Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
А.Янгиров Қарши туман маъмурий судининг 19.08.2019 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 -моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 05.04.2017 йилдаги №2505 “б”-сонли буйруғига асосан, ундирувчи Юлдашева Мавлуда Латифовна фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунига қадар ҳар ой жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан М.Юлдашеванинг фойдасига 01.09.2019 йилдан 30.04.2020 йилга қадар жами 5.660.723 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Б.Пулатов 2020 йил 30 июнь куни тахминан соат 02:30ларда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст холда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Т.Расулов кўчаси, А.Полвон 1-тор кўчаси, 33-уйга фуқаро Байматова Дилдора Рихсиваевнанинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб, унинг уйига ғайриқонуний бостириб кирган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 03.07.2020 йилдаги 783-сонли хулосасига кўра Д.Байматовага соғлигини қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган «Енгил» тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.
Д.Миронов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2020 йил 30 июнь куни соат 9:00 ларда Қўқон шаҳар, Лойиҳавий кўчасида жойлашган “Ризқ барака” савдо мажмуасига келиб, одамлар тирбандлигидан фойдаланиб, бозорга савдо қилиш учун келган Хазратқулова Шахнозахон Вохиджон қизининг қўл сумкасидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 1.000.000 сўмлик “Red MI-7” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган.
Бундан ташқари, судланувчи Д.Миронов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2020 йил 17 октябрь куни соат 11:30 ларда Қўқон шаҳар, Лойиҳавий кўчасида жойлашган “Ризқ барака” савдо мажмуасига келиб, одамлар тирбандлигидан фойдаланиб, савдо қилиш учун келган Турдиматова Ўғилой Кучкаровнани эгнидаги кўйлаги чўнтагидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung J3” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган.
Бундан ташқари, судланувчи Д.Миронов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, такроран, 2020 йил 19 октябрь куни соат 23:50 ларда Қўқон шаҳар “Истиқлол” савдо мажмуасига келиб, савдо қилиш учун келган фуқаро Ахмедова Сарвиноз Саиджон қизини савдо билан чалғиб турганидан фойдаланиб, палтоси чўнтагидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 2.250.000 сўмлик “Samsung А20” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |