218.Ўзбекистоннинг жуғрофий-сиёсий имкониятлари.Ўзбекистон ўз тараққиёт истиқболлари жиҳатидан қулай жўғрофий имкониятларга эга.Қадим зомонларда Шарқ билан ғарбни боғлаб турган Буюк ипак йўли Ўзбекистон орқали ўтган. Бу ерда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ҳамда турли маданиятлар туташиб бир-бирини бойитган. Бугунги кунда ҳам Европа ва Осиёни боғлайдиган йўллар марказий Остёдан, унинг ўртасида жойлашган Ўзбекистондан ўтмоқда. Марказий Осиёда жўғрофий сиёсий жиҳатдан марказий ўрин тутган Ўзбекистон Ушбу минтақада кучлар нисбати ва мувозанантини сақлаш ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятига эга. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг транспорт, энергетика, сув тизими марказида жойлашган. Аҳоли сони, илмий-техникавий ва бошқа имкониятлари жиҳатидан минтақада етакчи ўрин тутади. Табий иқлим шароити қулай, улкан минерал хом-ашё захиралари ва стратегик материалларга эга.Ўзбекистон саноатининг базавий ва замонавий тармоқларига эга, ўзини нефт, газ, рангли металлар билан таминлабгина қолмай уларни экспорт қилш имкониятига эга.Ўзбекистон дунёнинг маънавий ва сиёсий жараёнларига таъсир ўтказиш салоҳиятига эга.
219.Ўзбекистоннинг Жаҳон Ҳамжамиятига қўшилиши. Узб-н давлат мустакиллигини кулга киритгач, унинг олдида миллий манфаатларга мос келадиган мустакил ташки сиёсий йулни белгилаш, жахон хамжамиятига кушилиш, хорижий мамлакатлар билан хамкорликни йулга куйиш каби долзарб вазифалар кундаланг булиб турарди. Давлатимиз мустакиллигини мустахкамлаш куп жихатдан ана шу вазифалдарнинг окилона хал этилишига боглик эди. Бугунги кунда Уз-н давлат мустакиллигини дунедаги 165 нуфузли мамлака тан олди, уларнинг 120таси билан дипломатик, сиёсий, иктисодий, илмийтехникавий ва маданий алокалар урнатилди. Тошкентда 40га якин мамлакатнинг элчихоналари очилди, 19 давлатнинг элчиси Узбекистонда уриндошлик йули билан ишлаб турибди, 88та хорижий ваколатхона, 24та хукуматлараро ва 13та хукуматга карашли булмаган ташкилотлар фаолият крсатмокда. Жахоннинг 20дан ортик мамлакатида Узб-нинг элчизхоналари, 9та мамлакатда консулхоналари фаолият курсатмокда. 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо булди, 1992 й.февралда ЕХХТга кирди. 105 та мамлакатни бирлаштирган кущилмаслик харакати аъзосидир, Парламентлараро иттифокнинг 119 чи аъзоси булди, катор етакчи халкаро иктисодий ва молиявий ташкилотлар – Халкаро молия корпорацияси, иктисодий хамкорлик ташкилоти, Марказий Осий давлатлари иктисодий хамкорлиги, Кора денгиз мамлакатлари иктисодий ассоциацияси. Осиё ва Тинч океани мамлакатлари учун БМТнинг иктисодий ва социал комиссияси, Кайта куриш (тиклаш) ва ривожжлантирищ халкаро банки, Халкаро мехнат ташкилоти, Кайта куриш ва ривозланиш Европа бюанки, БМТнинг маориф, фан ва маданият буйича комитети ЮНЕСКО ва бошка ташкилотларга аъзо булди.
Do'stlaringiz bilan baham: |