174. СССРда маъмурий-буйруқбозлик, тоталитар тузумининг қарор топиши. Маълумки, 1925 йил февралида миллий-давлат чегараланиши ўтказилганидан кейин Узбекистон Советларининг 1 қурултойи «Узбекистон ССР тузилгани тўғрисидаги декларация»ни тасдиқлади.1925 йил 13 май куни СССР Советларининг III қурултойида Узбекистон ССР Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи таркибига қабул қилинди.Халқ комиссарлари ва идоралари тузилди.Иттифоқ ва республика бошқарув муассасалари бир хилда ва асосий масалалар, одатда, Марказда қабул қилинар эди ва ҳал этиларди.Урта Осиё республикаларининг халқ хўжалиги ва маданияти устидан назоратни кучайтириш мақсадида 1923 йилда ташкил этилган, 1926 йили қайтадан тузилган Урта Осиё Иқтисодий Кенгаши – Средаз ЭКОСО тузилди. 20-йилларда бошқа республикалараро бошқарув органлари Урта Осиё сув хўжалиги бошқармаси (Средазводхоз) Урта Осиё Давлат План Қўмитаси (Средазгосплан).Урта Осиё Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, ВЦСПС Урта Осиё бюроси турли Иттифоқ халқ комиссарликларининг филиаллари ҳам ташкил этилди.Узбекистон ССРда давлат ҳокимиятининг расман қонун чиқарувчи олий органи Советларнинг округ ва район қурултойлари томонидан сайланадиган вакилларидан таркиб топадиган Советлар қурултойи бўлди, республика давлат бошқарувининг олий органи эса Халқ Комиссарлар Кенгаши бўлиб қолди. «Ҳаммамизга маълумки – дейди Президентимиз Ислом Каримов – Биз сўнгги 70 йил мобайнида давлатга қаршилик ва сиғиниш ҳолатида яшадик, мамлакатдаги барча бойликларнинг мулкнинг эгаси давлат деб ҳисоблаб келдик.Қайси масалани олмайлик, давлат манфаати биринчи ўринда, фуқаро, шахс манфаати эса деярли ҳисобга олинмаслиги эски конститутцияларнинг ҳар қайси моддада яққол кўзга ташланар эди».
175.Сиёсий қатағон, унинг босқичлари ва оғир оқибатлари. 20-30 йилларда мустабид тузумга қарши фикр билдирганларни таъқиб остига олиш авж олди.Айни шу пайтда «18 лар гуруҳи» «иноғомовчилик», «қосимовчилик» каби сиёсий ишлар тўқиб чиқарилган эди. «18 лар гуруҳи» 1925 йил 19-ноябрда Самарқандда чиқарилган Узбекистон КП (б) МҚнинг пленуми йиғилиши бир кун эмас тўрт кун давом этади.Бунинг асосий сабаби республикадаги юқори маъсулиятли вазифани эгаллаб турган 18 шахснинг ўз лавозимларидан кетиши ҳақидаги аризаси бўлди.Улар ўз истеъфолари сабабини хусусий мулкни йўқотиш ҳисобига ўтказилган ер-сув ислоҳоти усулларига норозилик сифатида изоҳлашади. «Иноғомовчилик» 1926-1931 йилларда мустабид тузум томонидан миллий раҳбар ва зиёлиларнинг қатағон қилинишига сабаб бўлган уйдирмалар «Иноғомовчилик ўша йилларда, УзССР Маориф Халқ комиссари вазифасини бажариб келган Раҳим Иноғомов (1902-1938) номи билан боғлиқ яна бир гуруҳдан бири бу «Қосимовчилик» гуруҳидир – 1929 йилларда миллий анъанавий суд ва ҳуқуқ соҳасидаги қадриятларни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган ватанпарвар рухдаги хуқуқшунос мутахассисларни мустабид совет тузумига мажбуран бўйсундириш йўлидаги (репрессия) қатағон 1929-йилда УзССР олий судининг раиси Саъдулло Қосимовнинг «қосимовчилик» деб номланган ишини кўриб чиқиши бошланди.Халқ таълими тизимидаги маорифпарвар зиёлиларга қарши олиб борилган қувғин ва қатағонларга халқ душманлари, чет Эл жосуслари – А.Икромов, Ф.Хўжаев ва бошқалар ўзларининг маориф комиссарлигидаги одамлари» - Усмонов , Рўзиев, Соронин, орқали халқ маорифига катта зиён етказилган деган бўҳтонлар асос қилиб олинди.Айни пайтда истиқлол ва эрк куйчилари, ўзбек халқининг машҳур ёзувчиларидан Фитрат, Чўлпон,А.Қодирий, У.Носир Сталин истебдодининг бегуноҳ қурбони бўлдилар.Узбекистон Президенти И.Каримов таъкидлаганидек республика НКВДси «учликлар» томонидан 1937-39 йилларда 41 мингдан зиёд киши қамоққа олиниб, улардан 6 минг 920таси отиб ташланган эди.Миллатнинг илғор тараққийпарвар зиёлилари қатағон қилиниши оқибатида халқимиз уларнинг ноёб асарларини ўқишдан узоқ вақт маҳрум бўлди.Сиёсий бошкарма органлари (ОГПУ) Ф.Хўжаев, А.Икромов, Д.Манжара, С.Сегизбоев ва бошкалар хусусида "Советларга карши, кўпорувчанлик" уйдирма ишларини тўкиб чикдилар. Булар назарий бахс ва мунзараларга ўз позицияларини махкам туриб, химоя киладиган хурматли ва эътиборли халк етакчиларидан эди. Улар шахсга сигинишнинг, якка партия зўравонлиги илдиз отиб кетишининг хавфли эканлигини аник-равшан тушунар эдилар. Улар жойларда катта хукм ўтказа оладиган бўлишларига карамай, катагонларнинг зўрайиб боришини тўхтатиб кололмадилар. Партия вилоят комитетлари секретарлари Д.Ризаев, Х.Болтаев, Н.Исроилов кабилар хам катгон килиндилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |