34.Спитамен бошлиқ халқ қасоскорларининг жасоратлари. Искандар сакларга ўзи биринчи бўлиб ҳужум бошлайди ва ўз қўшинининг барча турларини ишга солиб, сакларга ҳужум қилади. Саклар дастлаб ҳужумига бардош беради, аммо кейинчалик қочишга мажбур бўлади. Шундай пайтда Сўғдда Спитамен бошлиқ қўшин тузилади ва унинг қўшинига маҳаллий аҳоли ҳам қўшилади. Спитамен бир қанча вақтга македонияликларга тинчлик бермайди, гоҳ ўнг томондан гоҳ чап томондан ўққа тутади.Спитамен македонияликларни кичик бир оролга ҳайдаб киритади ва у ерда кириб ташлайди.Муваффақиятга эришаётган Спитамен вақтни қўлдан бой бермай, маҳаллий аҳоли ёрдамига таяниб Марокандага келади ва у ерда македонияликлар гарнизонини қайта қамал қилади.Искандар тез орада Марокандда етиб келади ва Спитамен аввал Бухорога, кейин чўлга чекинади.328-й Искандар Сўғд томон йўл олади. Спитамен бу жангда ҳам фаол қатнашади. Лекин Кратер бошчилигидаги қўшин келаётганини сезгач Спитамен чўлга қараб қочади.Унинг ўлими ҳақида турлича тахминлар мавжуд.Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, Сўғднинг мустақиллик учун олиб борган курашининг иккинчи босқичи Спитамен ўлими билан якунланади. Шундан билсак, бўладики Ўзбекистон халқи учун озодлик курашларини олиб бориб, тарихда ватанпарвар сиймо сифатида муҳрланиб қолди.
35. «Авесто» зардуштийлик динининг муқаддас китоби. «Авесто» зардуштийлик динининг мукаддас китоби булиб, унинг илк сахифалари Зардушт томонидан УП асрнинг охирларида Амударе сохилларида яратилган. Бу китоб 12 минг хукиз терисига битилган, македониялик Искандар Шаркни забт этганда, унинг нодир нусхасини Элладага элтиб, керакли жойларини таржима килдирган, колганини эса ектирган. Авестонинг тулик матни бизгнача етиб келмаган, бирок парчалар етиб келган. Уларда Урта Осие халклари хакида мухим манбалар етиб келган. Авесто китоби диний ва маданий сохада улкамиз тарихининг урганишда энг кадимги китоб булиб, у мил.авв.1 мингйилликлар хакида хикоя килади.
36.Наврўз байрамининг шаклланиши. Навруз байрами бундан 3 минг йил олдин Эрон аҳамонийлари салтанатида пайдо бўлган. Бук уни баҳорнинг биринчи куни ҳисобланади. Илк темир даври Урта Осиё худудларида маданий ҳаёт, миллий урф-одатлар, анъаналарнинг ривожланганлигини кузатишимиз мумкин. Шундай анъаналардан бири Навруз байрамидир. Навруз кадим авлодларимиздан бизгача етиб келган мукаддас урф-одатлардан булиб, уни байрам килиш ва Урта Осиёда кадимдаёк расм булган. Асрлар утиши билан Навруз билан боглик анъаналар халклар ва элатлдар уртасидаги иктисодий ва маданий алокаларнинг ривожланиши заминида кенг ёйила бориб, куп улкаларнинг анъанавий, миллий байрамига айланди. Нарщахийнинг маълумот беришича, «Навруз – Янги йил байрамини утказиш» анъаналари бошланганига 3 минг йилдан утган. Инглиз олимаси М.Бойс фикрича, зардуштийларда (олов хамда эзгулик хомийси Аша Ваҳишта шарафига бахорий удум – наврузни утказиш анъанаси пайдо булган), Берунийнинг ёзишича, Навруз янги йилнинг бюиринчи куни булиб, унинг форсча номи хам шу маънони такозо этади. Эронликлар утмиш замонларда йилларни кабисали ойларга булишган. Бу вакт куёшнинг саратон буржига кириш пайтига тугри келар эди. Сунгра у оркага сурилгач, бахорда келадиган булди. Энди у бутун йил унга хизмат киладиган бир вактда, яъни, бахор емгирининг бирнчи томчиси тушишидан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан, мевалари етилгунча, усимлик униб чика бошланишидан такомиллашгунча давом этган вактда келади. Шунинг учун Навруз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил килинган. Демак, Навруз 3-3,5 минг йил илгари пайдо булган булиб, асрлар давомида янгича карашлар, анъаналар Билан бойиб борди. Шу Билан бирга унинг таркибида аждодларимизнинг кадимги мифологик тасаввурлари ва хаёт тарзи билан алокадор маросим ва урф-одамтлар хам сакланиб колган.
Do'stlaringiz bilan baham: |