Жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назоратга тушиши мумкин бўлган тахминий саволлар ва казуслар



Download 67,03 Kb.
bet1/10
Sana23.07.2022
Hajmi67,03 Kb.
#841177
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назорат саволлари


Жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назоратга тушиши мумкин бўлган тахминий саволлар ва казуслар:

 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари ва асослари.

 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби.

 Вояга етмаганларга қўлланиладиган мажбурлов чоралари ва уларнинг моҳияти.

 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг тушунчаси ва мақсади.

 Вояга етмаганлар жавобгарлиги тушунчаси ва хусусиятлари.

 Вояга етмаганларга қўлланиладиган жазо тизими.

 Жавобгарликдан озод қилишнинг тушунчаси, асослари ва турлари.

 Жазодан озод қилиш тушунчаси, аҳамияти, турлари ва умумий асослари.

Жазо тайинлашнинг махсус қоидалари ва жазоларни ҳисоблаш қоидалари.

Судланганлик тушунчаси ва унинг ҳуқуий аҳамияти

 Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш.

 Жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар.

 Асосий ва қўшимча жазолар аҳамияти ва уларнинг мазмуни.

 Жазо тайинлаш умумий асослари.

 Жазонинг самарадорлиги ва уни белгилаш мезонлари.

 Жазо тизими тушунчаси ва аҳамияти.

 Жиноят учун жазо тушунчаси ва белгилари

 Жиноят қонунчилигига кўра жазонинг мақсади.

 Охирги зарурат ва унинг қонунийлик шартлари. Охирги заруратнинг зарурий мудофаадан фарқи.

 Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида за­рар етказишнинг қонунийлик шартлари.

Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг тушунчаси, аҳамияти ва турлари.

Зарурий мудофаа. Зарурий мудофаанинг қонунийлик шартлари. Ҳаёлий мудофаа унинг ҳуқуқий оқибатлари.

 Жиноятлар мажмуи тушунчаси ва белгилари.

 Рецидив жиноят тушунчаси ва белгилари.

 Бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик.

 Такроран жиноят содир этиш тушунчаси ва белгилари.

 Бир қанча жиноят содир этиш тушунчаси ва белгилари.

 Бир қанча жиноят содир этиш шакллари.

 Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси.

 Жиноятда иштирокчиликдан ихтиёрий қайтиш ва жиноятга дахлдорлик.

 Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва белгилари.

 Жиноятда иштирокчиларнинг турлари ва иштирокчиликнинг шакллари.

 Қасддан жиноят содир этиш босқичлари.

 Тамом бўлмаган жиноят турлари.

 Жиноят содир этишга суиқасд қилиш.

 Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва турлари.

 Жиноят учун жавобгарликнинг амалга оширилиш шакллари.

 Жиноятга тайёргарлик кўриш.

Жиноят учун жавобгарликнинг тушунчаси ва асослари.

Жиноий-ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг аҳамияти .

 Айб шакллари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти.

 Жиноят учун жавобгарликнинг моҳияти.

 Жиноят субъектив томонининг аҳамияти ва унинг белгилари.

 Жиноят ҳуқуқида юридик ва фактик хато.

 Жиноят субъектининг белгилари.

 Жиноятнинг махсус субъектининг ҳуқуқий аҳамияти.

 Жиноят объектив томони асосий ва қўшимча белгиларининг аҳамияти.

 Жиноят субъектининг тушунчаси ва унинг моҳияти.

 Жиноят предметининг ҳуқуқий аҳамияти.

 Жиноятнинг объектив томони тушунчаси ва аҳамияти.

 Жиноят таркиби тушунчаси ва турлари.

 Жиноят таркиби элементилари ва белгилари.

Жиноятларни таснифлаш мезонлари, жиноятларни бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлардан фарқи.

 Жиноят объектининг тушунчаси, моҳияти ва уни таснифлаш мезонлари.

 Жиноят қонунини шарҳлаш тушунчаси ва турлари.

 Жиноят тушунчаси ва белгилари.

 Жиноят қонунининг тушунчаси, тизими ва нормаларининг тузилиши.

 Жиноят қонунининг амал қилиш доираси.

 Жиноят ҳуқуқи тушунчаси, предмети вазифаси ва методи

 Жиноят ҳуқуқининг принциплари ва уларнинг мазмуни.

Қасддан одам ўлдириш жиноятининг оғирлаштирувчи ҳолатларини таҳлил қилинг.

Қасддан одам ўлдиришнинг объектив томон аломатларига кўра оғирлаштирувчи ҳолатларида квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинг.

Aйбдорнинг ҳаракатини ЖКнинг 98-моддаси (Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш) билан квалификация қилишга таъсир қиладиган омилларни баён қилинг.

Баданга оғир шикаст етказишнинг ҳар бир белгиларини санаб ўтинг. Мазкур қилмишнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари қайсилар ҳисобланади?

Баданга ўртача оғир шикаст етказишнинг белгиларини баён қилинг.

Енгиллаштирувчи ҳолатларда тан жароҳатлари етказганлик учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нимада намоён бўлади?

Aйбдор ҳаракатларини ЖК 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) билан квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?

Жиноий аборт тушунчасига таъриф беринг. Мазкур жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?

Aёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда тушириш жиноятини квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?

Номусга тегиш деганда нима тушунилади?

Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда номусга тегиш жинояти квалификациясининг асосий хусусиятларини баён қилинг.

Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятининг бесоқолбозлик жиноятидан фарқили жиҳатларини баён қилинг.

Номусга тегиш билан аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этишнинг ўхшаш ва фарқ қилувчи жиҳатлари нимада намоён бўлади?

Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашни ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш жиноятидан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш деганда нималар тушунилади? Ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар тушунчасига таъриф беринг.

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш жиноятининг таркибий элеметларини таҳлил қилинг.

Қилмишни ЖК 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан квалификация қилишнинг зарурий шартлари нималардан иборат?

Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш жиноятининг таркибий элеметларини таҳлил қилинг.

Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш жиноятининг белгиларини сананг. Мазкур қилмиш учун жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар қайсилар?

Мурдани таҳқирлаш жиноятининг қонунга хилоф равишда инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш жиноятидан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

Одам савдоси бўйича жиноий жавобгарликнинг бошланиш шартлари қандай? Қайси пайтдан ушбу жиноят тугалланган ҳисобланади?

Одам савдоси жиноятида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни ёритиб беринг.

Aёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш жиноятнинг квалификацияси тартиби қандай?

Жисмоний азоб бериб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш деганда нима тушунилади?

ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат)ни қўллашнинг зарурий шартларини баён қилинг.

Туҳмат қилишнинг ҳақорат қилишдан фарқли жиҳатларини баён қилинг.

Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш нималардан иборат?

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш жиноятининг таркибий элеметларини таҳлил қилинг.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятини таҳли қилинг.

Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бузиш нималарда номоён бўлади?

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятининг таркибий элементларини таҳлил қилинг.

Сайлов ёки референдум ўтказиш ёки ташкил етиш қонунчилигини бузиш усуллари баён қилинг.

Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш деганда нималар тушунилади?

Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш жиноятининг

Aгрессиянинг урушни тарғиб қилишдан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

Ҳарбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, ҳарбий адлияга ва бошқа шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш жиноятининг квалификацияси хусусиятлари қандай?

Ҳарбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, ҳарбий адлияга ва бошқа шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш жинояти таркиби ёлланишдан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

Терроризмни асирликка олиш, тамагирлик қилиш ва одам ўғирлаш жиноятларидан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

ЖК 156-моддасида (миллий, ирқий, этник ва диний адоватни қўзғатиш) назарда тутилган жиноятнинг виждон эркинлиги ёки фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузишдан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.

Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш жиноятининг таркибий элементларини таҳлил қилинг.

Жосусликнинг зарурий белгиларини таҳлил қилинг.

Қайси белгиларга кўра жосуслик давлатга хоинлик қилишдан фарқланади?

Давлат сирларини ошкор этиш ва давлатга хоинлик қилиш жиноятларининг фарқли жиҳатларини баён қиилинг.

Давлат сирларини фош этишнинг давлат ёки ҳарбий сирларни ташкил этувчи ҳужжатларни йўқотишдан фарқли жиҳатларини баён қилинг.

Талон-торожнинг барча шаклларига хос бўлган хусусиятлар ва оғирлаштирувчи белгиларини таҳлил қилинг.

Босқинчилик тушунчасини, унинг зарурий белгиларини ва жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларини баён қилинг.

Товламачиликнинг талончиликдан фарқли жиҳатларини баён қилинг.

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятининиг таркибий элеменларини таҳлил қилинг.

Мансабдор шахслар томонидан ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишнинг қандай турлари мавжуд? Уларнинг юридик таҳлили ва ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг.

Фирибгарлик тушунчаси, унинг белгилари ва фирибгарликнинг ўғирлик ва талончиликдан фарқли жиҳатларини баён қилинг.

Казус:

2019 йил декабрь ойида Тожикистон Республикаси фуқароси Д. Ўзбекиситон Республикасида яшовчи қариндоши Б.нинг туйига келади.Тўйда ўзаро келишмовчилик туфайли келиб чиққан жанжалда Д. га тан жароҳати етказилади. Тўйни ўтказган Д. эртаси куни Тожикистон Республикасига қайтиб кетади ва аҳволи оғирлашиб касалхонада муолажа қилинишига қарамай олган тан жароҳати туфайли Тожикистон Республикасидаги шифохонада вафот этади.


Казус бўйича саволлар:
1. Д.нинг содир қилган қилмиши таркибини таҳлил қилинг.
2. Д.нинг қилмишини ЖК нинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши дорасида тахлил қилинг.
3. Д.нинг қилмишини ЖК нинг вақт бўйича амал қилиши юзасидан таҳлил қилинг.

1995 йил 2мартда Х. ўзининг бизнесдаги рақибидан қутилиш мақсадида таниши Петровни ушбу ишни амалга ошриши учун 3000 АҚШ доллари миқдорида пул ваъда қилади. 10 март куни 1000 АҚШ долларни олдин бериб қолганини ишни бажаргач олишини айтди. Петров 27 март куни Х. нинг бизнездаги рақибини уйи олдидаги йўлакда ўқ узиб ўлдирди. Терговчи ушбу вазиятда ЎзР 1959 йилги ЖК 81-моддаси билан квалификация қилди. Ҳимоячи эса 1994 йилги жиноят кодекси билан квалификация қилиш лозимлигини айтди.


Казус бўйича саволлар:
1. Х.нинг содир қилган қилмиши таркибини ЖК нинг вақт бўйича амал қилиш доирасида таҳлил қилинг.
2. Терговчининг ҳаракатларига баҳо беринг.
3. Ҳимоячининг ҳаракатларига баҳо беринг.
4. Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучини таҳлил қилинг.

1. Ўзбекистонга кириб келаётган Афғонистон фуқароси А. йўловчи божхона декларациясини тўлдирар экан, божхона инспекторига ёнида ҳеч қандай тақиқланган ва яширилган буюмлар йўқлигини маълум қилди. Аммо текширув натижасида фуқаро А. нинг эгнидаги палто ва шими тугмалари ўрнига умумий қиймати 16 млн. сўмга тенг қадимий мис тангалар қадалгани аниқланди. Фуқаро С. суриштирув давомида ушбу қадимий мис тангаларни ўзи истиқомат қилаётган уйи харобалари орасидан топиб олганини маълум қилди.


Казус бўйича саволлар:
1. А.нинг содир қилган қилмиши таркибини таҳлил қилинг.
2. А.нинг қилмиши бўйича “жиноят” тушунчаси ва таснифига доир нормалар таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

Тузалмайдиган хасталик билан то‘шакка «михланиб» қолган М. ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлди, аммо бошқа кишининг ёрдамисиз бу ишни қила олмади. Шу боис у бу ҳақда дўсти Т.дан илтимос қилди. У эса рози бўлди. К. электр симидан сиртмоқ ясаб, М. ётган кроватнинг орқасига боғлади ҳамда ушбу сиртмоқни дўстининг бўйнига кийишига ёрдам берди ва хайрлашиб кетди. Натижада М. ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳолатдан хабар топган жабрланувчининг хотини А. эса эрининг ўлишига ёрдам берганлиги учун Т.ни жиноий жавобгарликка тортишни сўраб ИИБга мурожаат қилди


Казус бўйича саволлар:
1. К.нинг содир қилган қилмиши таркибини таҳлил қилинг.
2. К.нинг қилмиши бўйича “жиноят” тушунчаси ва таснифига доир нормалар таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

Б. ёшлар кечасига кетишидан олдин касал эрини ранжитмаслик учун унга ухлатадиган дори беришга қарор қилади. Врач Б.ни бир неча марта ухлатадиган дори билан эҳтиёткорона муносабатда бўлишини, эрининг касалига чораги ҳам таъсир қилиб, оғир оқибатга олиб келишини уқтирган эди. Аммо кечага бориш истаги шунчалик юқори эдики, бу сафар ҳаммаси яхши бўлишига ишониб, юқори меъёрдаги ухлатадиган дорини эрига ичирди. Эри юқори меъёрдаги дори таъсиридан вафот этди. Казус бўйича саволлар: 1. Б. эрининг ўлимида айбдорми? Айбдор бўлса, айб шакли қанақа? 2. Б.нинг қилмишидаги жиноят субъектив томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?


Ўтказилган тезкор тадбирда А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ўзининг хонадонида электр тармоқлари корхонасига 19 млн. 627 минг сўмлик зарар етказиб, яширин сех ташкил қилгани, пахта хомашёсини қайта ишлаш ускунаси ўрнатганлиги, ноқонуний равишда тола ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди ва ундан 9 турдаги жами 9 млн. 126 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Бундан ташқари, А. қайта ишланган пахта толасини ўтказиш мақсадида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, ўзининг жиноий шерикларига тақдим қилиб, пахта толасини такроран ўтказиб келганлиги ҳам аниқланди.


Казус бўйича саволлар:
1. А.нинг содир қилган қилмиши таркибини таҳлил қилинг.
2. К.нинг қилмиши бўйича “жиноят” тушунчаси ва таснифига доир нормалар таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

Н. В.нинг кўнглини олиб, у билан жинсий яқинлик қилишга ҳаракат қиларди, аммо В. рози бўлмасди. Шунда Н. ўз мақсадига алдов йўли билан эришмоқчи бўлди. У В.га ФҲДЁга никоҳдан ўтиш учун ариза беришни таклиф қилди. Шундан сўнг Б. у билан жинсий яқинлик қилишга рози бўлди. Ўз мақсадига эришгач, В. билан никоҳни қайд эттиришдан воз кечди. Алданган қизнинг ота-онаси прокурордан Н.ни алдов йўли билан номусига теккан деб жиноий жавобгарликка тортишни сўрашган.


Казус бўйича саволлар:
1. Н.нинг ҳаракатини жиноят деб бўладими? Унинг қилмишини жавобгарликка тортиш учун асослар мавжудми?
2. А.нинг қилмиши бўйича жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини асослаб беринг?

Ўзини ўлдирган 18 ёшли талаба А. ўлими олдидан ёзган хатида унинг ўлимига курсдоши Б. айбдор эканлигини, чунки унинг ҳомиладорлигини билгач, никоҳни қайд эттиришдан воз кечганлигини ёзган. Жабрланувчининг ота-онаси М.ни қизининг ўзини-ўзи ўлдириш даражасига олиб боргани учун жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқдалар. М. эса уйланишга ота-онаси рухсат бермаганлигини айтди.


Казус бўйича саволлар:
1. Б.ни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос борми? (103-модда билан).
2. Б.нинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳуқуқий асослаб беринг?

Р. хотинининг қўшниси Л. билан ўйнашиб юрганини билиб қолиб, уларнинг “эсини киритиб қўймоқчи” бўлади. Л.нинг хизмат сафарига кетганидан фойдаланиб, Р. унинг уйига кириб, ов милтиғи ва милтиққа тегишли патронларни ўғирлайди. Хотини ва Л.ни тўшакда тутиб олгач, уларга ўғирланган милтиқдан икки марта ўқ узади. Оқибатда Л. вафот этади, аёлга эса оғир шикаст етади.


Казус бўйича саволлар:
1. Р.нинг қилмишида жавобгарликка тортиш учун асос мавжудми?
2. Макур ҳолат бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?

Россия давлатидан «Москва – Самарқанд» йўналишида учиш учун аеропортга келган Ўзбекистон фуқароси А. об-ҳаво ноқулайлиги сабабли, кутиш залида кўп миқдордаги спиртли ичимлик истеъмол қилиб, учиш вақтида ходимларнинг самолётда ичиш тақиқлангани ҳақидаги гапларига кўнмасдан, уларга бўйсунишдан бўйин товлаб, учувчилар хонасига киришга уринди. А. уларнинг гапига қулоқ солмай, бақир-чақир қилди ва бошқа йўловчиларга халақит берди.


Казус бўйича саволлар:
1. А.нинг қилмишида жавобгарликка тортиш асоси мавжудми?
2. А.нинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳуқуқий асослаб беринг?

М.ва И. енгил автомашиналарни ўғирлаш билан шуғулланишга аҳд қилишди. Қулай машина топиб, эгасидан уларни айтилган манзилгоҳга олиб боришни илтимос қилишди. М.нинг илтимоси билан ҳайдовчи автомашинани кимсасиз кўчада тўхтатганда, И. Унинг бўйнига сиртмоқ солади. Ҳушини йўқотган ҳайдовчини йўл ёқасига ташлаб, ўзлари ўғирланган автомашинада жўнашади. Судмед экспертизанинг аниқлашича, ҳужум вақтида ҳайдовчига ўртача оғир шикаст етказилган. Терговчи М. ва И.нинг ҳаракатини Жкнинг 267-моддаси 2-қисми “в” банди билан квалификация қилади.


Казус бўйича саволлар:
1.М. ва И. содир этган жиноятнинг предмети ва объектини юридик таҳлил қилинг. Ушбу жиноятда жиноят предмети мавжудми?
2. М. ва И. содир этган жиноятнинг бевосита объектини аниқланг.

Бир гуруҳ шахслар содир қилган безорилик жиноят иши судда кўрилаётган вақтда сохта гувоҳ Ф. судланувчи У. мазкур ҳаракатда қатнашмаганлиги, бу вақтда Ф. у билан бирга балиқ овида эканлигини айтди. Қўшимча текширувлар вақтида аниқланишича, Ф. У.нинг қариндошлари илтимосига кўра, судда ёлғон гувоҳлик берганлиги аниқланди. Терговчи Ф.нинг ҳаракатини ЖКнинг 238-моддаси билан квалификация қилади.


Казус бўйича саволлар:
1.Ф. содир этган жиноятида мавжуд объект турларини таҳлил қилинг. Жиноят қонуни билан қўриқланидагн қайси объектга зарар етказилган?
2.Ф. содир этган жиноятнинг бевосита объектини аниқланг.

Фуқаро В. Г.га уйланади. Г.нинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Р. ўгай отасини менсимас, қўполлик қилар, унинг устидан кулар эди. Р.дан хафа бўлган В. бир неча марта уни тартибга чақиради. Р. ота-онасидан мотоцикл олиб беришларини сўраганда, улар унинг 16 ёшга тўлмаганлиги сабабли мотоцикл олиб бермадилар. Бир куни кутилмаганда Б. ўзи йиққан шахсий пулга Робертга мотоцикл олиб келади. Орадан кўп вақт ўтмай, Р. авария қилиб, вафот этади. Г. В.ни жиноий жавобгарликка тортишни сўрайди. Унинг фикрича, В. Р.га мотоциклни жўрттага, уни ўлдириш учун олиб берган.


Казус бўйича саволлар:
1.В.нинг қилмишидаги жиноят объекти томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?
2.В.нинг ҳаракати билан Р.нинг ўлими ўртасида салбий боғланиш борми?

Фуқаро В. Ш. билан жанжал қилган вақтда унинг қорнига қайирма пичоқ билан уриб, ошқозонига шикаст етказади. Ш. шу куниёқ операция қилинади ва уч кундан кейин йирингли неретонитдан вафот этади. Жасад очиб кўрилганида, жарроҳнинг бепарволиги туфайли ошқозон орқа деворидаги жароҳат тикилмаган. Экспертлар ўз хулосаларида ошқозонга етказилган жароҳат ўлимга олиб келмаслигини ва ошқозон орқа деворидаги жароҳат тикилганида ўлим келиб чиқмаслиги ҳақида ёзадилар.


Казус бўйича саволлар:
1.В.нинг қилмишидаги жиноят объекти томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?
2. В.нинг ҳаракати билан Ш.нинг ўлими ўртасида салбий боғланиш борми?

Фуқаро Р. уйидан иш билан чиқиб кетаётиб 72 ёшли қўшнисидан майдончадаги 4 ёшли ўғли А.га қараб туришни сўради. Қўшниси Ф. рози бўлиб, болани уйига олиб кирди. Ф. ошхонада иш билан машғул бўлган вақтда А. меҳмонхонада ўйнаётиб, қўлда ясалган очиқ электр симини ушлайди ва ток уриб вафот этади. Р. Ф.ни ЖКнинг 117-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилади.


Казус бўйича саволлар:
1. Ф.нинг қилмишидаги жиноят объекти томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?
2. Ф.ни ЖКнинг 117-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишга асос борми?
3. Ф.нинг қилмиши учун жиноий жавобгарлик асоси мавжуд бўлмаса, уни таҳлил асосида исботлаб беринг.

Б. ёшлар кечасига кетишидан олдин касал эрини ранжитмаслик учун унга ухлатадиган дори беришга қарор қилади. Врач Б.ни бир неча марта ухлатадиган дори билан эҳтиёткорона муносабатда бўлишини, эрининг касалига чораги ҳам таъсир қилиб, оғир оқибатга олиб келишини уқтирган эди. Аммо кечага бориш истаги шунчалик юқори эдики, бу сафар ҳаммаси яхши бўлишига ишониб, юқори меъёрдаги ухлатадиган дорини эрига ичирди. Эри юқори меъёрдаги дори таъсиридан вафот этди. Казус бўйича саволлар: 1. Б. эрининг ўлимида айбдорми? Айбдор бўлса, айб шакли қанақа? 2. Б.нинг қилмишидаги жиноят субъектив томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?


15 ёшли К. Н.нинг хонасидан буюмлар ўғирлагани учун ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий жавобгарликка тортилган. Терговчи ўғриликнинг далолатчиси 14 ёшли Д. эканлигини, у В. га уй эгаси калитни қаерга яширишини ва қайси вақтлар уйда бўлмаслигини хабар қилганлигини аниқлади ва Д.нинг ҳаракатини ЖКнинг 27- ва 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий жавобгарликка тортди. Ҳимоячининг фикрича, Д.ни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос йўқ, чунки ЖКнинг 17-моддасида 14 ёшга тўлганлар 169-модда билан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги кўрсатилган. Д. эса ўғрилик содир қилмаган, у фақат далолат дерган холос, унинг ҳаракатида ушбу жиноят таркибининг барча белгилари йўқ деб ЖКнинг 16-моддаси асос қилиб олинган. Казус бўйича саволлар: 1. К.нинг қилмишидаги жиноят субъекти зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг? 2. Д.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг? 5. Ҳимоячининг фикри эътиборга лойиқми?


Тиббиёт институтини битирган А. исмли аёл шаҳар клиникасига акушер-гинеколог бўлиб ишга кирди. Бир ойдан сўнг унинг навбатчилик вақтида фарзанд кўрган В.дан қон кета бошлади. Шифокор А. унга «Атоник қон кетиш» ташхисини қўйиб, қонни тўхтатиш чораларини кўрди. Бироқ кўрсатилган муолажага қарамасдан, В. кўп қон ё‘қотганлиги боис ҳаётдан кўз юмди. Суд-тиббиёт экспертизаси В.ни текшириб, унга шифокор А. томонидан нотўғри ташхис қўйилганлиги, агар тўғри ташхис қўйилганда В.нинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин деган хулосага келди.


Казус бўйича саволлар:
1. Шифокор А.нинг қилмишидаги жиноят субъектив томони зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг?
2. Шифокор А.нинг ҳаракатларида айб мавжудми? Агар айб мавжуд бўлса, айбнинг қандай шакли бўлади?

Фуқаро А. турмуш ўртоғи Г.нинг ҳомиладор эканлигини билиб, ундан ҳомиланинг жинсини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилишини сўради. Эртаси куни Г. шифокорга мурожаат қилди ва ҳомиланинг жинси қиз эканлиги маълум бўлди. Г. ушбу хабарни турмуш ўртоғи А.га айтганида турмуш ўртоғи унга уч нафар қиз фарзандлари борлигини, шунинг учун ҳомилани олдириб ташлашини айтди. Г. бунга рози бўлмади. Шундан сўнг А. ҳар куни ишдан маст ҳолда келиб, ҳомилани олдириб ташлаши учун турмуш ўртоғи Г.га руҳий таъсир ўтказа бошлади. Бундай азобларга чидай олмаган Г. ҳомиласини олдириб ташлашга рози бўлди, аммо шу куни унинг ота-онаси бу ҳақда хабар топиб, А.га нисбатан тегишли чора кўришларини сўраб ИИБга мурожаат қилишди.


Казус бўйича саволлар:
1. Мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг?
2. Фуқаро А.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг?

Сурхондарё вилоят судининг 1983-йил 18-феврал ҳукмига асосан Ф. 1959-йилги ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят (босқинчилик) учун етти йилга озодликдан маҳрум этилганди. 1995-йил май ойида Ф. 1994-йилги ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “б” бандида кўзда тутилган жиноятни содир этиб, ўн йил озодликдан маҳрум этилди ва ЖКнинг 34-моддасига асосан суд уни ўта хавфли рецидивист деб топди.


Казус бўйича саволлар:
1. Ф.нинг ўта хавфли рецидивист деб топилиши қонуний асосланганми?
2. Рецидив жиноятлар тушунчаси ва турларини муҳокама қилинг.

Корхона раҳбари Б. котибаси Н. билан доимий равишда жинсий алоқа қилиши натижасида у ҳомиладор бўлиб қолди. Б. унинг олдига бориб боладан қутилиш кераклигини, акс ҳолда, муносабатни узишини маълум қилган. Н. эса Б. кетганидан сўнг болани бўғиб ўлдирган.


Казус бўйича саволлар:
1. Ушбу ҳолатда иштирокчилик мавжудми?
2. Б.нинг ҳаракатларини далолатчилик деб баҳолаш мумкинми?
3. Агар мумкин бўлса, Б. қайси жиноятда далолатчи бўлади?

Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадида Х. гараж эшигини калит танлаш йўли билан очади ва у ерда турган транспорт воситасини очиш-га уринади, бироқ уни оча олмайди. Шунда Х. таниши С.га қўнғироқ қилиб, транспорт воситасини яқин қариндоши П.нинг уйига шатакка олиб, тортиб боришни илтимос қилади. П. розилик берганидан сўнг кўзланган тадбир амалга оширилади ва Х. ўғирланган транспорт воситасининг автомагнитоласи ва захира балонини П.га беради.


Казус бўйича саволлар:
1.Мазкур ҳолатда иштирокчилик мавжудми? Фикрингизни юридик жиҳатдан асослаб беринг?
2.Мазкур ҳолатда агар иштирокчилик мавжуд бўлса, у иштирокчиликнинг қандай тури ва шаклида ифодаланган?

А. ресторанда Б. билан танишиб қолишган ва А. Б.ни ўзининг хонадонига мусиқа эшитиш, ўйин-кулги қилиш учун таклиф қилади. Б. рози бўлади. Спиртли ичимлик ичишгач, А. Б.ни ётоқхонага олиб кириб кароватга ётқизади ва номусига тегишга ҳаракат қилади Б. қаршилик кўрсатиб кучи етмаслигига кўзи етгач, пардоз столча устидан пардоз учун ишлатиладиган қайчини олиб, А.нинг юзига уради. Қайчи А.нинг кўзига тегади. А.га етказилган тан жароҳатини экспертлар оғир тан жароҳати деб топади.


Терговчи бу ҳаракатни – зарурий ҳимояни ошириб юборилган ҳолатда оғир тан жароҳати етказиш деб, яъни ЖКнинг 107-моддаси 1-қисми билан квалификация қилади.
Казус бўйича саволлар:
1. Вазиятни таҳлил қилинг.Терговчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Зарурий мудофаанинг шартларини таҳлил қилинг.

Шаҳарлараро қатнов автобусининг ҳайдовчиси Т. йўловчини катта миқдордаги юк учун ҳақ тўламагани учун урган. Бу қилмиши учун суд ҳайдовчини ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, тўрт ой қамоқ жазоси ва уч йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этган.


Казус бўйича саволлар:
1. Қўшимча жазо сифатида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш қонуний асосга эгами?
2. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг шартларини таҳлил қилинг.

15 ёшли У. велосипедда кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган В.нинг бошидан мўйнали телпагини юлиб олиб қочди. Буни мотоциклда кетаётган Ф. кўриб қолиб уни ушламоқчи бўлди. У.га етиб онгли равишда мотоцикл билан уриб юборди ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказади.


Терговчи Ф.нинг ҳаракатини ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмини, яъни қасддан ўртача оғирликдаги шикаст етказиш деб квалификация қилди.
Ҳимоячи эса, Ф.га нисбатан ЖКнинг 39-моддасини қўллаб, жиноий жавобгар бўлмаслиги лозимлигини таъкидлади.
Казус бўйича саволлар:
1. Терговчи ва ҳимоячининг ҳаракатларига баҳо беринг.
2. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишнинг шартларини таҳлил қилинг.

У. ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми санкциясида беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Ҳукмнинг тавсиф қисмида ёзилишича, ижтимоий хавфлилик даражасини пасайтирадиган енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб суд У.ни ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан бирга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб икки йилга ахлоқ тузатиш ишига ва иш ҳақининг 25 %ини ушлаб қолишга ҳукм қилди.
Казус бўйича саволлар:
1. Суд томонидан бундай жазо тайинланиши қонунийми?
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорини таҳлил қилинг.

МЧЖ директори В. маҳсулотларни реализация қиладиган вакили М.га етказилган маҳсулотларни Россиянинг шарқий раёнларига жўнатиш учун қандай йўл билан бўлса ҳам рефрижератор топишни буюрган. М. бу топшириқни бажариш учун жавобгарлиги ўз бўйнида бўлган пулдан темир йўл стансияси бошлиғига пора бериб амалга оширган. ЖКнинг 27-моддаси ва 211-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган Д.нинг тушунтиришича, у М.га шундай топшириқни бериш учун мажбур бўлган, чунки тайёрланган маҳсулот 12 кун давомида темир йўл стансиясида турган ва ўз сифатини йўқота бошлаган. Агар у бундай топшириқ бермаганида хўжаликка катта миқдорда моддий зарар етиши мумкин эди. М.нинг айтишича, у фақат хўжалик директорининг буйруғини бажарган. Ҳимоячилар Р. ва М. жавобгар эмаслар, дейишмоқда.


Казус бўйича саволлар:
1. Вазиятга баҳо беринг ва ҳимоячиларнинг фикрини таҳлил қилинг.
2. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш шартларини таҳлил қилинг.

Фуқаро Ҳ. ота-онасидан алоҳида чиқиб, турмуш ўртоғи ва фарзанди билан бошқа уйда яшай бошлади. Суд томонидан Ҳ.га нисбатан ота-онасини моддий таъминлаш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аммо Ҳ. 4 ой муддат давомида ота-онасидан хабар олмай, уларни моддий таъминламаган. Бунинг натижасида Ҳ.нинг отаси В. судга даъво аризаси билан шикоят қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.га нисбатан ЖК 124-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳ.нинг содир этган хатти-ҳаракати юзасидан суд иши кўрилишидан икки кун олдин унинг ота-онаси вафот этган.


Казус бўйича саволлар:
1. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ. ЖК 65-моддаси асосида жиноий жавоб-гарликдан озод қилиниши мумкинми?
2. Мазкур ҳолатда фуқаро Ж. ЖК 66-1-моддаси асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми?

Руҳий ҳолати вақтинча бузилган И.Нурматов эшиклари қулфланмаган ҳолда қолдирилган, тико русумли транспорт воситасини эгаси йўқлигидан фойдаланиб, уни ҳайдаб кетди. Тезкор хабарга асосан И.Нурматов ҳайдаб кетаётган тико русумли автомашина ИИББ ЙҲХ ходимлари томонидан ушланган.


И.Нурматов ўша вақтда отаси ўғир аҳволда ётганлиги сабабли ҳам дорихонадан зарур бўлган дори воситаларини олиб бериши зарур бўлиб қолганлиги сабабли иложсизликдан шу ишўга қўл урганлигини, отасига дори воситасини етказиб берганидан сўнг, автомашинани жойига олиб келиб қўйиш ниятида бўлганлигини, шунингдек автомашинани ўзлаштириш мақсади бўлмаганлигини билдирган.
Шундан сўнг, эртасига И.Нурматов руҳий ҳолати вақтинча бузилганли сабабли ўз ҳаракатларини бошқари олмасдан қўшнисига тегишли қаровсиз қолдирилган ВАЗ-21011 русумли автомашинанинг олд ва орқа давлат рақамларини яширин равишда эгаллаб олиб, воқеа жойидан яширинган.эртасига таниши унгоа қўнғироқ қилиб, автоуловнинг рақамлари йўқолганлигини айтиб, ундан ушбу рақамларни олган ёки олмаганлиги ҳақида сўраганда у кўрмаганлигини ва олмаганлигини айтган. Шундан сўнг, таниши ИИБга мазкур ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилганлигини билгандан сўнг И.Нурматовнинг оила аъзолари дарҳол ИИБга борган ва ўзи билан транспорт воситасидан ечиб олган давлат рақамларни олиб бориб, бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш хатлари ёзиб берган ҳамда танишидан кечирим сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят белгиларини аниқланг. Ақли расолик тушунчасини ёритиб беринг.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва қўллаш доирасини тушунтиринг.

Ботиров 2017 йил 20 февраль куни тахминан соат 15:40 дан 15:55 гача бўлган вақт оралиғида 2009 йил 9 май куни туғилган Шокировани 14 ёшга тўлмаганлигини била туриб, велосипедга ўтказиб, номусига тегиш мақсадида Олмазор тумани Себзор даҳаси 3А-уйнинг 1-йўлаги, 9-қавати чордоқ қисмига олиб чиқиб, уни деворга тираб, эгнидаги кийимини ечмоқчи бўлганида Шокирова баланд овозда “Менинг дадам-милиция” деб айтганида, у ушбу жиноий қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, воқеа жойидан яширинган.


Комплекс амбулатор суд-психологик ва психиатрия экспертизасининг 2017 йил 24 мартдаги 65-сонли хулосасига кўра, вояга етмаган Шокирова ўзининг ёшига нисбатан ақли расолиги ҳамда ташқи муҳитда унга нисбатан бўлаётган воқеаларни тўғри идрок эта олиш ва жиноят содир этилган пайтда айбланувчи Ботировнинг нотўғри хатти-ҳаракатларни содир этаётганлинини тушунган-тушунмаганлигини аниқлаш имкони бўлмаганлигини, экспертизага олиб келинган Ботировни кўрикдан ўтказишга унинг яқин қариндошлари қаттиқ қаршилик кўрсатишиб, унинг руҳий касаллиги сабабли рўйҳатда туриши ҳақидаги Тошкент вилояти руҳий касалликлар диспансерининг 2016 йил 15 мартда берилган гувоҳномасини тақдим этганлигини билдирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ботировни жиноят субьекти деб топиш масаласини ҳал қилинг.
Беморнинг ўзи ёки унинг қариндошлари суд-психиатрик экспертизасидан бош тортиши масаласига баҳо беринг.

Султанов Довуд Акмалович, 2021 йил 18 май куни соат 12:00 да Сайхунобод тумани, Нуробод маҳалласи ҳудудида вояга етмаган фарзанди Сулаймонни олиб кетаётган қайнонаси Мирзаева Барчиной Курбонбоевнадан фарзандини беришлигини талаб қилиб, қайнонаси фарзандини бермаганлиги учун, фарзандини қайнонасининг қўлидан тортиб олиб, автомашинасига миниб кетмоқчи бўлганида, унинг қўлидан фарзандини тортиб олмоқчи бўлган қайнонаси Мирзаева Барчиной Курбонбоевнани қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.


Натижада Б.К.Мирзаева турли даражадаги тан жароҳатлари олиб РШТЁИМ СВФга мурожаат қилган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 2021 йил 25 май кунги 865- сонли хулосасига кўра Мирзаева Барчинойнинг номига расмийлаштирилган №4917/291-сонли касаллик тарихига асосан, унда бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап томонлама юз ва периорбитал соҳа ости гематомаси, юқориги лаб ва энса соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши каби жароҳатлари мавжудлиги, ушбу жароҳатларнинг оғирлик даражаси бўйича “соғлиқнинг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлган енгил шикаст” деб баҳоланганлиги қайд этилган.

Download 67,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish