Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.
Д.Жораев, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2021 йил 13 август куни соат 00:10ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, С.Дарвоза кўчаси, 4А-уй қаршисида автотураргоҳ сифатида фойдаланиладиган ҳудудда жабрланувчи Одашбоев Учқунбек Сайфитдин ўғлига тегишли бўлган “Spark” русумли давлат рақами 10 E 210 TA бўлган автомашинанинг қаровсиз ҳолатда қолдирилганлигидан фойдаланиб, олд ўнг эшиги қулфини қайчи билан бузиб, автомашина салонида бўлган У.Одашбоевга тегишли нархи 500.000 сўмлик “Naviforce” номли эркаклар қўл соатини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.
2020 йил 18 май куни соат 16:00ларда Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси А.Аҳмедов Бувайда тумани Алишер Навоий кўчасидаги “Аброр Феруз савдо сервис” оилавий корхонасига фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2019 йил 5 октябрдаги даъвогар “Маҳбуба Зулфия” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “Янгиқўрғон” автошоҳбекатида жойлашган ер майдонига жавобгар томонидан ноқонуний қурилган девор ва ўрнатилган металл дарвозани ўз ҳисобидан буздириш ҳақидаги қарори юзасидан ижро ҳаракатини амалга ошириш учун боради.
А.Абдувалиев МИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, дўкон ичига киритмасдан, дастлаб кўкрагидан итариб юборади, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақоратлайди. Дўкон ичидан икки дона чопқини олиб, давлат ижрочиси А.Аҳмедовни қасддан ўлдириш мақсадида бош қисмига бир марта уриб, жароҳат етказган. Давлат ижрочисини қонуний ижро фаолиятини амалга оширишдан воз кечишга мажбур қилган. Лекин А.Аҳмедовнинг фаол қаршилиги ва шу ерда бўлган бошқа фуқаролар ҳаракати натижасида жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Урунов Камол Джураевич, 2014 йилнинг 10 апрель куни Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан унда ИБ “мусбат” билан ОИВ кассалиги аниқланиб, 2014 йилнинг 21 апрель куни бемордан ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтирмаслиги учун, йўриқномалар берилиб, тилхат олинганига қарамасдан, ўзининг ОИВ касаллигига чалинганлигини ва ушбу касаллик тури жинсий алоқа йўли билан юқиши мумкинлигини била туриб, 2019 йилнинг 17 февраль куни 1995 йил 9 декабрь куни Қарши шаҳрида туғилган Аминова Насиба Шокир қизи билан шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб, у билан бирга яшаб келиб, у билан доимий равишда эр хотин муносабатларида яшаб қоидаларга амал қилмасдан очиқ ҳолатда жинсий алоқада бўлиб келиб, Н.Ш.Аминовага ОИВ касаллигини қасддан юқтириб келганлиги ҳолати 2019 йилнинг 25 октябрь куни Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан аниқланиб, унинг ОИВ касаллигини била туриб, бошқа шахсга юқтириб юрганлиги маълум бўлганлиги учун, 2020 йилнинг 14 май куни Вилоят ИИБга маълум қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |