ЁШЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Шахноз Хикматовна Самиева
Бухоро муҳандислик-технология институти,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент,
Ситора Садуллаевна Асадова,
ўқитувчи-стажёр
Жаҳондаги ривожланган давлатлар ўз фаолиятининг турли соҳаларини, шу
жумладан, таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришни ҳам тегишли миллий мо-
деллар асосида ташкил қилишган. Дунёда мустақил таълим олиш сифатини оши-
риш ёшларнинг жамиятда муваффақиятли ўз ўрнини топишида муҳим хусусият-
ларидан бири ҳисобланади. Жумлaдaн, 2030 йилгaчa қaбул қилингaн умумжaҳон
104
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
тaълим Концепциясидa “бутун ҳaёт дaвомидa сифaтли тaълим олишгa имконият
ярaтиш” ғояси таълим олувчиларнинг мустақил таълим олишлари, мустақил иш-
лаш малакаларини узлуксиз ошириш орқали мутахассисларнинг зарурий компе-
тенцияларини, ижодий ярaтувчaнлик, тадқиқотчилик, мантиқий тaфaккурини
ривожлaнтиришгa aлоҳидa эътибор қaрaтилгaн. Бугунги кунда ёшларнинг за-
рурий компетенцияларини шакллантиришнинг интерфаол усулларини ҳамда
мустақил таълимнинг замонaвий пaрaдигмaлaрини жорий этишга алоҳида эъ-
тибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда таълим тизими учун ишлаб чиқиладиган Фармон ва
Қарорлар, шунингдек таълим тизимининг барча меъёрий ҳужжарларида, илғор
педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги кўп марта
такрорланади. Педагогик технологиянинг ўзи нима ва у анъанавий таълим ме-
тодларидан нимаси биланфарқланади?
Ҳозирги кунда педагогик адабиёт, таълим муаммоларига оид маърузалар,
расмий ҳужжатларда “янги педагогик технология”, “илғор педагогик техноло-
гия”, “инновацион педагогик технология” иборалари кенг қўлланилмокда. Айнан
тизимли ёндашув педагогик технология асосида ўқитишни бошқа ёндашувлар-
дан фарқловчи асосий белги ҳисобланади. Таълим мақсадлари, унинг мазмуни,
ўқитиш ва таълим бериш методлари, назорат ва натижаларни баҳолашни ўзаро
алоқада ва бир-бири билан боғлиқликда лойиҳалаш- кўпинча анъанавий ўқув
жараёнида етишмайдиган нарсалардир. Кўп ҳолларда таълим, асосан, ахборот-
ни эслаб қолишга йўналтирилган, таълим олувчининг бўлажак фаолияти эса му-
айян ишларни бажариш ёки ташкилий, бошқарув вакасбий қарорларни кабул
қилиш билан боғлиқ бўлади.
Замонавий педагогик технологиялардаги ғоя таълимий фаолият ёки
ҳарқандай таълим муассаси ва таълимнинг асосий звеноси бўлган таълим жараё-
нини бошқарилувчанлигидир. Айнан илмий асосланган технология таълимнинг
асосий йўналиши, мазмунини, ўқитиш шакллари, усулларини танлашнинг на-
зарий асосини белгилаб беради. Фикримизча, ижодий қобилиятларини ва ички
имкониятларини тўла намоён қилишга асос бўлади. Бундай технология энг авва-
ло, таълимнинг ҳар бир босқичида педагог билим, кўникма ва малакаларни мун-
тазам ўз устида ишлаш (мустақил ва экстернат) ҳолда билим эгаллаши лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, замонавий педагогик технологияларни
таълим-тарбия жараёнига қўллаш назарий методологик жиҳатдан асосланган,
мафкурамизга хос шахсга йўналган бўлиши лозим. Шу билан бирга педагогла-
римизнинг педагогика ва психология, ўқитиш методикасини ҳозирги босқичда
эришган ютуқлари ва имкониятлари даражасида бўлиши лозим. Энг муҳим
жамиятнинг ривожлантиришни методологик асоси ҳисобланган ўзбек модели-
нинг босқичма-босқич ривожлантириш моҳиятидан келиб чиқиб ташкил этиш
орқали ўқув-тарбия жараёнини технологик асосга ўтказиш муҳимдир.
105
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Do'stlaringiz bilan baham: |