Тафаккурий ёрдамчилик - маслаҳатлар, кўрсатмалар, ахборотлар йиғиб бериш учун олдиндан ваъда бериш шаклидаги ҳаракатларда ифодаланса; Жисмоний ёрдамчилик - аниқ ҳаракатларни содир этишда, жиноят содир этиш ёки тўсиқларни йўқотиш учун қурол ёки воситаларини топиб беришда ифодаланади.
Жиноятда иштирокчиликнинг тури сифатида ташкилотчини ёритинг. Ташкилотчи деб - шахс:
жиноят содир этилишини ташкиллаштирган;
жиноят содир этилишга раҳбарлик қилган шахс тушунилади.
Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доирасини ёритинг. Жиноят иштирокчиси қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.
ЖК 30-моддасига кўра, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдам-чилар ҳам ЖК Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортишни назарда тутадиган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Олдиндан тил бириктирган гуруҳ (мураккаб иштирок-чилик), жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари бевосита қатнашган барча жиноятлари учун жавобгарликка тортиладилар.
Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки уларга раҳбарлик қилган шахслар – жиноий уюшма ёки қуролли уюшган гуруҳ ташкил этганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилишлари билан бирга, шу гуруҳ ёки уюшма содир этган барча жиноятлар учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган бўлсагина, жавобгарликка тортиладилар. Жиноий уюшма ёки уюшган қуролли гуруҳнинг бошқа (жиноий уюшмани тузишда иштирок этмаган ёки раҳбарлик қилмайдиган) аъзолари фақатгина ўзлари бевосита содир этган жиноятлари учунгина жавобгар бўладилар.
Жиноятда иштирокчиликнинг шакли сифатида оддий иштирокчиликни ёритинг.
Оддий иштирокчилик деб – икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай қасддан жиноят содир этишда биргалашиб ҳаракат қилишга айтилади.
Бундай ҳолатда икки ёки ундан ортиқ шахснинг олидиндан тил бириктирмасдан жиноят объектив томонини биргаликда бажаришлари назарда тутилади. Агар иштирокчилар олдиндан тил бириктирмасдан, жиноят объектив томонини биргаликда содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчилари фақатгина, бажарувчилардан ташкил топса - бу “бир гуруҳ шахслар томонидан” жиноят содир этиш деб топилади. Бир гуруҳ шахслар
томонидан жиноят содир этиш амалдаги ЖКда умумий тушунчаси берилмаган. Лекин ЖК Махсус қисм айрим моддаларида жиноят таркибининг оғирлаштирувчи ҳолати сифатида назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |