Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
бликаси аҳолиси мавсумий Қозоғистон Республикасида меҳнат қилишади ва-
ушбу давлатда меҳнат қилганлар тадқиқотда иштирокэтганмигрант ёшларнинг 
29,5 фоизини ташкил этган.
Ўтган йилларда ёш мигрантларимиз сони кескин ортиб бораётган Туркия 
давлатида меҳнат қилувчилар асосан Тошкент шаҳри (23,2%), Тошкент вилояти 
(17,9%), Андижон (15,9%) ва Самарқанд (15,2%) вилоятлари аҳолиси ҳиссасига 
тўғри келди. Жанубий Кореяга бориб меҳнат қилганларнинг аксарият қисми, 
яъни 2/5 қисми 23,5 фоизи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ёшларига тўғри 
келган. Узоқ хорижга борган мигрантларнинг ярмидан ортиғи (53,6%) Тошкент 
шаҳар мигрант ёшлари ҳисобига эканлиги аниқланган. Бундан маълумки шаҳар 
ёшларида хорижий тил ўрганишга шароит ва муҳит қулайроқ эканлиги уларни 
узоқ чет эл мамлакатларнинг тилини ва маданиятини ўрганиб турли дастурлар 
асосида нисбатан ишончли ва даромадлироқ фаолиятларни танлаш имкониятла-
рини кўпайтиради.
Тадқиқотнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, изланишлар давоми-
да 30 ёшгача бўлган мигрантларнинг иш билан бандлик имкониятлари ва ре-
жалари тўғрисида батафсил маълумотлар олинди. Кутилганидек, уларнинг 
аксарияти ўрта махсус маълумотга эга бўлган ёшлар эканлиги аниқланди. 
Шу сабабли дастлаб улардан олий ўқув юртлари ёки касб-ҳунар коллежла-
рини битирганлар учун ишга жойлашишдаги яратилган имтиёзлар ҳақида 
маълумотлар олинди. Афсуски, уларнинг 80.9 фоизи имтиёзлар ҳақида маъ-
лумотга эга эмасликларини айтиб ўтдилар. Жавобларда йигит ва қизлар 
ўртасида деярли фарқ кузатилмаган бўлса-да, ҳудудлар ўртасида сезиларли 
тафовутни кўришимиз мумкин. Энг катта кўрсаткичлар Жиззах (98,8%),Бу-
хоро (95,5%), ва Самарқанд вилоятларида (94,7%) кузатилди. Ушбу ёшдаги 
мигрантлардан тадбиркорликни ташкил этиш борасида саволлар сўралганда, 
улардан 89,0 фоизи имтиёзли (кам фоизли) кредитлар ҳақида маълумотга эга 
эканлиги маълум бўлди. Таъкидлаш жоизки, юқорида кўзда тутилган имти-
ёзлардан фойдаланиш кўрсаткичи 2019 йилда ўтган йилга нисбатан 12,9 фо-
изга кўтарилган.
Қувонарлиси шундаки, сўнгги тўрт йиллик динамиканинг таҳлилига кўра 
ўзи яшайдиган туман ёки вилоятда муносиб ишга жойлашганлиги сабабли 2019 
йилда хорижга қайтиб бормаган ёшлар сони 2016 йилга нисбатан анча кўпайган 
ва мос равишда 18,0 фоиздан 34,7 фоизгача ошган. Бу рақамларни ошганлиги-
нинг сабабларидан яна бири ёшларимизнинг олий таълим муассасаларига ки-
риш имкониятларини орттирувчи ислоҳотлардир. Олий даргоҳларга кириш 
имтиҳонларини соддалашиши, коррупцияга қарши чоралар, ОТМлар сони ва 
қабул квоталарининг кўпайганлиги, шунингдек абитуриентларга яратилган 
кўплаб қулайликлар уларнинг чет элга пул топиш учун ундайдиган сабабларни 
бироз бўлсада камайтирди.


51
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Мазкур ўрганилган таҳлилий хулосалардан келиб чиқган ҳолда: 
Биринчидан, Ўзбекистoндa тaшқи меҳнaт мигрaциясини дaвлaт тoмoнидaн 
тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштиришда тaшқи меҳнaт мигрaциясини 
мoнитoринг қилишнинг дoимий меxaнизмини жoрий қилиш, шу жумладан 
танланма ижтимоий тaдқиқoтлaр ўткaзиш oрқaли қабул қилувчи мaмлaкaтлaр 
билaн меҳнaт мигрантлари муaммoлaрини бартараф этувчи икки тoмoнлaмa 
ҳукумaтлaрaрo битимлaрни тузиш меxaнизмини кучайтириш. Иккинчидан, чет 
элдa мигрантларни ижтимoий ҳимoя қилиш бўйича aсoсий кўрсaткичлaрини 
мунтaзaм рaвишдa (oйлик) кузатиш орқали қaйтиб келгaн ёш мигрантлар сег-
ментини дифференциал ёндaшув aсoсидa фaoл рaвишдa ишгa жoйлaштириш вa 
иxтисoслaштирилгaн иш жoйлaрини ярaтиш мaсaлaсини ҳaл қилиш. Учинчидан, 
меҳнaт мигрантлaрининг стaтистикaсини вa ҳисoбгa oлишнинг янги тизими-
ни жoрий этиш, мигрaцияни мaxсус усул вa метoдлaрини ўргaниш, ишoнчли 
мaълумoт тўплaш учун тўлa ҳуқуқли тизимни жoрий қилиш зaрурлиги ушбу ма-
салани мунтaзaм ўргaнишнинг aсoсий вoситaси бўлиб хизмат қилади. Шубҳaсиз, 
мигрaция стaтистикaсини йиғиш, шaкллaнтириш вa тaҳлил қилишнинг xaлқaрo 
принциплaрини ўргaниш вa aмaлгa oшириш зaрур. Фaқaт шу тaрздa сaмaрaли 
мигрaция сиёсaтини ишлaб чиқиш мумкин. Мигрaнт ёшлaрнинг сoни, тaркиби, 
меҳнaт мигрaциясининг иқтисoдий кўрсaткичлaри тўғрисидaги ҳақиқий (реал) 
вa тўлиқ мaълумoтларга эга бўлмасдан туриб, ижoбий вa сaлбий oқибaтлaрини 
aниқлaш мумкин эмaс. Айниқса, бугунги кунда Ўзбекистoннинг Xaлқaрo 
мигрaция тaшкилoти фaoлиятидa иштирoк этган ҳолда кузaтувчи сифaтидa 
қатнашишини таъминлаш, ушбу мурaккaб жараённи тaртибгa сoлишнинг асоси 
бўлиб хизмат қилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish