Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Масофавий ўқитиш
– энг яхши анъанавий ва инновацион методлар, 
ўқитиш воситалари ва формаларини ўз ичига олган сиртқи ва кундузги таълим 
сингари ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланган таълим 
формасидир. 
Масофавий ўқиш 
– бу янги ахборот технологиялари, телекоммуника-
ция технологиялари ва техник воситаларига асосланган таълим тизимидир. 
У таълим олувчига маълум стандартлар ва таълим қонун-қоидалари асоси-
да ўқув шарт-шароитлари ва ўқитувчи билан мулоқотни таъминлаб бериб, 
ўқувчидан кўпроқ мустақил равишда шуғулланишни талаб қилувчи тизим-
дир. Бунда ўқиш жараёни таълим олувчини қайси вақтда ва қайси жойда 
бўлишига боғлиқ эмас.
Масофавий таълим – масофадан туриб ўқув ахборотларини алмашувчи во-
ситаларга асосланган, ўқитувчи махсус ахборот муҳит ёрдамида, аҳолининг бар-
ча қатламлари ва чет эллик таълим олувчиларга таълим хизматларини кўрсатувчи 
таълим мажмуаидир. 
Масофавий ўқитиш тизими
– масофавий ўқитиш шартлари асосида таш-
кил этиладиган ўқитиш тизими. Барча таълим тизимлари сингари масофавий 
ўқитиш тизими ўзининг таркибий мақсади, мазмуни, усуллари, воситалари ва 
ташкилий шаклларига эга. 
Нима учун масофавий таълим керак бўлиб қолди? – деган савол туғилиши 
табиий. Бу саволга жавоб тариқасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: 
– Таълим олишда янги имкониятлар (таълим олишнинг арзонлиги, вақт ва 


107
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
жойга боғлиқмаслиги ва бошқалар). 
– Таълим масканларига талаба қабул қилиш сонининг чекланганлиги. 
– Таълим олишни хоҳловчилар сонининг ошиши. 
– Сифатли ахборот технологияларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. 
– Халқаро интеграциянинг кучайиши. 
Юқорида санаб ўтилган шароит ва имкониятлар масофавий ўқитишга 
эҳтиёж борлигини кўрсатади. Масофавий ўқитишнинг таълим тизимида бир-
биридан фарқланувчи модел ва шакллари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги қўлланиш 
шартлари билан фарқланади: 
– географик шартлар (масалан, мамлакат территорияси, марказдан узоқликда 
жойлашуви, иқлими); 
– мамлакатнинг ахборотлашуви ва компьютерлаштириш умумий даражаси; 
– коммуникация ва транспорт воситаларининг ривожланиш даражаси; 
– таълим жараёнида ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари-
нинг қўлланиш даражаси; 
– таълимда қўлланиладиган анъаналари; 
– масофавий ўқитиш тизими учун илмий педагог кадрлар мавжудлиги ва 
уларнинг салоҳияти ва бошқалар. 
Юқоридагиларни хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, масофавий таълим 
элементларини таълим муассасаларига жорий этилиши ҳар томонлама фой-
да келтиради. Олий таълим тизимида бу комплексни жорий қилиш учун барча 
шарт-шароитлар мавжуд.
Дарҳақиқат, масофавий таълим тизими орқали кадрлар тайёрлаш си-
фатини ошириш, таълимнинг турли интерактив шаклларини бир-бирига 
яқинлаштиришга эришиш мумкин. Бугунги кунда хорижда масофавий таълим 
орқали уйдан туриб билим олиш, олий таълим томонидан тайёрланган видео 
дарслардан фойдаланиш, шунингдек бир вақтнинг ўзида қўшимча тарзда таъ-
лимнинг барча йўналишларида билим олиш ва шахсий қизиқишлари бўйича 
салоҳиятини ошириш тажрибаси кенг татбиқ қилинмоқда. Олий таълимда жо-
рий қилинаётган ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳам 
келажакда бу каби имкониятлардан фойдаланишга хизмат қилади. 
Юқоридагиларни хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, масофавий таълим 
моделларини таълим муассасаларига жорий этилиши ҳар томонлама ижобий 
самара беради. Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ушбу ти-
зимни жорий қилиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, замонавий ком-
пьютер, ахборот ва коммуникация технологиялари билан яхши таъминланган 
бўлиб, улар асосида амалга оширилаётган онлайн видеодарслар, видеоконфе-
ренциялар, вебинарлар талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожланти-
ришда катта ҳисса қўшади. 


108
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish