176.Мустабид совет тузуми томонидан ўзбек зиёлиларининг қувғин этилиши. Мамлакатда хукм сурган кизил салтанат мустамлакачилиги, яккабошчиликдан иборат маъмурий-буйрукбозлик иш услуби мамлакатда авж олиб кетган ошно-огайничилик, таниш-билишчилик ва бошка иллатларга карши ижодкор зиёлилар хам ошкора ва пинхона кураш олиб бордилар. Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Шукрулло, Рауф Парфи, Ойдин Хожиева ва бошка ижодкорлар мустамлакачилик ва тургунлик даври иллатларига карши адабий ижоднинг турли усулларидан фойдаландилар ва омманинг бу иллатларга карши курашга чорладилар. 1946-1990 йилларда Узбекистоннинг театр ва мусика санъати ва унинг ижодкорлари Коммунистик фирка мафкураси ва сиёсати таъсири остида фаолият курсатишга мажбур эдилар. Шуролар хукумати Социализм байроги остида адабиёт воситаси оркали Коммунистик фирка мафкурасини ва буюк давлатчилик гоясини илгари сурди. Махаллий миллат зиёлилари уз она тилларида эркин илмий мушохада ва фикрлар асосида ижод килишдан махрум булдилар. Улар уз кобилият ва имкониятларини тулаконли курсата олмадилар.
177.Сталин вафотидан кейин шахсга сиғиниш оқибатларини тугатиш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилган тадбирлар, унинг барбод бўлиши. 30-йилларда қарор топган шахсга сиғиниш бир кишининг ролини кўкларга кўтариш билан бирга ҳокимиятга сиғиниш ва тоталитар тартиботни келтириб чиқаради.Шахсга сиғиниш шароитида ҳокимият олий даражадаги қадриятга айланади.Уни бошқараётган шахс шохийлаштирилади.Шахсга сиғиниш Сталин вафотидан сўнг КПСС Марказий Комитети биринчи котиби С.Хрушчев ташаббуси билан 1956 йилда фош қилинди.Шахсга сиғиниш ва унинг оғир оқибатларини тугатиш мақсадида республика ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш қонунларга қатъий риоя қилиш режалаштириш тизимини қайта қуриш демократия принципларини тиклаш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилди.Шахсга сиғинишга қарши курашнинг бошланиши.Узбекистон Республикасига айрим ҳуқуқлар берилганлиги.Миллий зиёлилар илм-фан маданият ходимлари адабиёт санъат арбоблари эркинликка умид учқунларини пайдо қилди.Қатағон қилинган ижодкорларнинг темир сандиқларидаги «махфий» тамғаси босилган асарлари.Манбалар архив ҳужжатларини олимлар фойдаланиш учун қисман ечилди.Ижодий фаолият жонланди.Ижтимоий ташкилотлар фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишчилар, колхозчилар, ҳунармандлар, хизматчилар, зиёлиларнинг меҳнат фаолиятини ошириш мақсадида амалга оширилди.Бироқ маъмурий буйруқбозлик шароитида бу ташкилотлар фаолияти бўғилиб, режалар қоғозда қолиб кетди.Сталин шахсига сиғиниш кузатилди, лекин у вужудга келтирган ҳокимият тизими тоталитар тартибот сақланиб қолди.50-йиллар охиридан ташлаб Хрушчев шахсига сиғиниш авж олдирилди.