Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР ВА



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР ВА 
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ ҚЎЛЛАШНИНГ МУҲИМ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Шахноз Хикматовна Самиева
Бухоро муҳандислик-технология институти, педагогика фанлари бўйича 
фалсафа доктори (PhD), доцент, 
Марварид Хаким қизи Маджидова 
ўқитувчи-стажёр
Республикамизда олий таълим соҳасида олиб борилаётган изчил сиёсат на-
тижасидаги ривожланиш ўқитишнинг янги шаклларини жорий этишни тақоза 
этмоқда. Шу сабабли, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали 
масофавий таълим тизимини юқори сифат даражасида ташкил этиш ҳозирги 
куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ривожланган давлатлар 
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир мамлакатнинг дунёдаги иқтисодий, 
ижтимоий ва сиёсий мавқеини, унинг иқтисодий ўсишда асосий омили бўлиб 
бораётган интеллектуал бойлиги таъминлайди.
Ҳозирги кунда республикамизда замонавий ахборот ва коммуникация тех-
нологияларининг таълим жараёнига кириб келиши янги ўқитиш шакли - масо-
фавий ўқитиш таълимининг яратилишига омил бўлди. Бу эса ўз навбатида олий 
таълимда янгича тизим ташкил қилинишига асос яратади. Масофавий таълим 
тизимида педагоглар, компьютер дастурчилари ва мутахассислари ёрдамида 
ўқитишнинг инновацион шакллари, янги ўқитиш курслари, онлайн конферен-
циялар, вебинарлар ўтказишни амалга ошириш ҳамда масофавий ўқитиш ти-
зимини (Интернет, Кейс, ТВ – технологиялар ва ҳ.к.) ўзлаштирган бўлишини 
тақозо этмоқда. 
Олий таълим муассасасини бошқаришни автоматлаштириш, ўқув жараёнига 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Ўзбекистон Республи-
каси Президенти томонидан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Олий таълим 
тизимини комплекс ривожлантириш дастури”нинг энг асосий йўналишларидан 
бири ҳисобланади. 
Ҳозирги даврда дунёдаги ривожланган мамлакатлар таълим муассасаларида 
масофавий усулда таълим беришнинг турли моделлари қўлланиб келинмоқда.
Масофавий таълимда талаба ва ўқитувчи фазовий бир-биридан ажралган 
ҳолда ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон 
алоқа ва Интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда 
бўладилар. Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий ўқитиш 
жаҳон ахборот таълим тармоғига кириш имконини беради, интеграция ва 


106
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ўзаро алоқа тамойилига эга бўлган муҳим бир туркум янги функцияларни ба-
жаради. Масофавий ўқитиш барча таълим олиш истаги бўлганларга ўз мала-
касини узлуксиз ошириш имконини яратади. Бундай ўқитиш жараёнида тала-
ба интерактив режимда мустақил ўқув-услубий материалларни ўзлаштиради, 
назоратдан ўтади, ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида назорат ишларини 
бажаради ва гуруҳдаги бошқа «вертикал ўқув гуруҳи» талабалари билан 
мулоқотда бўлади. 
Масофавий ўқитишда турли хил ахборот ва коммуникация технологияла-
ридан фойдаланилади, яъни ҳар бир технология мақсад ва масала моҳиятига 
боғлиқ. Масалан, анъанавий босма усулига асосланган ўқитиш воситалари 
(ўқув қўлланма, дарсликлар) талабаларни янги материал билан таништириш-
га асосланса, интерактив аудио ва видео конференциялар маълум вақт орасида 
ўзаро мулоқотда бўлишга, электрон почта тўғри ва тескари алоқа ўрнатишга, 
яъни хабарларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган. Олдиндан тасма-
га муҳрланган видеомаърузалар талабаларга маърузаларни тинглаш ва кўриш 
имконини берса, факсимал алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали 
тезкор алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш имкони-
ни беради. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish