ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА МАЪНАВИЙ МЕРОСНИНГ
АҲАМИЯТИ
Азизқулов А.
СамИСИ доценти, ф.ф.н.
Абдурахмонов И.
СамДУ магистранти
Кишилик жамияти ўз тараққиётининг навбатдаги – информацион жамият
босқичига қадам қўйди. Информацион цивилизация босқичи ва глобаллашув
жараёни кишилик жамияти тараққиётига хос бўлган табиий-тарихий жараён
бўлиб, муайян шарт-шароитлар ва омиллар таъсиридавужудга келди. Инсони-
ят ижтимоий эҳтиёжининг ҳосиласи бўлмиш глобаллашув жараёнининг ижо-
бий жиҳатлари«давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик
алоқаларини кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи
кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги иш
ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияла-
рининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг
умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича
сифат кашф этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имконият-
ларининг ортиши» билан белгиланади
16
.
Глобаллашув жараёнинг салбий хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, у кўпроқ
“оммавий маданият” ниқоби остида миллий маънавий қадриятларимизда таҳдид
сифатида намоён бўлмоқда. “Оммавий маданият” ёки информацион хуруж
кўринишидаги маънавий таҳдидларнинг хавфи шундаки, бунда гўёки ғарбдаги
замонавий маданият тамойиллари тарғиб этилаётиганидек ва бунинг ҳеч кимга
ҳеч қандай таъсири йўқдай туюлади. Масалан, турли хил кийим-кечаклар ва пар-
фюмерия буюмларида ёпиштирилган ёрлиқлардаги беҳаё расмлар ҳам “оммавий
маданият”ни тарғиб қилишнинг бир кўринишидир. ОАВларида намойиш этила-
ётган турли хил сериаллар, кўрсатувларнинг айримлари ҳам Ғарбдаги “оммавий
маданият”ни тарғиб этишдан бошқа нарса эмас.
Аслида эса бу пинҳона ҳатти-ҳаракатлар ва иллатлар замирида миллий маъ-
навиятимизга таҳдид, шарқона ахлоқ-одоб тамойилларига асосланган ҳамда
асрлар давомида сайқалланиб келинган миллий қадриятларимиз илдизларига
барҳам бериш, ёшларимизни миллий ифтихор ва ғурур туйғуларидан, ўзлигидан
бегоналаштириш каби ғаразли мақсадлар ётади.
16
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. T. “Maънaвият”, 2008, 112-бет.
70
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
“Оммавий маданият” замиридаги маънавий таҳдидни биринчи Президен-
тимиз И.А.Каримов шундай изоҳлаган эди: “…“Оммавий маданият” деган
ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм
ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа
халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маъна-
вий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар
одамни ташвишга солмай қўймайди”
17
.
“Мана шундай вазиятда одам ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан
ўтган ҳаётий миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва
мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли маънавий таҳдидларга, уларнинг гоҳ
ошкора, гоҳ пингҳона кўринишдаги таъсирларига бардош бериши амри маҳол”
18
.
Маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружларидан ҳимояланиш мураккаб жара-
ён бўлиб, фуқаролардан ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган ҳаётий
миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иро-
дага эга бўлиш талаб этилади.
Афсуски, “оммавий маданият”га хос иллатларни, хусусан Ғарбдаги анъана
ва удумларга бевосита тақлид, беҳаё кийиниш ва бачкана қилиқларни айрим
ёшларимизда ҳам кузатилмоқда. Санъат аҳлининг ҳамда ёшларимизнинг ай-
рим қисмларини “Оммавий маданият”га тақлиди жамиятда жаҳолат илдизи-
ни отишига олиб келиши мумкин. Бу хусусида Республикамизнинг Прези-
денти Ш. Мирзиёв шундай деган эди: “Биз бир нарсани ҳеч қачон эсимиздан
чиқармаслигимиз зарур. Агар “оммавий маданият” таҳдиди фақат четдан –
Ғарбдан кириб келади, десак, қаттиқ адашамиз. Бу бало, афсуски ўзимиздан,
ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб айтаётга-
ним йўқ. Юртимизда нашр этилаётган айрим газета-журналлар, китобларни,
суратга олинаётган баъзи клип ва киноларни, эфирга берилаётган қўшиқ ва
рақсларин кузатиб, соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам шундай хулосага ке-
лиши табиий.
Энг ёмони, бадиий ижод соҳасида жаҳолат кўринишлари кучайиб
бормоқда”
19
. Ёшларимизни бундай жаҳолатга берилиб кетмасликларини уқтирар
экан Президентимиз шундай дейди: “...маданият соҳасида жаҳолатга қарши маъ-
рифат билан курашиш, ёшларимизни ҳақиқий санъатни англашга ўргатиш, улар-
нинг эстетик оламини соғлом асосда шакллантириш бўйича олдимизда жуда
муҳим вазифалар турибди”
20
. Шу боис ҳозирги мураккаб ахборотлашган жами-
17
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. T. “Maънaвият”, 2008, 117-бет.
18
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. T. “Maънaвият”, 2008 й., 113-бет.
19
Мирзиёв Ш. Адабиёт ва санъат, мадаинятни ривожлантириш – халқимиз маънавийолаимни
юксалтиришнинг м устаҳкам пойдеворидир//Халқимиз розилиги бизнинг фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир. Т.”Ўзбекистон”2018й.195 бет.
20
Ўша ерда.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |