Жавоблар ўзбекистон тарихининг фан сифатидаги ўрни


«Ўзбек» атамасининг келиб чиқиши



Download 1,05 Mb.
bet23/114
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#65275
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   114
Bog'liq
tarixdan oraliq

51 «Ўзбек» атамасининг келиб чиқиши. Хар кандай халкнинг этник тарихи унга ебрилган номга нисбатан кадимийдир. "Узбек" этноними ХП-ХУ асрларда араб ва форс-тожик тилларида битилган тарихий асарларда, ХУ1 аср бошларида Дашти Кипчокнинг шаркийкисмида, яъни Орол ва Каспийдан то Гарбий Сибиргнинг шимолий худудларигача, Итил (Волга) ва Ёйик (Урол) дарёларининг шаркий сохилларидан Балхаш кули ва Чу вохасигача булган ерларда истикомат килган турк-мугул кабилалари шу ном билан аталган. Олимларнинг бир фикри буйича, Мухаммад Шайбонийхон ХУ1 аср бошида темурийларни инкирозга учратгандан кейин Марказий Осиёда юзага келган уч хонликда Яшовчи туркий халклар бу номни кабул килишган, лекин Олтин Урдада "узбек" деган ном анча олдин маълум булиб, мусулмонча тарбиЯланган деб тушунилган. Бошка бир фикр - "узбек" номи Узбекхон (1312-1342) билан боглик. У таргиб килган ислом динини кабул килганлар хукмдорнинг номи билан "узбеклар" деб атала бошланган. Бошка бир фикр - "Узбек" сузи "уз" ва "бек" сузларидан иборат булиб, биринчиси - асл, ажойиб, таги мустахкам, иккинчиси эса бек, сардолр маъносини билдиради, демак бу сузнинг том маъноси "асл бек"дир. Бошка фикр - Дашти Кипчокда кучиб юрган турк-мугул кабилаларининг бир кисми узларининг эркин тутганликлари сабабли шу ном билан аталган.
52.Ўзбекистоннинг миллий мустақиллик давридаги этник ва бу соҳадаги ижобий ўзгаришлар. Тарихдан бизга маълумки ҳозирги Узбекистон ҳудудига қадимдан Суғдийлар, Хоразмийлар, Бақтрияликлар, Саклар, Массагетлар, Кангуйлар, Довонликлар яшаб келган. Улар ярим кўчманчи ва ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланган. Узбекистон мустақиллийга эришгач бу ерда 120 дан зиёд миллат ва эллат вакиллари бир оила бўлиб яшаб келганлар. Мустақилликдан кейин бир қанча миллий маданий марказлар ташкил топди. Самарқандда татар, немис, грек, тожик, эрон ва бошқа маданий марказлар иш олиб бормоқда. Уларнинг тилларида газеталар, телевидения эшиттиришлари, мактаблар фаол иш олиб бормоқда.
53Энг қадимги даврларда пайдо бўлган миллатлараро йўллар. Бизга маълумки, қадимда аҳолиларнинг бошқа давлатлар билан савдо, нафақат савдо балки турли хилдаги бошқа муносабатларни ўрнатишда карвон йўллари асосий ўринни эгаллаган ва бу йўлларнинг аҳамияти ниҳоятда ката бўлган. Худди ана шундай карвон йўлларининг тартиби ва маданий, сиёсий ва иқтисодий алоқалари илдизи яқин ва ўрта шарқда неолит даврида яъни эр.авв.VI-IV минг йилликларда вужудга келган.Бу жараёнларнинг ривожланиши эса бронза даврига тўғри келади.Мисол учун, шу даврда маълум ва машҳур бўлган «Ложувард йўли» орқали турли давлатлар, шаҳарлар ўртасида маданий, иқтисодий қолаверса сиёсий муносабатлар, алоқалар ўрнатилган. Бронза давридаги яна бир йўл Бадахшондан Жанубий Шарқ томон Афғонистон орқали Ўрта Осиёнинг қадимги халқларини Месопатамия шаҳарлари ҳисобланган Ур, Киш, Урук, Лагашлар билан боқлаган ва бу ҳам миллатлараро ҳамкорлик, алоқаларда ўзига хос замин ролини ўтаган, десак янгилишмаймиз. Шу даврга оид яна бир карвон йўли Ўрта Осиёнинг жанубидаги Бақтрия ва Марғиёнани Ҳиндистондаги Ҳараппа ва Эрондаги Моҳинто Доро каби маданият марказлари билан боғлаган. Кейинроқ, яъни эр.авв. П-минг йилликка келиб эса карвон йўлларининг такомиллашуви натижасида Фарғона ва Шош ҳам Қадимги Шарқ халқлари билан алоқалар ўрнатилган. Яна бир ўз даврининг энг маълум ва машҳур карвон йўлларидан бўлган. «Шоҳ йўли» деб ном олган карвон йўли эр.ав. 1 минг йилликнинг 1-ярмида айниўса жуда машҳур бўлган. Яна бир қадимий карвон йўлларидан бири – бу «Буюк ипак йўли»дир. Биз бу йўл ҳақида қанча гапирсак оз.Бу йўлнинг номини эшитмаган, билмаган кишининг ўзи бўлмаса керак, албатта бу йўлнинг тарихига қисқача тўхталадиган бўлсак, бу йўл эр.авв. Ш аср охири ва П асрларда вужудга келган ва ривожланган ҳамда 1977-йилда эса немис олими Вилгелм Рихтгофен томонидан «Ипак йўли» деган ном берилган.Бу йўл жуда кўп вақт мобайнида фаолиятда бўлди ва жуда кўп халқлар, миллатлар ўртасида ўзаро маданият, маънавият, савдо-сотиқ иқтисодий-сиёсий муносабатларни ўрнатувчи, алмашувчи бир «кўприк» бўлди десак янглишмаймиз.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish