191.Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонунининг қабул қилиниши. (I.A.Karimovning «O’zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida» kitobi asosida). (1889 yil 21 oktyabr, «Davlat tili haqidagi» qonun) Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиш арафасида мамлакат раҳбари И.А.Каримовнинг жасоратли ва қатъий, кескин ва аниқ бир мақсад – халқимиз мустақиллиги ва эркини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишига эришиш, суд-ҳуқуқ тизимини мутлақо янги асосларда яратиш борасида олиб борган саъй-ҳаракатларини тушуниш ва тўғри баҳолай олиш учун, албатта, ўша даврда СССР ва Ўзбекистонда юз берган воқеаларга холисона баҳо бермоқ даркор.Иттифоқ таркибига кирган республикаларда ўзликни англаш, тил, маданият, тарих ва келажакка теран назар солиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар нарсадан устун қўйишга бўлган интилиш кучайиб борди. Хусусан, Ўзбекистонда кенг мунозараларга сабаб бўлган муаммолардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи бўлди. Бу муаммо юзасидан демократик кучлар томонидан бошланган ҳаракат қудратли тус олди, унда зиёлилар, талабалар ва ёшлар фаол иштирок этдилар. Рус тилининг мақоми тўғрисидаги масала теварагида қизғин тортишувлар бўлди – бу тил иккинчи давлат тили бўлиши керакми ёки миллатлараро алоқа тили бўлиб қолиши керакми, деган масала ҳаммани ўзига жалб қилган эди. Демократик кучлар қўйган масалани И.А.Каримов бошчилигидаги янги раҳбарият ўз вақтида англаб етди ва уни ҳал қилишга киришди. Натижада ўн биринчи чақириқ ЎзССР Олий Советининг ўн биринчи сессиясида 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 1-моддасининг 1-қисмига кўра, “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”. Шундай қилиб, ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди.“Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 4-моддасининг 1-қисмини келтирамиз: “Ўзбекистон ССРда ишловчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун республика давлат тилини етарли даражада билишлари шарт”. Қонуннинг 5-моддаси (1-қисм)да қуйидаги ҳуқуқий норма мустаҳкамлаб қўйилди: “Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятида съезд, пленум, қурултой, сессия, конференция, мажлис ва кенгашлар республиканинг давлат тилида олиб борилади ва айнан таржимаси таъминланади”. Қонундан келтирилган ана шу моддалар (уларнинг қисмлари)да Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятини давлат тилида юритишлари лозимлиги кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |