бошқалар хизмат қилади.

Тоғда магнит аномалиялар кўп бўлади, бу жойда ҳаракат йўналишини ва турган ўрни компас билан аниқташ имконини чеклаб қўяди. Тоғда ҳаракат йўна-лишини кўпинча осмон ёриткичлари билан ёки марш-рут нуқталарининг кўп жойидан яхши кўринадиган баланд тизмаларидаги қорлар билан текширилиб бо-рилади.



Чўл-дашт жойларда ориентирлаш. Чўлда ориентир-лаш унинг бир хиллиги билан мушкуллаштиради. Мар-шрут давомида ориентир бўлиб хизмат қиладиган ма-ҳаллий предметлар камдан кам учрайди. Ориентирлаш шароитига жазирама иссиқ миражлари ҳамда ҳаводаги чанг миқдорининг кўплиги салбий таъсир кўрсатади. Чўлда маҳаллий предметларгача бўлган масофа ҳақиқий-дан кам бўлиб кўринади. Кундузи ҳаво конвециясининг юқорилиги дальномерлар билан масофа ўлчаш аниқтигини камайтиради. Қумда ғилдиракли ва зан-жирли техникаларни жойда айланиши (пробуксовка) спидометрдан фойдаланишни қийинлаштиради.

Чўл жойларда ҳаракат маршрути колонна йўллар билан ўтказилади. Ҳаракат азимутлар бўйича амалга оширилади. Белгиланган ҳаракат йўналишини компас ва жанговар машиналардаги навигацион аппаратура-лар ёрдамида сақлаб борилади.

Чўлда ориентирлар бўлиб, қўрғонлар, тақирлар, қудуқтар, қуриган дарё ўзани, оазислар, бузилган ва ҳар хил қурилмалар хизмат қилади. Қулай шароитда кўп ориентирларни узоқдан кўриш мумкин. Қўшимча ориентирлар сифатида осмон ёриткичлари, машина-лар изи, барханлар, дюналар жойлашуви, грядалардан фойдаланиш мумкин.

Йирик аҳоли яшайдиган жойларда ориентирлаш. Йирик аҳоли яшайдиган жойлар орқали ҳаракат мар-шрути асосий магистрал кўчалар билан белгиланади. Топографик карталарда бундай кўчалар йириклаштирилган шартли белгилар билан белгиланади. Бу кўча-ларнинг давоми аҳоли яшайдиган жойларга борадиган шоссе йўллари бўлиши мумкин.

Маршрут бурилишларини ориентирлар олдида бел-гилаш мумкин, уларни жойда ва картада ажратиш осон бўлади. Шаҳар режасидан фойдаланганда жойда ориен-тирлаш енгил бўлади, чунки аҳоли пункти ориентир-ларнинг тузилиши моҳияти мукаммал тасвирланган бўлади.

Шаҳарга яқинлашганда план жой билан солишти-рилади, аҳоли яшайдиган жойларга кириш жойи аниқ кўрсатилади. Шаҳар ичига ҳаракатланаётган кўча билан ориентирланади ва диққат билан кўча чорраҳалари, майдонлар, хиёбонлар, ҳайкалларни режада тасвирла-ниши солиштирилади.

Аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланаётган пайт-да ҳайдовчини ўз вақтида йўл бурилиши олдида огоҳ-лантириш энг муҳим вазифадир, акс ҳолда ориентир-ларни йўқотишга олиб келиши мумкин.

Вайрон бўлган туманларда топографик картани жой билан солиштириш мураккабдир. Карта бўйича ўзи тур-ган жойни ва белгиланган ҳаракат йўналишини аниқ-лаш қийинлашади.

Бундай ҳудудларда картага қўшимча аэрофотосурат ва схемаларни ориентирлаш учун фойдаланиш мумкин. Ҳаракат йўналишини компас ёки гирополукомпас ёр-дамида сақлаш мумкин.

Кўп ўзгарган жойда ҳаракат вақтида ориентирлаш-ни топографик картани жойнинг кам ўзгарган эле-ментлари (рельеф элементи, гидрогрфия) билан со-лиштириш муҳим вазифадир.

Кечаси ориентирлаш. Маҳаллий предметларнинг кўпини кундузи таниш осон бўлса, кечаси қоронғида уларни бир-биридан фарқ қилиш қийинлашади, уларнинг ташқи кўриниши ва тузилиши ўзгаради. Предмет-гача бўлган масофа кундузгига қараганда узоқ кўрина-Ди. Қоронғида кўриш қобилияти таранглашади, чарчоқ тез келади, жойни хотирада сақташ ёмонлашади. Бу-ларнинг ҳаммаси ориентирлаштиришни қийинлашти-ради.

Кечаси маршдан олдин кўриш учун имконияти бо-рича чизиқяи ориентирлар бўйлаб маршрут танлана-Ди, бу маршрут ҳаракатини сақлашга ёрдам беради. Маршрут бўйича текшириш ориентирларни кундузгига нисбатан бир-бирига яқин бўлган масофада белгила-нади. Маршга маршрут тайёрлашда картада маршрутнинг тузилиши, участкалардаги йўл характери, тек-шиқув ориентирлари мукаммал ўрганилади.

Иўлда ҳаракат йўналишини азимут бўйича ёки ёр-дамчи ориентирлар (осмон ёриткичлари, узоқдаги чи-роқтар) билан сақланади. Картада ҳаракат вақтида ўзи турган ўрнини ўтилган масофа бўйича аниқлаш мум-кин.

Такрорлаш учун саволлар


  1. Картани ориентирлаш усулларини санаб беринг. Кар-та ориентирлашда қайси усуллар қўпроқ қўлланилади?

  2. Картани жой билан солиштириш моҳияти нимада? Узоқ масофада жойлашган бир хил маҳаллий предметлар гуруҳини картада қандай таниш мумкин?

  3. Топографик картада ориентирлаш жойда ориентирлаш-дан нимаси билан фарқ қилади?

  4. Топографик картада ориентирлаш қачон ва қайси ҳолат-да қўлланилади?

10.5. Тоғдаги ориентирлаш чўл-даштдаги ориентирлашдан
нимаси билан фарқ қилади?
XI БОБ

НАВИГАЦИОН АППАРАТУРАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

11.1. Ердаги навигацион аппаратураларнинг вазифаси ва уларнинг ишлаш принципи

Брдаги навигацион аппаратураларни типи ва вази-фаси. Тоғларда, чўлда, дашт ва саҳрода ориентирлар етарли бўлмаган жойларда картани жой билан доимий солиштириш ва ориентирлаш учун кўп вақг талаб қили-нади. Бундан ташқари жанговар машиналарда ҳаракат-ланиш, картанинг етарли даражада ёритилмаслиги, шароитнинг оғирлиги ориентирлашни қийинлаштира-ди. Шунинг учун ориентирлаш техник воситалари би-лан бу жараённи автоматлаштириш роли ортиб бор-моқда. Ориентирлашнинг техник воситаларига жанго-вар ва махсус навигацион аппаратуралар билан жиҳоз-ланган машиналарни киритиш мумкин. Бу машиналар асосан ориентирлар етарли бўлмаган жойларда, бўлинмаларнинг жанговар ҳолатида, маршда кечаси кўри-ниш чекланган шароитда фойдаланилади.

Навигацион аппаратура ориентирлашдан ташқари машиналардаги бурчак ўлчагич ва дальномерлар билан комплексда ўқ отиш марраларини, нишонлар коорди-натасини аниқлаш, картада кўрсатилмаган йўлларни тушириш, колонна йўлларни, вайрон бўлган ҳудудлар чегарасини, радиоактив ва кимёвий заҳарланган участ-каларнинг топогеодезик боғланишини амалга оши-ради.

Ҳозирги навигацион аппаратуралар тузилиши бўйича уч типга бўлинади: гирополукомпаслар, координатор-лар ва курсопрокладчиклар. Навигацион аппаратуралар номи ундаги мавжуд бўлган ҳисоблаш — бажариш мос-ламасидан келиб чиқади. Гирополукомпас бундай мос-ламага эга эмас. Иккинчи типдаги аппаратураларни — координатор, учинчи типи эса - курсопрокладчик де-йилади.

Гирополукомпас (гпк) — ҳаракат йўналишини тўғри ташкил этиш учун мўлжалланган.

Координатор - машина турган ўрнини ва унинг ҳаракат йўналиши, тўғри бурчакли координатасини тўхтовсиз ишлаб чиқариш учун ҳамда охирги пунктга-ча ҳаракат йўналиши ва унгача бўлган масофани аниқ-лашга мўлжалланган. Координатор танк навигацион аппаратура қурилмаларининг асосийларидан бири-дир.

Курсопрокладчик - машина турган ўрнини ва унинг ҳаракат йўналиши тўғри бурчакли координатасини тўхтовсиз ишлаб чиқариш учун ҳамда топографик картада машина йўлни чизиб бориши учун мўлжал-ланган.



Навигацион аппаратураларнинг ишлаш принципи. Навигацион аппаратуралар ишлашида гироскоп хусу-сиятидан фойдаланилади.

Гироскоп — бу тез айланувчи бўлиб, унинг вазни айланиш ўқига нисбатан текис тақсимлангандир. Ги-роскопнинг оддий мисоли волчок ҳисобланади. Тез айланишда волчок ўқи қўзғалмас бўлади. Волчокнинг айланиш тезлиги камайиши билан ўқининг тебраниши бошланади.



Гироскоп тузилиши. Гироскоп ротор 1 ва кардан осилғичдан ташкил топади (11.1-расм).


11.1 -расм. Уч даражали гироскопнинг схемаси


Гироскоп ишлаш вақ-тида унинг ротори ҳара-катланувчи ички рамка -2 га мустаҳкамланган бў-либ, х ўқи атрофида катта тезлик билан айланади. Бу рамка ташқи рамка 3 га мустаҳкамланган бўлиб, ўз навбатида У ўқи атрофи-да айланади. Ташқи рамка ички рамка ва ротор би-лан биргаликда I ўқи ат-рофида айланади, булар шарикоподшипникларга бириктирилган бўлиб, ги-роскоп асосига 4 мустаҳ-камланган. Шундай қилиб, гироскоп ротори уч ўқ ат-рофида эркин айланиш имкониятига эга, яъни уч озод даража айланишига эга. Бундай гироскоп уч даражали дейилади. Икки ҳаракатланувчи рамкалар тизими ва унга мустаҳкамланган роторнинг айланиши кардан осилғичини ташкил этади. X ўқи, уни атрофида айла-нувчи роторга асосий ўқ, У ва 2 осилғич ўқларини мос ҳолда сезувчанлик ва прецессия ўқлари дейилади. Эркин гироскоп роторининг тез айланиши билан икки муҳим хусусиятга эгадир.

  1. Эркин гироскопнинг асосий ўқи берилган йўна-лишини фазода сақлашга интилади. Бирон бир юлдузга йўналтирилганда, асосий ўқ ўз йўналишини маълум вақт ўзгатирмасдан қолади. Бу хусусиятни стабилиза-ция (барқарорлик) хусусияти дейилади. Бу хусусият ги-рокомпас яратилиш асосига солинган — бу қурилма астрономик азимутларни автоном ҳолатда аниқташ имкониятига эга.

  2. Гироскопнинг асосий ўқи ташқи куч таъсири ос-тида, куч йўналишига перпендикуляр текисликдан оғиши кузатилади. Бу хусусият процессия хусусияти дейилади.

Эркин гироскоп ўзининг асосий берилган йўнали-ши бўйича инерциал фазода, яъни юлдузларга нисба-тан қўзғалмас ҳолда сақяайди. Ер юзасидаги ориентир-ларга нисбатан гироскопнинг асосий ўқи, Ер айланиши туфайли доимий силжиниши кузатилади. Бу сил-жишни гироскоп кетаётгандек туюлади, аслида гирос-коп асоси Ер билан биргаликда айланади.

Навигацион вазифаларни бажаришда гироскопнинг асосий ўқи нафақат фазода қўзғалмас қолиши, балки Ер устидаги ориентирларга нисбатан берилган йўна-лишни сақлаб қолиш, яъни у бурчак тезлиги билан оғиши (процессияланиши), гироскоп жойлашган кенг-ликда Ер айланиши тезлиги ва ундаги вертикал таш-кил этувчиларга тенг бўлади. Навигацион аппаратура-ларда бу вазифа махсус корректура қилувчи мослама-лар билан эришилади: азимутал — азимут бўйича ги-роскопнинг асосий ўқини четланишини бартараф этиш ва горизонтланувчи - горизонт текислигида уни сақ-лаш.

Гироскопни компаснинг магнит стрелкасидан аф-заллиги, унга Ер магнит майдони таъсирига дучор бўлмаслиги ва жанговар машиналарда мустаҳкам иш-лаши, магнит аномалияси кучли бўлган туманларда ва катта кенгликда фойдаланиши мумкин.


Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish