Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


Глобаллашув жараёнларининг ҳуқуқий тадқиқотларга таъсири



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Глобаллашув жараёнларининг ҳуқуқий тадқиқотларга таъсири.
Бугун-
ги кунда барча соҳалардаги сингари ҳуқуқий соҳасидаги тадқиқотларни амалга 
оширишда ҳам халқаро миқёсдаги жараёнлар ва фактик ҳолатларни инобатга 
олиш асосий талаблардан бири ҳисобланади. Буни докторлик диссертациялари-
га оид қўйилаётган қуйидаги объектив талаблардан ҳам кўриш мумкин:
биринчидан,
докторлик диссертациясида тадқиқот мавзусининг долзар-
блигини асослашда мавзу юзасидан халқаро миқёсдаги жараёнлар ва фактик 
ҳолатлар ҳамда тенденцияларга эътибор қаратиш лозим. Бу эса тадқиқот мавзу-
сининг умумбашарий масалалар билан уйғунлашувига замин яратади ва унинг 
аҳамиятини оширади;
иккинчидан,
докторлик диссертациясида мавзу юзасидан халқаро таж-
рибаларни ўрганиш, хорижий манбаларни тадқиқ этиш, нуфузли хорижий 
нашрларда илмий мақолалар чоп этиш кабилар тадқиқотда илғор хорижий 
тажрибаларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва шу билан 
бирга илғор миллий тажрибаларни халқаро даражада оммалаштиришга хиз-
мат қилади;
учинчидан,
фан докторлиги (DSc) диссертацияларида мавзуси бўйича хо-
рижий илмий тадқиқотлар ўрганилиши ва шарҳланишининг белгиланиши 
тадқиқотчини тегишли мавзу юзасидан жаҳонда олиб борилаётган тадқиқотлар 
натижалари билан «ҳисоблашиш»га мажбур қилади. Бинобарин, фан док-
торлиги тадқоти энг илғор ва энг сўнги тадқиқотлар билан ҳамоҳанг ва уйғун 
бўлиши даркор.
Шундай қилиб, юридик фанлар ривожини глобаллашув жараёнларининг 
таъсирисиз тасаввур этиб бўлмайди ва шу билан бирга мазкур жараёнларда мил-
лий менталитет ва урф-одатлар, ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабат-
ларнинг шарқона хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ИЛК ИСЛОМ ТАРИХИ 
ТАДҚИҚИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Қушбаев Фаррух Қўчқаралиевич
Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти
Дунёда глобаллашув жараёни тўхтовсиз давом этаётган бугунги кунимизда 
шубҳасиз, инсон онгини эгаллаш учун кураш тобора зўрайиб бормоқда. Замо-
навий теҳнологиялар воситасида одам боласининг ҳар бир ҳаракатини кузатиш 
билан чекланмасдан, ҳатто унинг ўй-ҳаёллари, туйғулари ва қизиқишларини 


91
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ҳам бошқариш имконини берувчи Сунъий интеллект устида тадқиқотлар олиб 
борилмоқда. Бу борада асосий ҳаракатлантирувчи омил бўлмиш ёшларга эъти-
бор алоҳида эканлиги табиийдир. 
Айни вақтда Ўзбекистонда аҳолининг 60 % қисмидан кўпроғини ёшлар таш-
кил этишини назарда тутилса, вазият нақадар жиддий эканлиги аён бўлади.
Минтақа ва давлатларда ўз манфаатлари йўлида содир бўлувчи беқарорликни 
истовчи кучлар эса энг оддий усулуб –ёшлар онгига ирқчилик, диний-
ақидапарастлик каби фанатик-радикал ғояларни тиқиштиришни ва бунда 
халқаро ОАВ ҳамда инернет тармоғилдан кенг кўламда фойдаланмоқда. 
Глобаллашув жараёнига фақат салбий қўз билан қараш ҳам, манфаатли эмас 
аслида. Боиси, ўтган даврлар, хусусан Совет Иттифоқида ўрнатилган дунёга 
нисбатан ёпиқлик сиёсати охир-оқибат унинг таназзули сабабларидан бирига 
айланди. Рақамли технологиянинг ривожи эса халқаро даражадаги интеграци-
ясиз яшашни мушкул вазиятга келтириб қўйди.
Юқоридаги фикрлардан мулоҳаза қилиш мумкинки, жамиятда долзарб 
бўлган ҳар бир масалани, уни катта ёки кичик эканига қарамай алоҳида олиб 
тадқиқ этиш ва унга бўлган талабга қараб, илмий ёндашган тарзда ва чуқур 
таҳлиллар асосида хулоса ва ечимлар тақдим қилишдир.
Ушбу тезисдан кўзланган асосий мақсадларидан бири ўрта асрларда шак-
лланган баҳсли масалаларни замонамиздаги вазиятдан келиб чиқиб бағрикенлик 
тамойиллари асосида очиб беришдир. Эътиқодлараро геосиёсий муносабатлар 
аниқ бир тўхтамга келиб олмаган бир вазиятда мавзунинг аҳамияти янада ор-
тиб боради. Бунинг боиси, эътиқодлараро бирор ижобий яқинлик пайдо бўлган 
вазиятда ҳам, инсонлар хотирасида ўрта асрларда “уруш психикаси” руҳидаги 
ташвиқотлар таъсирида шакллантирилган исломга нолойиқ фикрларнинг ҳануз 
мавжудлигидир. Бундай ҳолатда, ўзаро тушуниш ва ишонч ҳамда ҳурмат зарур-
дир. Ўтган давр мобайнида ғарб оламида исломга нисбатан душман қиёфасининг 
яратилиши оқибатида юзага келган улкан “бўҳрон”нинг катта қисми ислом 
пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) шахсига йўналтирилди. Аммо, биз-
нинг давримизда бундай кайфият ҳар икки томонга ҳам фойда келтирмаслиги 
кундай равшан бўлиб улгурди. Эндиликда ундан чиқиш йўлларини топиш қолди. 
Илмий услуб мавзуни холис ўрганиш учун имконият яратади ва шу са-
бабли академик тамойиллар оқилона фойдаланишга ўз ҳиссасини қўшади.
Тадқиқотимиз буни тасдиқлайди ва бизнинг дунёмиз умумий уйимизга айлан-
гани сабаб, ҳар бир томон билиши ва тушуниши лозимки, ривожланиш биз ўз 
қарашларимизда ростгўй, самимий ва адолатли бўлганимизда амалга ошади. 
Баъзи олимларнинг исломни ва мусулмонларни, хусусан пайғамбар 
Муҳаммад (с.а.в.) сиймосини танқид қилишга қаратилган аниқ онгли 
ҳаракатлари шубҳасиз биз интилган хотиржамлик учун манфаатли эмасдир.
Тезисда кўтарилган мавзунинг мақсадларидан бири бу ислом дини, мусул-


92
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
монлар хусусан пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) тўғрисида ғарб ва унинг таъсири-
даги кишиларда ҳукмрон бўлган фикрларни шубҳа остига олишда ёрдам бериш. 
Бунда фаолиятни икки йўналишда олиб бориш мақсадга мувофиқдир:
1. Ўзимизда мавжуд билимни янада кенгайтириб, кўпайтириш;
2. Соҳада аввал йўл қўйилган аниқ хато ва камчиликларни тўғрилаш;
Хулоса ўрнида келтириш мумкинки, глобаллашув шароитида халқимиз минг 
йиллар мобайнида эътиоқд қилиб келган муқаддас динимиз, ўзгармас ақидамиз 
ва ажодларимиз меросини соф ҳолда ёшларимизга таълим бериш. Бунда эса 
асосий йўлхаритаси ўлароқ миллатлараро ва динлараро бағрикенглик тамой-
илларига таянмоқ лозим бўлади. Зеро, ислом байроғи остида бузғинчиликка 
чақираётган кимсаларга раддия сифатида ёшларимизга ислом тарихини, хусу-
сан пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳаёт даврларини, Макка шаҳрида кечган 
машаққатли аммо саботли ҳаёт йўлларини ўрганишга ва ибрат олишга чорлаш ва 
бунинг учун барча имкониятларни яратиб бериш фойдадан ҳоли эмасдир.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish