Жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия


Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари



Download 93,77 Kb.
bet23/24
Sana24.02.2022
Hajmi93,77 Kb.
#251044
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
7 (2)

Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари. К.Д.Ушинский тарбия ишидаги турли воситалар орасида ахлоқий тарбияга катта эътибор бериб, “Тарбиянинг асосий вазифаси ахлоқий жиҳатдан таъсир этишдан иборатдир, бу ақлни умуман ўстириш, бошни билимлар билан тўлдиришдан кўра ҳам муҳимроқдир”, — деб ёзган эди.
Ахлоқий тарбия болаларда одамларга ҳурмат ва муҳаббат билан қарашни, уларга нисбатан самимий, хайрихоҳ ва адолатли муносабатда бўлишни ўстириши керак.
Ушинский кўр-кўрона, таёқ интизомига қарши норозилик билдириб, “Эски мактабда интизом ниҳоятда ғайритабиий асосга ёки мукофотлар ва ёки жазолар улашиб берувчи ўқитувчидан қўрқиш асосига қурилган эди. Бу қўрқув болаларни зарарли ҳолатларга: сусткашликка, синф доирасидаги зерикишга ва иккиюзламачиликка олиб келди” деб у болаларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни талаб қилди.
Ушинский эгоистлик, мансабпарастлик, бекорчилик, ғаразгўйлик, мунофиқлик сингари нуқсон ва камчиликларни қаттиқ қоралайди.
Ушинскийнинг фикрича, ахлоқий тарбиянинг воситалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1. Таълим (ахлоқий тарбияда китоб ва дарсликларни ўрни); 2. Ўқитувчининг шахсан намуна бўлиши (Ушинскийнинг образли ифодалашича, “бу нарса ёш қалб учун қуёшнинг баракали нуридирки, уни ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди”); 3. Эътиқод; 4. Ўқувчиларга моҳирлик билан муносабатда бўлиш (педагогик одоб); огоҳлантириш чоралари; 6. Рағбатлантириш ва жазолаш.
Ушинский болалар меҳнати ҳақида гапириб, инсоннинг тўғри ривожланишидаги зарур шарт меҳнатдир, деб ҳисоблаган эди. Унинг фикрича “агар тарбия кишини бахтли қилмоқчи бўлса, уни бахт учун тарбияламаслик керак, балки ҳаётдаги меҳнат учун тайёрлаши лозим”. Тарбия кишида меҳнатга муҳаббат ва одатни ўстириш керак. Ушинский киши ўз фаолиятида жисмоний меҳнат билан ақлий меҳнатни бирлаштирса, жуда фойдали бўлур эди, деб ҳисоблайди. У ўқувчилар меҳнати ҳақида гапириб, “Ўқиш меҳнатдир ва меҳнат бўлиб қолиши, аммо тўла маъноли меҳнат бўлиши лозим”, — дейди. У таълимни овунчоқлик, кўнгил очиш йўли билан ўтказишга, баъзи педагогларнинг таълимни мумкин қадар енгилроқ қилишга ҳаракат қилишларига қарши чиқди. Болалар ўқиш даврида меҳнатга, қийинчиликларни енга олишга ўрганишлари керак. Фақат кичкина болаларнигина ўйнаб туриб ўқишга ўргатиш мумкин, деб ёзади Ушинский. Ақлий меҳнат оғир, ўрганмаган кишини тезда чарчатиб қўяди. Шунинг учун болаларни кучи етадиган ишлар билан секин-аста ўргатиш лозим.
К.Д.Ушинскийнинг ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан қўшиб олиб бориш тўғрисидаги, ўқиш ва дам олишни тўғри ташкил этиш ҳақидаги педагогик фикрлари ҳозирги кунда ҳам қимматлидир.

Download 93,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish