Жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия



Download 93,77 Kb.
bet24/24
Sana24.02.2022
Hajmi93,77 Kb.
#251044
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
7 (2)

К.Д.Ушинскийнинг дидактика соҳасидаги қарашлари педагогика тарихида ўзининг чуқурлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушинский таълимни болаларнинг психологик жиҳатдан камол топишларининг ёш босқичларини ҳисобга олишни ва улар психологиясининг хусусиятларини эътиборга олиб ташкил этиш кераклигини талаб қилди.
Ушинский хотира билан эсда сақлаб қолиш тўғрисида гапириб, унутишнинг олдини оладиган тез-тез такрорлаш йўли билан тарбия олувчиларда ўз хотираларига ишончни мустаҳкамлаш керак, деб кўрсатди. У дарсда кўрсатмалилик тамойилига катта аҳамият бериб, психологик нуқтаи назардан кўрсатмали таълимни моҳиятини ёритиб берди.
Ушинский кўрсатмали таълим тамойилларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқишга ва уни амалда татбиқ этишга доир жуда кўп қимматли фикрлар киритди. Ушинский ўқитиш жараёнида кўрсатмали таълимга муносиб ўрин берди: у кўрсатмали таълим ўқувчиларнинг ривожланишини таъмин этадиган шартлардан биридир, деб билди.
Ушинский болаларнинг ўқув материалини англаб, пухта ва мустаҳкам ўзлаштириши тамойилига катта эътибор берди. У бу тамойилларни тушуниш ва татбиқ қилишда ўзидан илгари ўтган педагогларга нисбатан кўпгина янгиликлар киритди. Масалан, ўқув материалини такрорлаш тўғрисида батафсил методика ишлаб чиқди.
Ушинский таълим йўналишида икки йўналиш борлигини қайд этди. Биринчи йўналиш болалар ўқитувчининг раҳбарлигида буюм ёки ҳодисани кузатадилар ва шу буюм ёки ҳодиса тўғрисида умумий тушунча ҳосил қиладилар. Иккинчи йўналишда олинган билимлар умумлаштирилади ва мустаҳкамланади.
Ушинский мактабнинг икки ходими: мураббий билан ўқитувчи ўртасида тарбия ва таълим (функциясини) жараёнини бўлиб қўйишга қарши норозилик билдирди. У таълимни тарбиянинг энг муҳим воситаси деб ҳисоблади.
Ушинский ўзининг педагогик тизимида дарс ҳамда таълим методига катта аҳамият берди.
Дарсда машғулотлар турлича бўлиши мумкин: янги билим бериш, ўқувчиларнинг машқлар бажариши, ўтилганларни такрорлаш, ўқувчиларнинг билимини ҳисобга олиш, ўқувчиларнинг ёзма ишларни бажаришлари. Ҳар бир дарс маълум мақсадга қаратилган, тугалланган бўлиши ва етарли даражада тарбиявий характерга эга бўлиши лозим. Ушинский машғулотларни алмаштириб ва методларни хилма-хил қилиб туришни тавсия қилди.
Ушинский болаларда мустақил ишлаш қобилиятини ўстиришга эътибор бериб, ўқитувчи мактабга янги кирган болаларга дарсда мустақил ишлашнинг тўғри усулларини ўргатиши керак, болалар то мустақил ишлаш малакаларини мустаҳкам ўзлаштириб олмагунча, уларга уйга вазифалар бериш ярамайди, дейди.
Ушинский “Рус тилини дастлабки ўқитиш” (1864) сарлавҳали мақоласида бир қанча қимматли методик кўрсатмалар берди. Унинг фикрича, ўқитишнинг учта вазифаси бор: 1) боланинг нутқини ўстириш; 2) болаларни рус тилинининг бойлигидан онгли суратда фойдаланишга ўргатиш ва 3) тилнинг мантиқини (грамматикасини) ўзлаштириш. Бу уч вазифа бир вақтда бирликда бажарилади.
Россияда ўқишга ўргатишда товуш методини жорий қилиш ва кенг тарқатишда Ушинскийнинг хизмати катта бўлди.
Ушинский ўқитувчиларнинг ролига юксак баҳо бериб, “педагогнинг ўқувчиларга таъсири шундай тарбиявий кучга эгадирки буни ҳеч қандай устав ва дастур билан, ўқув юртини ҳар қанча қулай ташкил этиш билан алмаштириб бўлмайди”, деб ҳисоблар эди. У “¾ тарбия ишида мураббийнинг шахси энг асосий нарса”, деб ёзган эди.
Ушинский педагогика ўқитувчилари ва ўрта мактаб ўқитувчилари тайёрлайдиган педагогика факультетлари тўғрисидаги фикрни олға сурди. У бундай деб ёзган эди: бизда медицина факультетлари бор-у, педагогика факультетлари йўқ экан, бу шуни кўрсатадики, биз ахлоқий ва тарбиявий соғлиғимизга қараганда танамиз соғлиғини кўпроқ қадрлар эканмиз. Унинг бу фикри сўнгги йилларда амалга ошди.
К.Д.Ушинскийнинг хизмати шундаки, у ўз ватанига, ўз халқига хизмат қилишни педагогик фаолиятининг асосий бурчи деб ҳисоблади. К.Д.Ушинский илмий-амалий педагогик фаолиятининг асосий ғояси ва йўналиши ҳам юқоридаги меҳнатлари билан бевосита боғлиқдир. К.Д.Ушинский педагогиканинг ўзига хослигини, миллий хусусиятларини ҳимоя қилди, шунингдек, тарбия халқчил бўлиши лозим, деб ҳисоблади. К.Д.Ушинский меҳнатга инсон бахт-саодатининг асосий сифатида қаради, болаларни меҳнат орқали тарбиялашга катта эътибор берди. Ушинский таълимотининг мазмуни, тамойиллари, шакл ва методларини ишлаб чиқишда ҳам кўп ишлар қилди. У таълимни ва унинг кўрсатмалилигини, онгли ва узвий таълим-тарбия масалаларини ишлаб чиқди. Ўқитиш шакл ва методларининг ранг-баранглигига эришишни талаб этди.
К.Д.Ушинский ўқитувчининг меҳнатини ва унинг тарбияланувчи шахсга таъсирини юқори баҳолади. Ушинский ўқитувчилар тайёрлаш тизимини биринчи марта ишлаб чиқди.
Ушинский бошқа халқларнинг ҳам педагогикаси ва халқ мактаблари тараққиётига катта таъсир кўрсатди.
1895 йилда Ушинскийнинг вафотига 25 йил тўлиши муносабати билан бўлган йиғилишда, унинг ишини давом эттирувчилардан бири, Модзалевский айтиб ўтганидек, “Худди Лермонтов — бизнинг халқ олимимиз, Суворов — бизнинг халқ лашкарбошимиз, Пушкин — бизнинг халқ шоиримиз, Глинка — бизнинг халқ композиторимиз бўлганидек, Ушинский ҳам — бизнинг ҳақиқий халқ педагогимиздир” деганда ҳақ эди.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. К.Д.Ушинскийнинг ҳаёти ва талабалик йиллари?


2. К.Д.Ушинский дарсликлари ва “Тарбияда халқчиллик ғояси”.
3. К.Д.Ушинский ақлий, ахлоқий тарбия ва унинг воситалари ҳақида.
4. К.Д.Ушинскийнинг дидактик таълимоти ва унинг аҳамияти.
5. К.Д.Ушинскийнинг педагогика, мактаб ва маориф тараққиётидаги ўрнини изоҳлаб беринг?

11 К.Д.Ушинский. Танланган педагогик асарлар. Ы=увпеддавнашр, 1959, 138—139-бетлар

Download 93,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish