Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


“Ким кумуш  ёки тилло идишдан ичса, қорнига дўзаҳ оловидан ебди”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

“Ким кумуш 
ёки тилло идишдан ичса, қорнига дўзаҳ оловидан ебди”, 
– деган ҳадисини да-
лил қилиб келтиради.
Мавзу давомида шишидан ясалган идишлар, биллур, ялтироқ тошлардан 
ясалган идишлардан фойдаланиш жоиз эканлиги айтилади. Шунингдек, эгар 
ва доимий ишлатиладиган идишларга кумуш ранг берилган бўлса, ундан фой-
даланиш мумкин. Демак, инсонлар фойдаланадиган идиш-товоқлар тилло ва 
кумуш бўлишидан қайтарилган. Чунки буларнинг барчаси биринчидан, исроф 
ҳисобланса, иккинчидан, инсонлар бу каби нарсалар билан бошқалар олдида 
фарҳланиб, кибрланишига олиб келади. Кибр эса инсонларни ёмонликка ета-
клайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, глобаллашув жараёнида юзага келаётган 
ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни олдини олиш чораларини кўриш 
бугунги куннинг долзарб масалалардан бири саналади. Бу жараёнда буюк алло-
малармизнинг маънавий меросидан фойдаланиш эса самарали натижалар бера-
ди. Носируддин Самарқандийнинг илмий мероси, хусусан, “ал-Фиқҳ ан-нофеъ” 
асари ҳам ана шундай манбалардан бўлиб, асарда баён этилган ижтимоий маса-
лалар ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
ГЛОБАЛЛАШУВ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИНГ ЁШЛАР 
МАЪНАВИЯТИГА ТАЪСИРИ
Матёкубов Сардорбек Ибрагим ўғли
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Нукус ш.
Қорақалпоғистон Республикаси.
Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни тез сурьатларда ўсиб бормокда. Бу жара-
ён эса барчамизни огоҳликка чақиради. Глобаллашув яхлит жараёнларни ўз ичига 
қамраб олади. “Энг умумий маънода, глобаллашув, бир томондан муайян ҳодиса, 
жараённинг барча минтақалар, давлатлар ва бутун Ер юзини қамраб олганини, ик-
кинчи томондан, уларнинг инсоният тақдирига дахлдор эканини англатади. Ижти-
моий ахлоқнинг шаклланиши тарбия жараёнига, диний тарбияга ҳам асосланади. 
Инсоният цивилизацияси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ибтидоий жамият 
даврида инсон ҳаётига ҳавф солувчи, нафақат битта одам ҳаётига, балки бутун ин-
соният эволюциясига хавф солувчи омиллардан бири сифатида яшаш учун кураш 


57
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ва ташқи душманлардан, яьни ёввойи ҳайвонлардан ҳимояланиш ҳисобланган. Бу 
ташқи таъсирлардан ҳимояланишнинг ягона омили эса, бу шак-шубҳасиз ўзаро 
бирга яшаш зарурати ҳисобланган. Айнан мана шу омилнинг ўзидан ҳам кўриниб 
турибдики, дастлабки даврлардан бошлаб бирга ривожланиш омили туфайлигина 
инсоният эволюцияга эришган ва бугунги тараққиётгача этиб келган. Шундан ҳам 
кўриниб турибдики, глобаллашув нафақат бугунги куннинг ижтимоий зарурати 
бўлиб келган ва бўлиб қолади. Глобаллашув жараёни ўзининг мураккаблиги ва 
серқирралиги билан алоҳида ажралиб туради. “Глобаллашув тушунчаси ҳақидаги 
қарашлар турли-туманлигича давом этиб келмоқда. Бу табиий ҳол. Чунки унинг 
макон ва замонда содир бўлиш хусусиятлари турлича бўлиб дунёнинг ўзгаришига 
ўтказаётган таъсирида ҳам янги янги имкониятлари намоён бўлмоқда”. Глобал-
лашув жараёнида ахборот ва компьютер технологиялардан тўғри ва самарали 
фойдаланиш зарур. ХХI аср инсоният тамаддунига ахборот технологиялари ва 
интелектуал салоҳият асри сифатида кирди. Бу асрда инсон ақлли ва тафаккури 
ёрдамида ақл бовар қилмас даражадаги техника ва технологиялар яратилди, айнан 
мана шу техника ва технологиялар ёрдамида ҳаётнинг барча соҳаларида юксак на-
тижаларга эришилмоқда. Мазкур кашфиётларнинг бири сифатида бугунги кунда 
энг оммалашган интернет тармоғи эса ягона ахборот тарқатувчи манба сифати-
да бугунги кунда бутун дунё томонидан эътироф этилмоқда. Гуруч курмаксиз 
бўлмагани каби, айнан мана шу манбадан ҳам ўз ғаразли мақсади йўлида фойда-
ланувчилар чиқиб турибди. Статистик маълумотларга қараганда бир кунда дунё 
аҳолиси бўйича 3,8 миллиард киши интернет тармоғи турли ижтимоий сайтлари-
дан фойдаланади. Бу эса дунё аҳолисининг 70 фоизи демакдир. Шулардан 40 фо-
изини 28 ёшгача бўлган ёшлар, 22 фоизини ўрта ёшлилар, 8 фоизини эса кексалар 
ташкил қилади. 28 ёшгача бўлган интернетдан фойдаланувчилар 60 фоизи турли 
ижтимоий тармоқлардан, 30 фоизи турли янгиликлар, реклама роликлари, сиё-
сий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан,10 фоизи эса 
адашиб интернетни тушунмасдан фойдаланувчиларни ташкил этади. 1 дақиқада 
ўртача ҳисобда интернет тармоқларига 45 та хабар реклама турли янгиликлар ки-
ритилади. Айнан мана шу вақт мобайнида эса дунё бўйича атиги 5 та қолдирилган 
хабарлар ўчирилади. Энди мана шу статистикага таянган ҳолда бир фикр юри-
тиб кўрайлик: бир дақиқада 45 та хабар қолдирилса, шулардан атиги 5 та хабар 
ўчирилса, кунига фойдаланувчи аҳоли ушбу хабарномаларга билиб кирса, кимдир 
хоҳламасдан, кимдир ўқиган нарсасидан тўғри хулоса чиқарса, кимнидир эса бу 
янгилик умуман қизиқтирмаса, яна кимгадир бу нарса қанақадир куч бағишлайди. 
Бу хабарларнинг бири ҳақиқат бўлса, яна бириси эса кимгадир қилинган тухмат, 
кимдандир аламини олиш ёки кимгадир берилган текин фойдасиз маслахатлар. 
Айнан мана шу интернет тармоқлари орқали тарқалаётган ва ҳамма учун урф 
бўлаётган маслахатлар йўл-йўриқлар мажмуаси “оммавий маданият” номи остида 
жаҳон саҳнаси остида пайдо бўлди. Оммавий маданият – дунё маданиятларининг 


58
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
қўшилиши, аралашиши, миллий маданиятларнинг секин асталик билан йўқолиб 
боришидир. Энди бир ўйлаб кўрайликчи, миллий маданият йўқолиб, бутун дунё 
битта маданиятга бўйсунса, амал қилса, шу маданиятни келтириб чиқарган, халқ 
қаерда қолади, миллат қаерда қолади? Унинг минг йиллик тарихичи? Бир қарашда 
арзимас, эътибор берилмас даражада кўринган бу нарса вақти келиб битта инсон 
ёки маҳаллада ёҳуд шахс тақдирига ва келажагига эмас, балки бутун бир миллат ке-
лажагига, тарихига, илдизига урилган болта бўлди. Шундай экан биз бу жараёнга
қарши курашни аввалам бор фуқароларда ғоявий ва маънавий иммунитетни шак-
ллантиришдан бошлашимиз лозим. Бунинг учун эса биринчи навбатда оилаларда 
соғлом маънавий муҳитни, айниқса энди турмуш қураётган оилалар туман ФҲДЁ 
бўлимларида маънавий тарғибот марказларини ташкил қилиш керак. Бундай мар-
казлар томонидан оилаларга, бўлажак ота-оналарга оила, унинг муқаддас даргоҳ 
эканлиги, фарзанд тарбияси келажакда жамиятда қандай инсон сифатида кириши, 
бевосита уларнинг бугунги кунда унга кўрсатаётган йўл йўриқларига даҳлдор 
эканлиги, бу эса фарзанд келажаги учун қайғуриш ота-она олдидаги муқаддас 
бурч эканлигини уларга тушунтириш ва мазмун-моҳиятини этказиб бериш лозим. 
Ўз тарихини авлод-аждоди кимлигини, ўзлигини англаган, миллий ўзлигини англа-
ган, билмаган унутмаган инсон ҳар қачон ўз танлаган йўлидан оғишмай ҳаракат 
қилиб, ватан ва халқ манфаати келажаги учун ўзини дахлдор сезиб ҳаракат қилади. 
Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий шундай деган: «Инсоният фақатгина илм 
ва юксак ахлоқийлик асосида яхлит фозил жамоага бирлаша олиши мумкин». 
Унинг таълимоти марказида юксак маънавиятли ва ахлоқли комил инсонни шак-
ллантириш ғояси ётибди. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish