19.Бронза даврининг хусусиятлари ва асосий ёдгорликлари. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига қараганда бронзанинг ватани кичик Осиё ва Месапотамия бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия, кичик Осиё ва Эроннинг жануби-ғарбида мил.авв. Ш-П минг йилликнинг бошларида ривожланган жамият кенг равнақ топади. Ўрта Осиёда бронза даври мил.авв.Ш минг йилликдан 1 минг йилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бронза асри учта ката хронологик даврга: илк, ривожланга ва сўнгги бронза даврларига бўлинади. Ўрта Осиёнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида мавжуд бўлган бронза даври ёдгорликлари маданияти Жанубий ҳудудларидаги ўтроқ маданият ажралиб туради.Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг моддий-маданий ёдгорликлари Хоразмда 50 дан зиёд очилган бўлиб Тозабоғёб маданияти номи билан машҳур, Хоразмдаги сўнгги бронза даврига оид ёдгорликлар Амиробод маданияти номи билан машҳур бўлиб мил.авв. 1Х-VIII асрларга оиддир. Қуйи Зарафшоннинг бронза даври ёдгорликлари Замонбобо маданияти номи билан аталади. Ўзбекистоннинг жанубидаги бронза даври ёдгорликлари қадимги суғориш ҳудудлари – Улон булоқсой, Шеробод, Бандихон ва Миршодида топиб текширилган. Улар Сополли маданияти номи билан машҳур. Сополли ҳозиргача Ўзбекистондаги дастлабки энг қадимги деҳқончилик қишлоғидир.Ўзбекистон ҳудудида чорвадор қабилаларга мансуб бронза даври қабристони Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган. Қуйи Қашқадарёдаги Гужайли қабристонидан чорвачилик ва деҳқончилик қабилаларига тегишли бўлган ашёлар, Фарғона водийси янгиариқ ҳудудидан деҳқончилик буюмлари ва деҳқончилик билан боғлиқ қоятош суратлар, Чустдан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка оид буюмлар кўплаб топилган.
20.Бронза даврида ҳозирги Узбекистон ҳудудларида ўтрор деҳқончилик ва ихтисослашган ҳунармандчилик.Бронза даври маданияти ва эътиқодлари. Бронза даври мил.авв.3-2 минг йилликларни ўз ичига олади. Бу даврдаги маданий ёдгорликлар Зарафшон ва деҳқончилик билан шуқулланган аҳоли қолдиқлари Замонбободан топилган. Шулардан яна бири Сополитепадир. Сурхандарё вилояти, Шеробод туманидан топилган Сополитепа бронза давридаги қадимги деҳқончилик билан шуғулланган манзилгоҳ. Бронза даври маданияти ёдгорлигидан бири Саразмдир.Ҳозирги Тожикистоннинг Панжакент шаҳрида жойлашган. Унинг майдони 90 кг. Аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. У ердан мадан эритувчи печ топилган. Саразм мустаҳкам мудофа девори билан Ўралган. Бу шуни кўрсатадики Саразм аҳолисининг кучли маданиятидан далолат беради. Бронза даври аҳолисининг диний эътиқодларидан бири Анимизмдир. Анимизм-инсонни ўраб турган муҳитдаги руҳларнинг мавжудлигига ишонмоқ. Фетишизм-жонсиз нарсаларга ишонмоқ. Тотемизм ўз аждодини ҳайвонга такаш каби эътиқодлари бўлган.