Жиноятда иштирокчиликнинг шакли сифатида мураккаб иштирокчиликни ёритинг.
Мураккаб иштирокчилик деб - икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб қасддан жиноят содир этишига айтилади.
Мураккаб иштирокчиликнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” жиноят содир этишдан асосий фарқи, мураккаб иштирокчиликда, вазифаларнинг тақсимланганлиги, яъни жиноят таркиби объектив томонини биргалашиб бажарилмаслигидадир. Агар иштирокчилар олдиндан тил бириктириб, жиноят объектив томонини биргаликда содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчиларининг барчаси бажарувчилардан ташкил топган бўлса, бу “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” жиноят содир этиш деб топилади.
Жиноятда иштирокчиликнинг шакли сифатида уюшган гуруҳни ёритинг.
Уюшган гуруҳ деб эса - икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашишига айтилади.
Ушбу иштирокчилик шаклининг ўзига хос белгиси биргаликда жиноят содир этаётган шахсларнинг мақсадига қараб аниқланади.
Яъни иштирокчилар битта жиноят содир этиш эмас, балки икки ёки ундан ортиқ марта жиноятлар содир этишади ёки содир этишни мақсад қилишади.
Жиноятда иштирокчиликнинг шакли сифатида жиноий уюшмани ёритинг.
Жиноий уюшма деб – икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашишига айтилади.
Яъни жиноий фаолият билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган жиноий ташкилот тушунилади.
Жиноий уюшма тузишнинг ўзи жиноят қонуни билан тақиқланган ўта оғир жиноят ҳисобланиб, тегишлича ЖК 242-моддаси бўйича жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жиноятга дахлдорлик ҳақида ўз фикриннгизни баён қилинг. Jk 21-modda. (jinoyatga dahldorlik)
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 1551 ва 241- моддаларида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |