49 Хоразм Маъмун Академияси ва унинг фаолияти (1004 йил, Абу Наср ибн Ироқ, 1997 йил, 2005 йил) Хоразм воҳаси инсониятнинг қадимги цивилизация ўчоқлари тизимида фахрли ўринни эгаллайди. Қадимги илдизларига эга илмий тафаккур заминида IX –XI асрларга келиб хоразмлик олимлар жаҳон фанининг дарғаларига айландилар.Бу тариф Хоразмда 995-йили тахтга келган Абул Ҳасан Али ибн Маъмун ва унинг вориси Абул Аббос Маъмун ибн Маъмун (1009-1017) даврида воқеа бўлган эди. 1004-йилда Хоразмда «Маъмун академияси» («Ҳикмат ва маъориф уйи») нинг асосини Абу Наср ибн Ироқ, Абулхайр ибн Хаммор, Абу Саҳл Масиҳий, Беруний ва ибн Синолар каби олимлар ташкил қилади. Хоразм Маъмун академияси олимларининг улкан илмий мероси асрлар оша жаҳон илм-фани равнақига хизмат қилиб келмоқда. Хоразм Маъмун академиясининг беқиёс тарихий аҳамияти 1997-йил Хива шаҳрининг 2500 йиллиги тантаналарида Президентимиз И.А.Каримов томонидан юксак баҳоланган ва уни қайта тиклаш тўғрисида 1997-йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди. Бу илмий марказда тарих, этнология, филология, тупроқшунослик, биология, экология каби минтақа учун муҳим соҳаларда илмий – тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса халқаро ЮНЕСКО ташкилоти иштирокида 2006-йил 2-ноябрь куни Хива шаҳрида Хоразм маъмун академияси 1000 йиллиги нишонланди
50XV аср охири ХVI асрларда Ўрта Осиёга Дашта қипчоқ эллатларининг кириб келиши.ХУ асрнинг П ярми ва ХУ1 аср бошларида мамлакат сиёсий, иктисодий хаётида тархонлар аста-секин сиёсий майдондан тушиб, уларнинг урнига ХУ1 аср урталаридан мусулмон рухонийлари - Жуйбар шайхлари давлат идора ишларида кенг куламда сиёсий таъсирини утказа бошладилар. Сулоларнинг алмашиб туриши, харбий юришлар, экин ва бог-рогларнинг вайрон килиниши мехнаткаш халкнинг ижтимоий ва иктисодий ахволига таъсир килмай колмади. Хукмрон табака намояндалари ва харбий бошликлар имтиёзли мавкеларга эга эдилар. Уларга алохида "юрт", бутун-бутун туманлар мулк килиб бериларди. Бу мамлакат иктисодий ва хужалик хаётини тушкунликка олиб келди. Шайбонийхон ва Абдуллахонлар замонида амалдорларнинг узбошимчаликлари мумкин кадар чекланган эди. Шайбонийхон хокимиятни мустахкамлаб олгандан сунг мамлакат хужалик хаётини тартибга солишга интилди. 1507 йилда пул ислохоти утказилди. Кумуш тангалар зарб этилди. Ип-газлама тукиш кенг ривожланди. Четга куплаб махсулотлар чикарилган. Пахта экилган. Ипакчилик билан шугулланган. Давлат ер эгалиги, Мулкий ер эгалиги, Мулки хурри холис ва вакф ерлари мавжуд булган. Ер-сув мулклари юртларга булиниб, уларни хон уруглари ёки узбек кабила мулкдорлари идора килганлар.