ЖАВОБЛАР
1. Ўзбекистон тарихининг фан сифатидаги ўрни. Узб-н – бизнинг Ватанимиз. Бу улка беназир тарихий утмишга, бой маданий меросга эга. Республикамизда халкнинг тарихий-маданий ва маънавий меросини урганишга, ушларимизни юксак ахлокий ва бой маънавий тамойилларга, Ватан ва умумжахон тарихининг эзгу анъаналар рухида тарбиялашга катта эътибор берилмокда. И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Маънавиятини тиклаши, тугилиб усган юртида узини бошкалардан кам сезмай, бошини баланд кутариб юриши учун инсонга, албатта тарихий хотира керак». Тарих фани аждодларимиз хаети ва уларнинг мустакиллик учун олиб борган курашлари хакида хикоя килади. Утган мингйилликларда одамлар кандай яшаганлигидан, улар хаетида кандай вокеалар содир булганлигидан хабар беради. Узбекистон тарихини даврлаштириш куйидагича: 1. Узб-н тарихининг энг кадимги даври – ибтидоий жамоадан У асргача; 2. Узб-н тарихининг урта асрлар даври – У асрдан Х1Х асргача; 3. Туркистонда Россия боскини ва мустамлака даври – Х1Х аср урталаридан 1917 йилгача; 4. Узб-н тарихи Шуролар истибдоди даврида 1917-1991; 5. Узб-нинг миллий истиклол даври 1991 йилдан бошлаб.
2.Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг методологик тамойиллари, унинг жаҳон тарихи билан боғлиқлиги. Узб-н тарихи фани ешларимизнинг гоявий-сиёсий дунекарашини шакллантиришда куйидаги назарий-илмий асосларга суянмоги керак. Биринчидан, Ватан тарихини укиш ва урганиш жараенида ешларда тарихий билимлар, илмий-назарий тушунчалар ва тасаввурлар шаклланмоги лозим. Чунки вокеа ва ходисаларни килмасдан, улар хакида тушунча ва тасаввурга эга булмасдан туриб гоявий-сиёсий дунекараши хакида гап юритиш мумкин эмас. Иккинчидан, Ватан тарихини еритиш, укитиш ва урганиш жараенида чукур илмийлик,холислик, тарихий хакикатнинг устуворлиги асосий бош йуналиш булиш лозим. Учинчидан, Ватан тарихининг хар бир сатри, хар бир вараги миллий кадриятларга хурмат рухи билан сугорилган булиши ва миллий истиклол тафаккури ва мафкурасининг камол топишигп хизмат килиши даркор. Туртинчидан, Ватан тарихининг бошидан охирига кадар сингиб кетган асосий гоя –оташин ватанпарварлик, байналминаллик, инсонпарварлик каби улуг фазилатларга каратилмоги керак. Бешинчидан, Ватан тарихи мустакил республикамиз сийсий, иктисодий, маданий-ижтимоий кадриятнинг янада мустахкамланиши ва равнак топишига хизмат килиши,давр ва замон билан хамнафас булмоги айни муддаодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |