Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ –



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ –
ГЛОБАЛЛАШУВ ИНЪИКОСИ
Примов Қахрамон Абдижабборович
Бойсун туман адлия бўлими ходими
Бугун биз тез ўзгарувчан, ўта шиддаткор ва мураккаб бир замонда яшаяпмиз. 
Давлат ва сиёсат арбоблари,файласуфлар ва жамиятшунос олимлар, шарҳловчи 
ва журналистлар бу даврни турлича таърифлаб, ҳар хил номлар билан атамоқда. 
Кимдир уни юксак технологиялар асри деса, кимдир тафаккур асри, яна биров 
ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. 
“Глобаллашув” ибораси 1983 йилда америкалик сиёсатшунос олим 
Т.Левитта томонидан истеъмолга киритилган. Янги атамага янада кенг маъ-
но Гарвард бизнес-мактабида берилди. Бу атаманинг асосий тарғиботчиси 
япон олими К.Омэ бўлиб, у 1991 йилда “Чегарасиз дунё” асарини чоп эттир-
ган. Бу асарда глобаллашув тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб бериш-
га ҳаракат қилган.
Глобаллашувга БМТнинг “Инсон тараққиёти тўғрисидаги маъру-
за” ҳисоботида қуйидагича таъриф берилган: “Глобаллашув – жаҳон 
иқтисодиётининг товарлар, хизматлар, сармоя, ишчи кучи ва фикр-кашфиётлар 
оқимининг кенгайиши, шунингдек, мамлакатларнинг жаҳон миқёсидаги 
иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлари ту-
файли давом этаётган интеграцияси” – дейилган.
Биз юқорида “Глобаллашув” ибораси 1983 йилда истеъмолга киритилганли-
гини таъкидлаган эдик. Бироқ глобаллашув жараёнлари бундан анча олдинроқ 
бошланган эди. 


86
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Хусусан, иккинчи жаҳон уришининг якунланиши янги интеграциялашган 
халқаро муносабатлар даврини бошлаб берди. Эндиликда дунё давлатлари ол-
дида халқаро муносабатларнинг янги ва конструктив ҳамда ҳар томонлама ша-
клини барпо этиш вазифаси турарди. Шу сабабли БМТ раҳбарлигида халқаро 
муносабатларнинг принциплари ишлаб чиқилди.
Халқаро муносабатларнинг принциплари давлатнинг бошқа давлатлар ва 
ташкилотлар билан олиб борадиган ташқи алоқалари ва муносабатларининг 
устувор қоидалари ҳисобланади. 
Давлатларнинг ташқи сиёсати халқаро муносабатларнинг принципларига ва 
миллий қонунчилигига таянилади. Хусусан, БМТ Уставининг 2-моддасида БМТ 
ва унга аъзо бўлган давлатларнинг халқаро муносабатлардаги ўзаро муносабат-
лари принциплари белгиланган бўлиб, унга қуйидагилар киради:
– барча аъзоларнинг суверен тенглиги;
– халқаро шартномаларга кўра зиммасига олган мажбуриятларни виждонан 
бажариш;
– халқаро низоларни тинчлик воситасида ҳал этиш;
– давлатнинг ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига куч билан 
таҳдид қилиш ёки ишлатишдан тийилиш;
– халқаро ҳамкорлик;
– бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.
Шунингдек, БМТнинг 1970 йилги Халқаро ҳуқуқнинг принциплари 
тўғрисидаги Декларацияга кўра
 халқаро ҳуқуқнинг қуйидаги принциплари 
бел-
гилаб қўйилган:
– куч ишлатмаслик;
– низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
– аралашмаслик;
– ҳамкорлик;
– халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши;
– суверен тенглик;
– халқаро ҳуқуққа оид мажбуриятларни виждонан бажариш.
Кўриниб турибдики мазкур принциплар халқаро муносабатларнинг глобал-
лашуви натижалари ҳисобланиб, давлатлараро ва миллатлараро муносабатлар-
ни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасига кўра 
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти си-
фатида ўз ташқи сиёсатини қуйидаги принциплар асосида амалга оширади:
давлатларнинг суверен тенглиги
– барча давлатлар тенг кўрилади ва улар-
нинг барчаси билан бир хил очиқ мулоқот ва ҳамкорлик амалга оширилади;
куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик
– Ўзбекистон халқаро му-
носабатларда ҳеч бир давлат ёки халқаро ташкилотга куч ишлатмайди ва куч иш-


87
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
латиш билан таҳдид қилмайди;
чегараларнинг дахлсизлиги 
– давлат чегаралари дахлсиз ҳисобланиб, у 
қўриқланади. Давлат чегараларини ноқонуний кесиб ёки бузиб ўтишга йўл 
қўйилмайди. Шунингдек, бошқа давлатларнинг давлат чегаралари дахлсизлиги 
ҳурмат қилинади;
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш
– халқаро ёки давлатлараро низолар 
фақат дипломатик воситалар орқали музокаралар воситасида ҳал этилади;
бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик
– бошқа давлатларнинг 
ички сиёсатига ҳар қандай йўл билан таъсир этилмайди, уларнинг ички сиёса-
тини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилмайди ҳамда давлат 
суверенитети ҳурмат қилинади.
Шундай қилиб, глобаллашув жараёнлари халқаро муносабатларнинг янги 
шаклининг вужудга келишига бевосита таъсир қилди ва бугунги кунда “гло-
баллашув” ва “халқаро муносабат” тушунчалирини бир-бирисиз тасаввур этиб 
бўлмайди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish