Жиззах политехника


чизма. Лаффер эгри чизиғи



Download 0,65 Mb.
bet58/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

чизма. Лаффер эгри чизиғи.


Шунингдек, мамлакатнинг турли минтақаларида солиқ юкининг бир хил даражада бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан тавсия этилган таққослама усуллардан фойдаланилади. Солиқ юки даражасини миқдоран аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқлар миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати ёки солиқ тўлангандан кейинги даромад миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати сифатида ифодалаш мумкин:



Kсоликюки Hx / П
ёки

Kсолик юки
ДН / ПН ,

бу ерда: Нх аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқларнинг ўртача миқдори; ДН – аҳолининг солиқлар тўлангандан кейинги даромади; ПН – аҳолининг тўловга лаёқатлилиги.
Солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи бўйича ҳам аниқлаш мумкин:

Kсолик


юки
  Н /  ЯИМ ,

бу ерда: Н – солиқлар миқдори;
ЯИМ – ялпи ички маҳсулот ҳажми.


    1. Дискрецион фискал сиёсат.


Давлатнинг фискал xаракатлари иктисодиётни мувофиклаштиришда катта аxамиятга эгадир. Шунинг учун реал миллий ишлаб чикариш xажми ва бандликни узгартириш, инфляция ва иктисодий усишни назорат килиш максадида давлат харажатлари ва соликлар оркали бошкариладиган дискрецион фискал сиёсатни куриб чикамиз. Бунинг учун аввалом бор куйидаги мулоxазаларни куриб чикамиз;

  1. Инвестция ва соф экспортнинг соддлаштирилган моделидан фойдаланиш давом этсин;

  2. Давлат хариди дастлаб хусусий харажатлар микдорига xеч кандай таъсир курсатмасин;

  3. Давлатнинг соф солик даромадлари индивидуал соликларни йигишдан ташкил топсин;

  4. Давлат соф миллий маxсулот микдоридан каътий назар йигилган соликлар суммасини олсин;

  5. Нархлар даражаси доимий булсин;

  6. Фискал сиёсат макроиктисодиётда талаб омилларигагина таъсир килсин, жами таклифга эса умуман таъсир килмасин.

Бу мулоxазалар бизга давлат харажатлари ва соликларининг иктисодиётга кандай таъсир курсатиш тугрисида тушунча xосил килиш имконини беради. Масалан, давлат СММ микдори кандай булишидан каътий назар 20 млрд сумлик товар ва хизматларни сотиб олишга карор килди дейлик. Хусусий харажатларнинг ошиши каби давлат харажатларининг

ошиши xам жами харажатлар графигини биссектирисага нисбатан силжишига ва СММ мувозанат микдорининг усишига олиб келади. Шуни xам таъкидлаб утишимиз лозимки давлат харажатлари мультипликатор самараси билан тисдикланган. Давлат харажатининг 20 млрд сумга ошиши СММни 80 млрд сумга ошишига олиб келади. Яъни, мультипликатор 4 га тенг.
Бундан ташкари давлат харажатларининг 20 млрд сумга ошиши солик тушумлари xисобидан молиялаштирилмайди. Чунки соликларнинг ошиши СММ микдорининг камайишига олиб келади. Бошкача айтганимизда давлат харажатлари бюджет камомади билан копланиши керак.
Агарда давлат харажатлар микдорини камайтирса жами харажатлар графиги пастга караб силжийди. Яъни, xар кандай шароитда СММ микдорини камайтиради. Масалан, давлат харажатлари 20 млрд сумдан 10 млрд сумга кискарса СММ микдори 40 млрд сумга камаяди. Мультипликатор самараси 4 га тенг булади.
Давлат 20 млрд сум микдорида солик жорий килсин. Яъни, давлат СММнинг xар кандай микдорида 20 млрд сумлик солик тушимига эга булсин. Бу уз навбатида соликларни тулагандан кейинги даромадлар микдорига таъсир килади. Чунки бу таъсир истеъмол ва жамгариш микдорининг камайишига олиб келади. Хусусий истеъмол ва хусусий жамгармалар мультипликатори соликларни тулагандан кейинги даромадлар микдори камайишининг канча кисми истеъмолга ва канча кисми жамгармага тугри келишини аниклаб беради. Яъни, МРС ва МРS лар буйича xисоблаганимизда xар кандай микдордаги СММ дан 20 млрд сумлик соликларнинг олиниши истеъмол харажатларини 15 млрд сумга, жамгармани эса 5 млрд сумга камайтиради. Бу камайишлар СММ микдорини 60 млрд сумга камайишига олиб келади.
Демак соликларнинг олиниши СММ микдорига нисбатан соликларни тулагандан кейинги даромадлар микдорининг камайишига олиб келар экан. Бу камайиш уз навбатида СММ нинг xар кандай микдорида истеъмол ва жамгармалар микдорининг камайишига олиб келади. Жамгарма ва истеъмоллар камайиши микдорлари МРС ва МРS лар билан аникланар экан.
Давлат харажатлари ва соликлар микдорининг бир хил микдорда усиши СММ микдорининг усишига олиб келади. Бизнинг миослимизда G ва Т ларнинг 20 млрд сумга ошиши СММ микдорининг 20 млрд сумга ошишига олиб келган. Бу бизга баланслашган бюджет мультипликаторини тушиниш имонини беради. Давлат харажатларининг узгариши солик микдорининг узгаришига нисбатан жами харажатлар микдорига купрок таъсир курсатади. Давлат харажатлари жами харажатлар микдорига бевосита, соликлар микдори эса билвосита таъсир курсатади.
Жами харажатлар = С + I + Хп + G ;









T= + 20 S = -5 CММ = - 60 СММ = + 80 G = + 20
C = -15
Бундан куриниб турибдики баланслашган бюджет мультипликатори бирга тенг. Соликлар микдоринг 20 млрд сумга ошиши соликлар тулагандан кейинги даромадлар микдорини 20 млрд сумга кискартиради ва истеъмол харажатларини 15 млрд сум камайишига олиб келади. Уз навбатида истеъмол харажатларининг 15 млрд сумга камайиши СММ ни 60 млрд сумга камайишига олиб келади. Аммо, давлат харажатларининг 20 млрд сумга ошиши СММ ни 80 млрд сумга оширади. Демак мос равишда давлат харажатлари ва соликлир 20 млрд сумга ошиши СММ ни 20 млрд сумга ( 80- 60 = 20) оширади.
Фискал сиёсатнинг фундаментал максади ишсизлик ёки инфляцияни тугатишдир. Иктисодиётнинг пасайиш даврида рагбатлантирувчи фискал сиёсат тугрисида гап кетади. Яъни, у биринчидан давлат харажатларини оширади, иккинчидан соликларни камайтиради, учинчидан биринчи ва иккинчи йуналишлари бирга кушиб олиб боради. Бошкача айтганимизда баланслашган бюджет булса иктисодиёт инкирозга учраган пайтда фискал сиёсат давлат бюджети камомати йуналишига xаракат килади.
Тескариси иктисодиётда керагидан ортикча талаб инфляциясига жой булса бундай шароитга босик фискал сиёсат тугри келади. Яъни, биринчидан давлат харажатларини камайтириш, иккинчидан соликларни ошириш ва учинчидан иккаласини бир-бирига кушиб олиб бориш. Агарда иктисодиёт олдида инфляция устидан назорат урнатиш муаммоси турган булса фискал сиёсат давлат бюджетининг ижобий колдигига йуналтирилган булади.
Лекин, шуни xам эсдан чикармаслик керакки СММ киймати нафакат давлат харажатлари ва соликлар уртасидаги фаркка боглик, балки бюджетнинг абсолют микдорига xам богликдир.
Давлат бюджетида камомад булган шароитда унинг иктисодиётни рагбатлантириши камомадни рагбатлантиришига боглик. Мамлакат бюджет камомадини икки хил йул билан молиялаштириш мумкин. Яъни, аxолидан карз олиш xисобига (фоизли когозларни сотиш xисобига) ёки кредиторлари томонидан янги пулларни печат килиши оркали.
Агарда давлат пул бозорига чикса ва у ерга узининг карзларини олиб чикса, у молиявий воситалар учун хусусий тадбиркорлар билан ракобатга киришади. Молиявий воситаларга булган бу кушимча талаб фоиз ставкалари мувозанат нуктасини оширади. Чунки, олдинги мавзулардан маълумки инвестиция харажатлари фоиз ставкалари билан тескари пропорцианалликка эга. Демак, давлат томонидан карзлар олиш фоиз ставкалари даражасининг ошишига олиб келади. Агарда давлат бюджети камомади янги пулларни чикариш оркали молиялаштирилса хусусий инвестициялар таъсиридан кутилиши мумкин. Давлат харажатлари инвестиция ва истеъмолга кучли таъсир килмаган xолда усиши мумкин. Демак, давлат бюджети камомадини
молиялаштиришда янги пулларни чикариш давлат карзларини кенгайтиришга нисбатан яхширок усул булиб xисобланар экан.


    1. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish