ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАРНИНГ МАФКУРА-
ВИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ ВА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРТЛАРИ
Хайдаров Холбек Хайдар ўғли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент ш.
Давлатимиз раҳбари доимий равишда бугунги даврнинг қатор муаммолари-
га: халқаро терроризм, диний экстремизм, жамиятда, айниқса, ёшлар орасида ёт
ғоялар тарқалиши каби хавф-хатар ва таҳдидлар, уларнинг мутасадди идоралар
томонидан ўз вақтида олдини олиш ва чек қўйишга доир кескин чора-тадбирлар
кўришни талаб этаётганини таъкидлайдилар.
Президент Ш. Мирзиеёв 2017 йил 19 сентабрда БМТ Бош Ассамблеясининг
72- сессия сидаги нутқида қатор масалалар билан бирга 30 ёшга тўлмаган ёшлар
орасидаги жиноятлар сони ортганлигини, айни пайтда дунё бўйича ёшларнинг
сони 2 миллиард кишига етганлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Бугунги кунда жамиятимизнинг энг йирик қатлами ёшлар ва уларнинг му-
аммосига ҳар тарафлама ёндашиш, уларнинг истак-хоҳишларини, орзу- умид-
ларини, бир сўз билан айтганда ҳаётий мақсадларнини аниқлаб олиш олдимиз-
да турган устувор вазифа ҳисобланади. Ёшлар ва катталар ўртасидаги тафовут
катта, дейди педагогика фанлари доктори,“Республика маънавият ва маърифат
маркази” раҳбар ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, – Йилдан-йилга одам-
ларнинг турмуш шароити, ўз мақсадларига эришиш воситалари ўзгаряпти.
Бу табиийки ёшлар қадриятларнинг ўзгаришига ҳам олиб келади. Бундан юз
йил аввал андиша, уят орқали мақсадга эришилган бўлса, ғарбдан кириб ке-
лаётган “оммавий маданият” ниқоби остидаги иллатлар касофати билан бу
қарашлардан воз кечиляпти. Бу айниқса Ғарбда кескин намоён бўляпти. Уларда
“лост женерейшн”, яъни “бой берилган авлод”, деган ибора бор. Бу авлод ўз ол-
дига қўйган мақсадига эришиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ҳатто жами-
ят томонидан қабул қилинган меъёрлар улар учун иккинчи даражали. “Мен”
деган эгоистик детерминатор уларда етакчилик қиляпти. Бунинг мисолларини
Ғарбда кўп бора кўрдик. Аслида ёшлар қадриятлари ўзидан олдинги авлоднинг
қадриятларига зид эмас. Умуман, қадриятлар ўзгаргани йўқ. Айтайлик, билим-
лилик ёшлар учун қадрият. Бироқ ёшлар ҳар доим ҳам уларни тўғри англол-
майди. Ёшларда ҳисобдорлик туйғуси кучли. Уларнинг энг зўравони ҳам ўзини
жамият олдида бўлмаса ҳам, жуда бўлмаганда ота-онаси олдида ҳисобдор деб
67
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
билади. Мана шу жанжалнинг кенг тус олишида ҳам ўртоғи, коллеждоши,
маҳалладоши олдидаги ҳисобдорлик туйғуси туфайли, деса тўғрироқ бўлади.
Ғарбда эса ундай эмас. Ғарбда жамиятнинг “атомлашуви” кузатилмоқда. Бу
дегани, жамиятда икки кишини боғлайдиган ҳеч нарса йўқ. Одамлар орасида
автоном турмуш тарзи кенг ёйилиб кетмоқда. Қулоғида “наушник”, кўзи теле-
фон экранига қадалган ҳолда одамлар орасида автоном яшаш – жамиятнинг
“атомлашуви”. Мана, ёшларнинг жамиятдан бегоналашишининг бошланиши.
Моддийлик маънавиятдан устун келмаслиги керак. Акс ҳолда одам одамга худ-
ди ғарбдагидек. восита сифатида қарашни бошлайди. Бизда эса кўнгилга йўл
топиш қадрият ҳисобланади.
Ёшлар жамиятда ўз ўрниларини тополмай қолишлари ва натижада муаммо-
ли ёшлар термини билан аталаётганликлари улардаги ҳаётий позицияларнинг
тўғри шакллантирилмаганлиги билан бевосита боғлиқ. Бирор воқеа ҳақида ин-
соний тасаввурлар ҳосил бўлиши учун аввало билимнинг мавжуд бўлиши талаб
этилади. Ахборот оқимининг шиддат билан кириб келиши эса бугун ёшлар он-
гида мафкурага эҳтиёжнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Эҳтиёж тушунчаси инсонни ташқи дунёга бўлган муносабатини билдира-
ди. Эҳтиёж шахс, гуруҳ, умуман жамиятни ҳаёт фаолиятини таъминлайдиган
моддий, ижтимоий, руҳий борлиққа бўлган ижтимоий дунёқараши. Эҳтиёж –
инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган
зарурият. Ёшлар муаммоларидан ҳисобланган диний экстремизим, “оммавий
маданият”, терроризм, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдо-
си, “Ватан хоини” га айланиш каби салбий ҳолатларнинг аксариятида мафкура-
вий эҳтиёжнинг тўлиқ қондирилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.
Инсонда бирор нарсага нисбатан эҳтиёж юзага келадиган ва ўз навба-
тида унинг ўрни тўлдирилмайдиган бўлса, қандайдир оғишиш ҳолатлари
юзага келиб қолади. Масалан, организмимизнинг сувга бўлган эҳтиёжи мав-
жуд. Сувга бўлган эҳтиёж ўз вақтида қондирилмаса, дегидрататсия ҳолати,
яъни организмда сув балансининг бузилиши юзага келади. Билимга бўлган
эҳтиёж қондирилмаса, инсонда маънавий камолот, тафаккур ривожлани-
ши нормага қараганда пастроқ бўлиши мумкин. Ҳудди шундай мафкуравий
эҳтиёж ўзига мос таклиф билан қондирилишга зарурат сезувчи тушунчадир.
Агар у қондирилмаса, инсон миясида бўш жой пайдо бўлади. Ёшлар онги-
да, руҳиятида мавжуд бўлган мафкуравий бўшлиқ аслида эҳтиёж натижа-
сида ривожланган ва турли ёт ғояларнинг сингдирилиши учун “қулай жой”
ҳисобланади. Бугунги кун ёшларида кузатилаётган ушбу ҳолатни бартараф
этиш учун мафкуравий иммунитетни таркиб топтиришга ҳаракат қилишимиз
зарур.
Иммунитет – тиббиёт атамаси бўлиб, организмнинг турли касалликлар-
дан ўзини ҳимоя қила олиш қобилиятини англатади. Мафкуравий иммуни-
68
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
тет – онг ва тафаккурнинг шахсни турли бузғунчи ғояларданҳимоя қила олиш
қобилиятидир. Киши жисмонан қанча бақувват бўлса, унинг организми турли
касаллликларни авж олмасдан туриб тез бартараф эта олади. Шунингдек, ин-
сон онгги қанча соғлом бўлса, у турли бузғунчи ғоялар таъсирига берилмайди.
Организм микробларни енгса, онг ёвуз фикрлар, ташвиқотларни бартараф эта-
ди. Мафкуравий иммунитетнинг асосий қуроли объектив билимлар ва маъна-
вий қадриятлардир. Қадриятлар инсон маънавий қиёфасини белгилаб берувчи
муҳим омил. Ёшлардаги мафкуравий эҳтиёж қондрилмаслиги натижасида юзага
келаётган қатор муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун, биз бевосита инсо-
ний қадриятларни шакллантириш ва мафкуравий иммунитетни таркиб топти-
риш жараёнига эътибор беришимиз керак.
Ижтимоий ҳаётда “муаммоли” ёшлар сонини камайтириш учун қуйидаги
тавсияларни беришни лозим деб топдик:
– ёшларнинг қадриятлар тизимига таъсир қилувчи самарали воситаларни
топиш;
– жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ёшларда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш;
– ёшларни, хусусан “муаммоли” ёшларни диний-экстремистик ва бошқа
бузғунчи ғоялар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб
келаётган таҳдидлардан асраш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчи-
ликларни олдини олишга кўмаклашишда оила, маҳалла ва таълим муассасаси
ҳамкорлигини янада ривожлантириш;
– махсус клублар фаолиятини йўлга қўйиш орқали уларда таянч компетенсия-
ларни таркиб топтириш;
– диний билимлар бериш, диний маърифатни ривожлантириш орқали юзага
келиши мумкин бўлган адоват, ғазаб, ҳасад ва кибр каби салбий ҳолатларни ол-
дини олиш;
– ёшлар орасида китобхонлик маданияти ва китоб танлай олиш дидини ри-
вожлантириш.
Хулоса қилиб айтганда, миллий истиқлол ғояси, юрт шаъни учун пойдевор
вазифасини ўтовчи мафкуравий иммунитетга нисбатан бугунги кун ёшлари-
нинг эҳтиёжлари баланд. Кимдир буни англаб, эҳтиёжларни муносиб таклиф-
лар билан бартараф қилишга эришмоқда. Бефарқлик қилиб муаммони авж
олдириб юбориш ҳолатларига ҳам афсуски кўплаб гувоҳ бўлмоқдамиз. Нима
бўлган тақдирда ҳам шуни унутмаслигимиз керакки, бугуннинг эътиборсиз
қолдирилган ҳар қайси масаласи эртага газак олиб, давосиз ҳолатга айланиши
мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, турли салбий оқибатларни олдини олиш
ва бартараф этишда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳаракат
қилишимиз керак.
69
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Do'stlaringiz bilan baham: |