47 Эски ўзбек тилига асос бўлган Қарлуқлар – чиғил – лахчасининг ривожланиши ва ёзма адабий тил даражасига кўтарилиши. IX-XII асрлардан Мовароуннаҳр, Шош, Фарғона, Еттисув ва Шарқий Туркистонда Туркий халқларнинг қадимдан давом этиб келаётган оғзаки адабиёти билан бир қаторда ёзма адабиёт юзага келди. Лекин бу даврдаги кўплаб асарлар бизгача етиб келмаган. Бу даврда Қарлуқ-чиғил – лахчаси эски ўзбек тилига асос бўлди. Юсуф-Хос-Хожибнинг «қутатғу билиқ» номли асари энг нодир асар бўлиб, унда инсон ва унинг иштимоий моҳияти ва ҳаётдаги ўрни ҳар томонлама таҳлил этилган. Илм ва маърифатга саодатнинг калити деб қарайди. Шу сабабли бу киши ўз асарини «саодатга бошловчи» асар деб номлайди.асарда оддий халқ ҳаёти уларнинг касблари меҳр билан номга олинади. бу даврда яшаган ва Туркий тилда ижод қилган муттафакирлардан бири Аҳмад Югнакий ва Аҳмад Яссавийлардир. Аҳмад Югнакийнинг ягона битта асари «Хибат-ул-Хаққойиқ» асари бўлиб, бу асар туркий адабий тилнинг нодир ёдгорлиги ҳисобланади. Асарда шоир илм фан ва олимларни улуғлайди, маърифатпарварликни тарғиб этади, кишиларни маърифатли бўлишига чақиради. Бу давр туркий адабий тили хусусан эски ўзбек ва уйғур тилларининг вужудга келишига ҳам муҳим босқич бўлди.
48Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғотит турк», Хўжа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» асарларининг аҳамияти. Махмуд Кошгарий. Унинг «Девону лугатит турк» асари 1074-1075 йилларда езилган. Унда 300дан ортик шеърий парчалар, маколлар, хикматли сузлар берилган. Бу асарда олим куп йиллар давомида туркий кабилалар орасида олиб борилган кузатишлар асосида туркий тилларни киёсий ва тарихий усуллар билан тахлил килган ва бу тилларнинг узига хос хусусиятларини очиб беришга харакат килган. Муаллиф ушбу тадкикотида жуда куп сузларнинг этимологиясини аник ват угри изохлаб берган. Китобда туркий ёзув тугрисида аник маълумотлар берилиб, 18 харфдан иборат турк )уйгур) алифбоси хам курсатиб утилган. Хос Хожибнинг энг катта хизмати «Кутадгу билиг» асаридир. У мукаддима, хотима, 73 боб ва 13,5 минг мисрадан иборат. Бу асарда билим хакида алохида боб булиб, унда билимдан хуч бир зиён булмаслиги, у кишиларга факат фойда келтириши, кишиларга билим кадр-киммат, хурмат ва эхтиром олиб келиши айтиб утилади. Шунингдек, асарда марказлашган давлатни мустахкамлашга каратилган масалалар, низоларга чек куйиш каби уша давр учун жуда мухим ахамиятга молик булган масалаларга хам алохида эътибор берилади. Шу билан бирга, давлатни идора килиш йуллари, бунинг учун беклар бу йулда уз атрофига билимдон, аклли одамларни туплаши лозим эканлигини таъкидлайди. Эл-юрни бошкариш учун адолат курсатиш ва улардан мархаматни аямасликдир, деб хисоблайди. Яссавий (1105 й. тугилган) таълимотининг асослари туркий тилда ёзилган «Девони хикмат» асарида баён этилган. У утрок ва кучманчи туркий халклар орасида суфийлик таълимотини таргиб килишда мухим ахамият касб этган. Унинг фикрича, шариатсиз тарикат, тарикатсиз маърифат, маърифатсих хакикат булла олмайди. Улар доимо бир-бирини тулдиради. Бу йул камолот йули булиб, инсон хаётининг асл мохиятини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |