Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Команда ва унинг ривожланиш босқичлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

9.2. Команда ва унинг ривожланиш босқичлари 
 
Команда - меҳнат жамоаси(гуруҳи)нинг энг мукаммал шакли. 
Бугунги кунда жипслашган команда барча поғона менежерларига хос 
муваффақиятли бошқарув кафолатидир. 
Аввало, “команда” тушунчасини кўриб чиқиш керак. Таркиби унча 
катта бўлмаган (5-7, камроқ ҳолларда 15-20 кишигача) гуруҳ команда деб 
аталади. Унинг аъзолари мақсадлар, қадриятлар ва биргаликдаги фаолиятни 
амалга оширишга умумий ёндашувда ҳамфикр бўлиб, бир-бирини тўлдириш 
малакасига эга; пировард натижа учун жавобгарликни бўйнига олади; гуруҳ 
ичидаги у ёки бу рольни бажариши, функционал-роллар алоқадорлигини 
ўзгартира олиши мумкин; ушбу бирликка(гуруҳга) тегишлиликни ўзаро 


262 
белгилай оладилар. Командалар кўпинча аниқ масалаларни ечиш, 
лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилади. 
Кўплаб етакчи ташкилотлар команда бўлиб ишлашнинг 
афзалликларидан 
фойдаланадилар. 
Хусусан, 
Microsoft 
компанияси 
фаолиятининг ҳайратланарли муваффақиятларидан бири икки ўн йилликдан 
кам вақт ичида ўз бозор нархига кўра General Motors компаниясидан 
илғорлаб кетишидир. Бунинг сабабларидан бири ишда аниқ вазифаларни 
бажариш учун тузилган командалардан фойдаланиш деб ҳисобланади. Айни 
вақтда ходимларга ўзига хослик ҳиссига содиқ қолиш имкони берилади. 
Команда муайян вазифаларни бажариш: қатнашчилар таркиби,
улар эгаллаши зарур бўлган кўникма ва маҳоратлари рўйхати, бажариладиган 
ишнинг муддати ва раҳбарият тарафидан командани назорат қилиш 
даражасини белгилаш учун ташкил қилинади. Шу билан бирга, команда иши 
қатнашчилари фақат қатор қўшимча шартларга риоя қилган тақдирдагина 
самарадорликни намойиш этишлари мумкин. Биринчиси - команда 
аъзоларининг командага бирлашиб ишлашдан маълум даражада қаноат ҳосил 
қилиши. Иш, ўз хусусиятига кўра, қанчалик мураккаб бўлса, 
қатнашчиларнинг мамнунияти шунчалик юқори бўлиши шарт. Бу эса ҳар 
қандай ижтимоий алоқа-аралашувда одамлар команда сафига киришда 
нимадан воз кечишлари, эвазига нимани қўлга киритишларини мувозанатга 
келтириш учун интилишларига боғлиқ. Иккинчи шарти – команда аъзолари 
рол(позиция, топшириқ)ларининг улар қўшган ҳисса ва топилмалари тенг 
келишини таъминлай оладиган шаклда тўғри тақсимланиши. Команданинг 
ҳар бир аъзоси ўз вазифа ва хатти-ҳаракатлари санаб кўрсатилган махсус 
ролни бажаради. Шунга кўра, команда бўлиб ишлашда кўпинча турли 
маълумот, ихтисослик ва тажрибага эга мутахассислар талаб қилинади. 
Бунда команда аъзолари ўхшаш маҳорат ва хислатлар: шахсий ижобий 


263 
қирралар, гуруҳ бўлиб ишлаш лаёқати, шахслараро муносабат кўникмалари, 
биргаликда фолият олиб бориш истагига эга бўлишлари шарт. 
Командани шакллантириш, ривожлантириш қуйидаги тўрт 
босқичдан иборат. 
Биринчи босқич – “мослашиш”. У ахборот алмашиш ва вазифалар 
таҳлили, гуруҳ аъзолари томонидан уларни ечишнинг энг мақбул усулларини 
излаш билан характерланади. Шахслараро алоқалар эҳтиёткорона тусда 
бўлиб, диада(иккилик)лар пайдо бўлишига олиб келади, гуруҳ аъзоларининг 
бир-бирларининг 
хатти-ҳаракатлари 
табиатига 
нисбатан 
йўналтирилганлигини текшириш ва тобелик даври ҳамда гуруҳда ўзаро 
мақбул ахлоқни излаш бошланади. Команданинг барча аъзолари бирга 
тўпланганда сергакланадилар. Команда ишининг самарадорлиги паст бўлади. 
Иккинчи босқич – “гуруҳлашув ва кооперациялашув”. Бу босқич 
гуруҳ аъзолари шахсий мотвациясининг гуруҳ фаолияти мақсадларига мос 
келмаслиги оқибатида уларнинг вазифа моҳиятидаги талабларга қаршилик 
кўрсатиш хусусияти билан ажралиб туради. Бу эса кичик гуруҳларнинг 
ташкил топиши ва шу кичик гуруҳлар сатҳида ўзини англаш шаклланишига 
олиб келади. Бироқ улар бошқа кичик гуруҳлар билан ўзаро алоқа-
аралашувга киришмасдан масалалар самарали ҳал этилмаслигини тез 
тушуниб етишади, бу эса бутун гуруҳ учун умумий бўлган меъёрлар 
шаклланишига олиб келади. 
Учинчи босқич – “фаолиятни меъёрлаштириш”. Бунда гуруҳга оид 
алоқа-аралашув тамойиллари шаклланади, гуруҳ ичи коммуникацияси ёки 
жамоа фаолияти соҳаси меъёрлаштирилади. Бироқ гуруҳлараро хатти-
ҳаракатларда фаоллик кўрсатилмайди. Жипслашган гуруҳнинг ажралиб 
чиқиши жараёни гуруҳ ўз мақсадларига ўралашиб, худбин бўлиб қолишига 
олиб келиши мумкин. 


264 
Тўртинчи босқич – “вазифа бажариш”. Унга қарорлар қабул қилиш 
ва уларни муваффақиятли амалга ошириш босқичи сифатида ёндашиш 
мумкин. Вазифа ва роллар алоқадорлиги ролларга оид командаларни тузиш 
билан боғлиқ. Улар ёрдамида гуруҳ масалалари ҳал этилади. Гуруҳ зиддият 
келиб чиқиши ва бартараф этилишига йўл беради, масалаларни ҳал этишга 
турлича ёндашувларни тан олади. У командаларга хос юксак ижтимоий-
руҳшуносик етуклик даражаси, бирликка эга. 
Анъанавий меҳнат жамоаси (гуруҳи) билан команда ўртасида 
жиддий фарқлар мавжуд (9.2-жадвал). 
Замонавий шароитларда командага бирлашиб ишлаш усуллари, 
яъни ташкилотда гуруҳга оид ўз-ўзини бошқариш ва яккабошчиликни бирга 
қўшиб олиб бориш энг юқори ва самарадор шакл ҳисобланади. Гуруҳлар 
унинг айрим аъзоларига нисбатан камроқ ғоялар бериши, бундан ташқари, 
борди-ю, яхши ғоя кўпчиликка тушунарли бўлмаса ёки у кўпчилик 
манфаатларига зид келса, гуруҳ уни қабул қилмаслиги мумкинлигини 
тадқиқотлар кўрсатди. 
Шунга қарамай, гуруҳ кўпроқ: тўлиқ ишланган, аторфлича ўз 
баҳосини топган, жавобгарлиги юксак, энг яхши ғояларни ўртага ташлайди. 
“Гуруҳ тафаккури”нинг маълум бир тури ривожланиб келаётгани ва унда 
гуруҳ ўзини бенуқсон деб ҳис этгани боис, гуруҳ баъзи аъзоларига нисбатан 
кўпроқ таваккал қилинган қарорлар қабул қилади.
9.2-жадвал 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish