Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Маданият даражалари
1. Сиртқи 
Ташқаридан қараган одам кўриши мумкин 
2. Ўрта 
Ташқаридан фақат оз қисмини кўриш мумкин
3. Ички 
 
9.2-расм. Э.Шейннинг ташкилий маданият андозаси 
Артефакт
Қадриятлар, 
меъёрлар 
 
Хулқ-атвор, архетиплар 


269 
Ташкилий маданиятни субъектив ва объектив томонлардан кўриб 
чиқиш мумкин. Биринчиси - бошқарув маданиятини шакллантиришда, яъни 
раҳбар услуби ва муаммолар ечимида пойдевор бўлиб хизмат қилади. Унинг 
объектив томони –ташкилот биноси, унинг жойлашган ўрни, жиҳозлари ва 
ҳ.к. каби моддий аломатлар билан боғлиқ бўлади.
Ташкилий маданиятнинг бир неча турлари мавжуд. Улар ичида энг 
оммабопи К.Камерон ва Р.Куинн тавсия қилганларидир. Унга ташкилотнинг 
туб қадриятларида белгиланган мезонларнинг тўрт гуруҳи: қайишувчанлик 
ва дискретлилик; барқарорлик ва назорат; ички фокус ва интеграция; ташқи 
фокус ва табақалаштириш асос қилиб олинган. Булардан келиб чиқиб, 
ташкилий маданиятнинг қуйидаги турлари ажратиб берилади: 
Уруғ-аймоқчилик маданияти. Бунда ташкилот анчагина дўстона, аҳил 
иш жойи бўлиб, кишилар кўпгина умумий жиҳатларга эга. Унда бригада 
бўлиб ишлаш, кишиларнинг тижоратдаги иштироки ва бирдамлик 
рағбатлантирилади.
Адхократик маданият. Ташкилот динамик тадбиркорлик ва 
яратувчанликка хос иш жойи бўлиб, унда ташаббус, ижодкорлик ва эркинлик 
рағбатлантирилади. 
 
Иерархия ёхуд бюрократияга хос маданият. Ташкилот анчагина 
расмийлаштирилган ва тизимлаштириган иш жойи бўлиб, унда амал қилиб 
келинаётган фаолият тартибини қўллаб-қувватлаш қадрланади. 
Ташкилий бозор маданияти. У натижаларга эътибор қаратилган 
ташкилотларда ҳукм суради. Уларда ташкилотдаги рақобатбардошликни 
ёқлаш йўли қатъий олиб борилади. 
Ташкилий маданият тараққиёти уни шакллантириш, қувватлаш ва 
ўзгартиришни кўзда тутади. 


270 
Ташкилий маданият икки муҳим муаммони ҳал этиш шароитида 
шакллантирилади – ташқи мослашув ва ички бирлашув. Ташкилий 
маданият шаклланишига ташкилот муҳитининг қатор ташқи ва ички 
омиллари таъсир кўрсатади. Бинобарин, агар ташкилот етакчиси кўзга 
кўринган шахс бўлиб, ташкилот энди тузилаётган бўлса, у ушбу жараёнга 
сезиларли таъсир кўрсатади. Ташкилотнинг ташқи муҳити унинг ташкилий 
маданияти унсурларига бутун иш муҳити, хусусан, тармоқ, унинг ўзига хос 
хусусиятлари, бозорнинг фарқли томонлари, истеъмолчилар ва ҳ.к.лар 
орқали таъсир ўтказади. Бунинг устига, қайд этилган омиллар, одатда, 
жараёнларнинг эволюцион кечимини таъминлаб, ташкилотнинг бутун 
фаолияти давомида ташкилий маданиятга ривожлантирувчи таъсир 
кўрсатади. 
Ташкилий маданиятнинг қўллаб-қувватланиши кўп ҳолларда ўз кучига 
боғлиқ ва у қуйидаги хусусиятларга эга: 
- маданиятнинг мукаммаллиги (ишчи-ходимлар қўллаб-қувватлайдиган 
муҳим ниятлар миқдорига кўра белгиланади); 
- мазкур ташкилот аъзоларининг ташкилий маданиятни қўллаш даражаси; 
- маданият устунлигининг аниқ ва равшанлиги. 
Шу тариқа, кучли ташкилий маданиятлар ният ва қадриятлар 
муштараклиги доирасининг кенглигига кўра фарқланади. Заиф маданиятлар 
жуда тарқоқ бўлиб, улар умумий мақсад ва эътиқод билан боғланмайди. 
Ташкилий маданиятни қўллашнинг асосий усулларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин, улар: 
- ишга қабул қилиш ва ишчиларнинг ижтимоийлашиши
- олиб борилаётган маданиятдан ўзини олиб қочган ходимларнинг ишдан 
бўшатилиши; 
- ролларни моделлаш, ишчиларнинг ўқитилиши ва тренинглар; 


271 
- мукофот ва мақомлар тизими; 
- ташкилий рамзлар ва расм-русумлар(мартабани ошириш, ишдан кетиш, 
мақомни кучайтириш, низоларни бартараф этиш, бирлашув удумлари). 
Вақт ўтиши билан ташкилот миссиясининг ўзгариши, рақобатнинг 
сезиларли даражада кучайиши, коньюнктуранинг бошқача тус олиши ва ҳ.к. 
сабабларга кўра, ташкилий маданиятни ўзгартириш зарурати келиб чиқиши 
мумкин. Маданиятни ўзгартириш усуллари уни қўллаб-қувватлаш 
усулларига ўхшаш, яъни: 
- менеджмент диққат-эътиборидаги объект ва предметларни алмаштириш
- кадрларни рағбатлантириш мезонларини ўзгартириш; 
- кадрларга оид сиёсатни ўзгартириш; 
- кадрларни ўқитиш дастурларидаги устунликни ўзгартириш; 
- ташкилий рамзлар ва расм-русумларни алмаштириш. 
Ташкилий маданиятга ўзгартиришлар киритишда у ёки бу 
қийинчиликлар келиб чиқади. Масала шундаки, ташкилий маданият яхлит 
бир бутунликдан иборат бўлмай, у устунлик қилган маданиятдан ҳамда 
маданиятнинг ушбу бўлакларини фақат қисман қабул қилувчи, шунинг учун 
ҳам умумташкилот маданиятини заифлаштирувчи алоҳида маданият 
гуруҳларидан ташкил топади. 
Бундан ташқари, ташкилотда аксилмаданиятлар ҳам бўлиши мумкин. 
Ташкилот умумий ҳолда эришмоқчи бўлган нарсаларни ниҳоятда зўр бериб 
рад этувчилар. Бундай аксилмаданиятлар ташкилот ёки гуруҳ аъзоларидан 
баъзиларининг эҳтиёжлари қаноатланмайдиган шароитларда пайдо бўлади. 
Ташкилий маданият рақобатбардошликни, мослашишни, ишлаб 
чиқаришни ва ташкилотни бошқаришдаги самарадорликни оширувчи муҳим 
омил ҳисобланади. У ташкилотнинг бутун ресурслари кўзланган мақсадларга 
эришиш учун сафарбар қилинишида катта роль уйнаши мумкин. Ташкилий 


272 
маданият даражаси қанчалик юқори бўлса, идора ходимлари кўрсатма, 
қўлланма, тўлиқ схема ва муфассал йўриқномаларга шу даражада кам эҳтиёж 
сезишади. 
Ташкилий маданиятни ташкилотнинг барча бўлинмалари ва алоҳида 
шахсларни умумий мақсадларга тўғри йўналтиришга, ходимлар ташаббусини 
ишга 
солишга, 
фидокорликни 
таъминлашга, 
муносабатларни 
енгиллаштиришга имкон берувчи кудратли стратегик асбоб деб баҳолаш 
мумкин. 
Шу билан бирга, агар жиддий ташкилий ўзгартиришлар ўтказиш талаб 
қилинса, ташкилий маданият ташкилот мақсадларига эришувга тўғаноқ 
бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ташкилот менеджменти ташкилий 
маданиятни шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва тараққий эттириш 
масалаларига жиддий эътибор бериши шарт. 
Муваффақиятли ривожланаётган фирмалар маданиятига хос бўлган 
қатор қадрият тамойилларини ажратиш мумкин, улар: 
- мақсадларга эришишга, ҳаракатларга тўғри йўналтириш; 
- истеъмолчилар билан доимий алоқа боғлаш; 
- мустақиллик 
ва 
ишбилармонлик 
(етакчилар 
ва 
новаторларни 
рағбатлантириш); 
- шахсга боғлиқ бўлган маҳсулдорлик (оддий ходим сифат ва унумдорлик 
соҳасидаги ютуқларнинг асосий манбаи деб қаралади); 
- бошқариш шаклларининг оддийлиги ва кам сонли бошқарув иш ўрни; 
- бошқаришда эркинлик билан қатъийликни қўшиб олиб бориш (фирма айни 
вақтда ҳам марказлашган, ҳам марказлашмаган тарзда намоён бўлиб, бир 
тарафдан 
цехлар 
ва 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқарувчилар 
гуруҳлари 
мустақиллигини кенгайтиради; бошқа тарафдан эса ўз қадриятларига 
тегишли кескин марказлаштирилган сиёсатни изчил олиб боради). 


273 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish