ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ТАЛАБА ЁШЛАРНИНГ
ТОЛЕРАНТЛИК ФАЗИЛАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ
Саифназаров Исмоил Саифназарович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
фалсафа фанлари доктори, профессор,
Мамиров Азизжон Ниязмухамедович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти (PhD)
Маълумки, ҳар бир миллат ўзига хос бўлган тилга, маънавиятга, урф-одатлар,
анъаналар ва қадриятларга эга муайян ҳудудда яшовчи этник бирликдир.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида толерантлик тамойили XXI асрнинг умумба-
шарий ғояларидан бири сифатида талқин этилмоқда.
Республикамизда ҳар бир миллат ва элат манфаатларини ҳимоя қилишнинг
объектив шарт-шароитлари, субъектив омиллари тизимини ривожлантириш-
нинг қонуний-ҳуқуқий асослари яратилган. Мамлакатимиз тараққиётининг
янги босқичида таълим муҳитини ўзгартириш, миллий манфаатларни уму-
минсоний манфаатлар билан уйғунлаштириш, фуқаролараро, миллатлараро ва
конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш – минтақавий тинчлик ва глобал
барқарор тараққиёт шарти {1} сифатида кўрсатилмоқда. Таълим жараёнида
миллий ва умуминсоний манфаатларни уйғунлаштиришнинг янги имконият-
ларини топиш ва ҳаётга тадбиқ қилишда толерантлик тамойилларига таяниш
муҳим назарий, методологик ва амалий имкониятларни яратади.
Толерантлик-ҳар хил қарашларга, ахлоққа, одатларга нисбатан бағрикенглик
маъносини англатади. Ҳозирда турли динлар, миллат ва элатлар урф-одатларига
нисбатан сабр-бардошли ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлишимиз зарур эканлигини
даврнинг ўзи бизга кўрсатиб турибди.
Ҳозирда ахборот оқимининг ёшлар тарбиясига ҳам ижобий ҳам салбий
жиҳатларини кўришимиз мумкин. Айниқса, ёшларни миллий толерантлик
97
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
руҳида тарбиялашда глобаллашув жараёнининг ёшлар онгига таъсирини назо-
ратга олиш жуда муҳим деб ҳисоблаш мумкин.
Бугунги глобаллашув жараёнида талаба ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга
фидоийлик, ўз халқига ва унинг урф одатлари, қадриятларига ҳурматруҳида тар-
биялаш ҳамда уларнинг толерантлик фазилатларини ривожлантириш мақсадида
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ижтимоий гуманитар фанлар ка-
федраси профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор амалий инновацион
ўқув лойиҳалари ишлаб чиқилди ва шу асосида талабаларнинг мустақил ишла-
ри ташкил этилмоқда.Ушбу ўқув лойиҳалари мавзулари талабалар ҳаёт фаолия-
тининг турли жабҳаларини ўзида акс эттирган бўлиб, уларни бажариш жара-
ёнида талабаларда мустақил изланиш олиб бориш кўникмалари шаклланади,
уларнинг дунёқараши кенгаяди, мустақил фалсафий фикрлаш, мушоҳада қилиш
қобилиятлари ривожланади, толерантлик фазилатлари кучаяди, деб бемалол
айта олишимиз мумкин ва тажриба ҳам буни тасдиқламоқда. Бу лойиҳаларнинг
яна бир афзаллик томони шундан иборатки, унда талаба кўчирмачилик
қилаолмайди, чунки у ҳар бир талабанинг ўзи билан боғлиқ бўлиб, уни мустақил
ишлашга мажбур қилади.
Хусусан, бу лойиҳалар, “Менинг оилам - менинг бахтим”, “Устозим - ҳаётим
чироғи”, “Менинг маҳаллам - менинг фахрим”, “Маҳалламнинг фаол тадбирко-
ри ва инновацион тафаккур”, “Менинг ҳаёт фалсафам”, “Маҳалламнинг олим ва
зиёли инсонлари” каби мавзулардан иборат бўлиб, талабаларда катта қизиқиш
уйғотди.
“Менинг оилам – менинг бахтим” лойиҳасини бажариш жараёнида талабалар
энг аввало оилага бўлган меҳр-муҳаббат, унинг муқаддаслиги, инсон ҳаётидаги
ўрнини англаши, ота-она ва ака-укалар, яқин қариндошларнинг инсон ҳаётида
роли нақадар катта эканлигини тушуниши учун ўз оиласи мисолида мавзуни
ёритиб, чиройли тақдимот тайёрлайдилар. Ҳозирда ёшларга оиланинг муқаддас
эканлигини тушунтириш шуниси билан муҳимки, бугунги кунда оиладаги аж-
рашишлар сонининг кўпайганлиги, оилада фарзанд тарбиясига бўлган эътибор-
сизликнинг кучайганлиги ва натижада тўлиқ бўлмаган оилалар сонининг ошиб-
бораётганлиги жамиятимизнинг энг оғриқли жиҳатларидан биридир. “Менинг
оилам – менинг бахтим” лойиҳаси орқали талаба ёшлар ўзларида оила олдидаги
масъулиятини янада ошириб, келажакда ўз оиласинингмустаҳкамлигини таъ-
минлаш учун ҳаётий дастурга эга бўладилар.
“Менинг маҳаллам - менинг фахрим” лойиҳасида талабалар онгида маҳалла
ҳақида тўлиқ тушунча шакллантириш билан бир қаторда маҳалланинг кичик ва-
тан эканлиги, ҳар бир маҳалланинг ўзигагина хос бўлган хусусиятларини ҳурмат
қилиш ва инсон ҳаётида маҳалла ролининг нақадар катта эканлиги ҳақида ту-
шунчанишакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади.
“Маҳалламнинг фаол тадбиркорлари ва инновацион тафаккур” лойиҳаси,
98
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
университетимиз иқтисодчи, тадбиркор, менежер, маркетолог ва бошқа
бизнес соҳасидаги кадрларни тайёрлашини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган
бўлиб, талаба ёшларда ўз маҳалласининг фаол тадбиркорлари фаолияти би-
лан яқиндан танишиш, улардан баъзи амалий жиҳатларни ўрганиш, ўз иш
фаолиятини йўлга қўйган ва маҳаллага, қолаверса, халқига манфаати тега-
ётган шахслар фаолиятига ҳурмат билан қарашни шакллантириш ҳам ушбу
лойиҳанинг мақсадларидан биридир. Фаол тадбиркор инсонлардан ибрат
олиш ва талабаларнинг ўзлари ҳам уларга ўхшашга ҳаракат қилиши, албат-
та келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашда жуда катта мактаб
бўлиб хизмат қилади ҳамда уларнинг давлатимизга етук кадр бўлиб етишиб
чиқишида, фойдали инсон бўлиб шаклланишида катта аҳамият касб этади.
“Менинг ҳаёт фалсафам” лойиҳасида талаба ёшларда ўз ҳаёт фалсафалари-
ни шакллантиришга катта эътибор қаратилади. Вақт ва ҳаёт қадрини билиш,
ўтаётган ҳар бир кунни режалаштириш, келажакка режалар тузиш ва уларни
белгиланган вақтда амалга ошириш, фаол ҳаёт кечириш ва ушбу фаолиятдан
келиб чиққан ҳолда ҳаёт фалсафасини ишлаб чиқиш асосий мақсад қилиб бел-
гиланади. Ўз устида ишлаш, иродасини чиниқтириш, онгини ва дунёқарашини
кенгайтириш учун китоб ўқиш, фойдали ишлар билан машғул бўлиш, келажакка
улкан режалар қўйган ҳолда ўз ҳаётий қарашини шакллантириш масаласи асо-
сий мақсад ҳисобланади.
“Маҳалламнинг олим ва зиёли инсонлари” лойиҳа мавзуси орқали талаба
ёшларда маҳалладаги олим ва зиёли инсонларга ҳурмат ва иззат билан қараш
каби юксак ахлоқий фазилатни шакллантириш, улар илмий фаолиятларидан
ўрнак олиб, улар ҳаёт ва меҳнат фаолияти давомида қолдирган маънавий ижод
маҳсулидан баҳраманд бўлиш, инсонга катта мактаб эканлигини талабаларга
уқтириш, энг асосий мақсад қилиб белгиланган. Талабалар ўртасида олиб борил-
ган юқоридаги лойиҳалар натижалари шуни кўрсатдики, талабаларни ўқитишда
назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш, унда янги инновацион усуллардан
фойдаланиш, ҳозирги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида
талаба ёшларда оилага, она Ватанга меҳр - муҳаббат, унинг асрий қадриятлари
йўқолиб кетмаслигининг олдини олиш ва уни келажак авлодга етказиш масала-
си, қолаверса уларда бағрикенглик, толерантлик, бошқа миллат ва элатга, тур-
ли диний, сиёсий қарашларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш фазилатларини
шакллантиришда ўта муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
99
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Do'stlaringiz bilan baham: |