16.Меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти чорвачилик ва деҳқончиликнинг шаклланиши. Неолит – бу янги тош асридир. Бу мухим узлаштириш хужалиги давридаги табиатдан тайерини олишдан ишлаб чикаришга зироат ва чорвачиликка утиш давридир. Марказий Осиёда неолит даври мил.авв. 6-4 мингйилликлар билан белгиланади. Неолит даврида кабилалар утрок хает тарзига утади, доимий яшаш учун манзиллар кура бошлайди. Уруг жамоасининг кароргохлари шаклланади. Утрок хает тарзи ва мехнат куролларининг такомиллашуви жамоаларнинг термачиликдан дехкончиликка, овчиликдан чорвачиликка утишига олиб келади, турли буюмлар ясай оладиган хунармандчиликнинг ривож топишига асос булади.
17.Неолит даврида ҳунармандчилик соҳаларининг ривожланиши. Миллодан аввалги Vl-IV асрлар маданияти тараккиёти ёзма ва археологик манбалар асосида урганилган. Улар Урта Осиё халкларининг хунармандчилик, чорвачлик, дехкончилик тараккиётида юксак даражада гувохлик беради. Сурхандарё, Кашкадарё, Зарафшон,водийлари шунингдек Амударёнинг куйи окими (Кизилтепа, Еркургон, Узункир, Афрасиёб) да йирик хунармандчилик марказлари булган дехкончиликдан хунармандчиликни ажралиши иккинчи мехнат таксимоти эди, Энди савдо-сотик, косибчилик ривожланди. Кабилалар оксоколи қўлида хусусий мулк пайдо була бошлади. Мулкий тенгсизлик излари курина бошлайди. Бу даврда баъзи бир манзилгоҳлардан бунинг изларини кўмиш маросимларида кўриш мумкин.
18.Энеолит даври. Саразм ва Замонбобо маданияти. Тадқиқотлар натижаларига қараганда тош ва бронза даврлари ўртасида мис-тош (энеолит) даври бўлганлиги аниқланган. Бу даврда металл қуролларнинг барчаси бронзадан қилинмай соф мисдан ясалганлиги маълум. Ўрта Осиёда энеолит даври нисбий тарзда мил.ав.IV минг йилликнинг охири - III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мисс ўзининг кимёвий хоссалари (тез эрувчанлик, эгелувчанлик) туфайли хўжалик ҳаётда устунлик қила олинади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар асосий ўринда бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мисс-тош асри деб юритилади. Мезолит охирида ва неолит даврида териб-термачлаб овқат топишдан ёввойи ўсимликларни экиш ва ўтказиш йўли билан маданийлаштириш орқали вужудга келган деҳқончилик энеолит замонида юқори хўжалик турига айланиб борди. Деҳқончилик билан уй чорвачилиги ортиқча маҳсулот етиштиришга ва мол айирбошлашни тартибга солишга асос бўлган. Ўрта Осиё ҳудудларида қуйидаги янги тарихий маданий жараёнлар энеолит даври билан боғлиқдир. 1.Хўжаликнинг бошқа ҳамма турларига қараганда ҳайдама деҳқончиликнинг устунлик қилиши; 2.Тошдан ишланган қуроллар қўл бўлган ҳолда мисс қуролларининг пайдо бўлиши; 3.Катта-катта жамоаларнинг пахсадан ва хом ғиштдан тикланган ката-катта уйлари; 4.Кулолчиликда муҳим техника ютуғи хумдонларнинг ишлатилиши; 5.Ўтроқчилик хўжалигининг ривожланиши, жамоа бирлашмаларининг уйлари ва қурилишда хом ғиштнинг пайдо бўлиши; 6.Турли ҳайвонларнинг лойдан ясалган ва она-уруғи тузумига (матриархатга) хос ҳайкалчалари; 7.Рангдор сопол буюмлар турли тасвирлар ишланган сопол буюмларнинг мавжудлиги. Юқори Зарафшон-Панжикент шаҳри 15 км ғарбда жойлашган Саразм қишлоғи харобаси энеолит даври деҳқончилик қабилаларининг Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқига бўлганидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик аҳолисининг деҳқончилик чегараларини ҳам кўрсатади.Умумий майдони 90 гектар бўлган Саразм қишлоғи хароблари 10 та тепаликда жойлашиб, 4 та даврга бўлинади. Улар топилмаларга қараб бир-биридан фарқ қилади. Дастлабки икки давр энеолит, кейинги икки давр эса бронза даврига оиддир. Саразмдан уй-жой ва рўзғор-хўжалик иншоотлари қолдиқлари очиб ўрганилган. Бу ерлардан сопол идишлар, мисдан ва тошдан ишланган қуроллар (жумладан, тош кетмонлар), зеб-зийнат буюмлари кўплаб топилган. Саразм моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон, Жанубий Афғонистон, Эрон,Ҳиндистон маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор.Улар энеолит даври қабилалари ўртасидаги кенг маданий ва иқтисодий алоқалардан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |