Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet177/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Халқаро сиёсий жараёнлар - халқаро муносабатларнинг институцио-нал ва турли-туман ноинституционал субъектларининг уларнинг ўз функци-яларини бажаришда макон ва замонда ривожланишида олинган умумий фа-олияти; тизимли дунёдаги турли хил сиёсий жараёнларнинг жамланганидир. Унинг субъектлари сифатида: халқлар, этнослар, (миллатлар ва элатлар), цивилизациялар, давлатлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат бирлашмала-ри, ижтимоий ҳаракатлар, диний ташкилотлар, сиёсий ва жамоат лидерла-ри; тузилмавий унсурлари сифатида эса БМТнинг сиёсий аҳамиятга молик фаолияти халқаро ташкилотлар, фондлар, ташкилотлар, муассасаларнинг
250
сиёсий фаолияти; минтақавий институтлар, бирлашмалар, иттифокларнинг сиёсий акциялари, суверен давлатларнинг ташқи сиёсий фаолияти намоён бўлади.
Тарихий жиҳатдан дунёдаги сиёсий жараёнларнинг ривожланиши бир қатор босқичлардан ўтган. Аввал улар минтақавий жараён сифатида кечган ва кенг минтақада кўшни давлатлар устидан хукмронлик қилувчи қудратли дав-латнинг мавжуд бўлиши билан ажралиб турган (Қадимги Миср, Эрон, Қадим-ги Хитой, Қадимги Ҳиндистон, Рим ва бошқалар). Дунё ўзаро сиёсий фаоли-ятининг дастлабки унсурларининг яратилиши географик кашфиётлар нати-жаси бўлиб, XV аср ўрталарига мансубдир (Португалия билан Испания ўрта-сидаги таъсир доираларини бўлиб олиш ҳақидаги Тордесильясдаги шартнома (1434)). Бундан сўнг Буюк француз инқилоби ва Наполеон урушлари, Вена конгресси томонидан ишлаб чиқилган халқаро муносабатлар тизими (1815), Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларининг дунё ўзаро фаолиятининг сифат жиҳатдан янга тизими ишлаб чиқилишига таъсир кўрсатган якунлари билан боғлиқ жараёнларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги халқаро сиёсий жараён жамиятда манфаатлар мувозанатини, тийиб туриш ва кучлар нисбатини тенглашнинг жамиятнинг барқарор олға қараб ривожланишини ва улар бир кишининг ўз йўлини эркин танлашини кафолатловчи кучли механизмини шакллантириш билан боғлиқ.1
Совуқ уруш тугаши билан жаҳон ҳамжамиятининг халқаро муаммолар-ни адолатли ва биргаликда ҳал этишга, жаҳон ҳамжамияти барча аъзолари-нинг бирдек хавфсизлигини таъминлашга асосланган жараённинг ғалаба қили-ши учун барча шарт-шароитлар пайдо бўлди.
И. А. Каримов таъкидлаганидек, «совуқ уруш» даври тугашининг асосий якуни шу бўлдики, инсоният учинчи жаҳон урушидан қутилиб қолишга му-ваффақ бўлди».2 Бироқ ҳаётий воқелик жуда мураккаб бўлиб чиқци. Эски таҳ-дидлар ўрнида янги хавфлар пайдо бўлди, олдинги йилларда ўз ечимини топ-маган бир қатор муаммолар янада кескинлашди. Икки қутбнинг қарама-қарши туриши ўрнини ўз-ўзидан халқаро барқарорлик манфаатларига қаратилган ҳамкорлик эгаллайди, деган умидлар ҳам амалга ошмади. Бунинг устига куч омили ўз аҳамиятини йўқотмади, балки ўзининг йўналишини ўзгартирди, ҳолос. Кескинликнинг бир қатор янги ўчоклари аланга олди, жумладан, ўзбек чегаралари яқинида ҳам ана шундай ўчоқлар юзага келди. Минтақавий дав-латларнинг ҳарбий-сиёсий рақобати ҳануз сақланиб қолмоқца. Мана шу вази-ятда оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиш воситаларининг тарқа-лиши муаммоси янгича кўламлар касб этди. Ниҳоят, халқаро терроризм хав-фи кескин кучайди.
Мазкур таҳдидлар ҳозирги дунё ривожланишининг хукмрон тамойили бўлиб қолган глобаллашув шароитларида, айниқса, хавфли хусусият касб
1 И. А. Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тақцид, барқарорлик
шартлари ва таракқиёт кафолатлари //Хавфсиапик ва барқарор таракқиёт йўлида. Т. 6. Т.,
1998. 51-бет.
2 И. А. Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз.
Т. 8. Т., 2000. 332-бет.
251
этди. Бундай шароитларда бир нарса аён бўлиб қолди: глобаллашув халқаро барқарорлик тагига қўйилган секин портловчи минага айланмаслиги учун дунёдага жараёнларни бутун инсоният манфаатлари йўлида жамоавий бош-қаришнинг самарали механизмлари зарур.
Параллел тарзда халклар ва давлатларнинг ижтимоий, сиёсий ва мада-ний соҳалардаги яқинлашуви учун асос яратувчи, сиёсат учун ўта мухим бўлган, одамлар ўртасида бир-бирларини тушуниш, ўзаро мулоқот ва ишон-чнинг кўпроқ бўлишига хизмат қилувчи умумжаҳон интеграцияси жараёни ҳам бормоқца. Шу билан бирга, бугунга кунда барча давлатлар ва халклар-нинг манфаатларини ҳисобга олувчи ҳозирги замон дунё тартибининг зарур-лиги ҳам шубҳасиздир.
Бироқ бу ўринда ҳам тўғри йўлдан ҳаракат қилиш мутлақо кафолатлан-маган ёки олдиндан белгилаб қўйилмаган. Халқаро муносабатларнинг янги тизимига ўтиш мураккаб ва узоқ давом этувчи хусусият касб этди. Бунда қара-ма-қарши тамойиллар ва кучлар тўқнашмоқца.
Афсуски, Ғарб давлатларининг сиёсатида, хусусан охирги икки-уч йил-да дунё тизимининг АҚШ бошчилигидага энг ривожланган давлатларнинг чекланган доирасининг устунлигига асосланган бир қутбли моделини яра-тишга интилиш кўзга ташланади.
Косово танглиги дунё тузилишининг бундай бир ёклама концепцияла-рини амалга ошириш нималарга олиб келишини яққол намойиш қилди. Бир қутбликка интилиш давр даъватларининг биронтасига ҳам жавоб бермаслиги устига дунёдаги вазиятни тобора кўпроқ беқарорлаштиради, ўзаро ишонч-сизликни кучайтиради.
Халқаро муносабатларнинг кўп қутбли демократик тизимини қуриш во-қеликни объектив хисобга олиш демакдир. Худди табиатда бўлгани сингари, инсоният цивилизацияси ҳаётида ҳам унинг яшаб қолиши учун кафолат бўлиб хизмат қилувчи хилма-хиллик қонуни фаолият кўрсатади. Айрим мамлакат-лар ва минтақалардаги демократик жараён муайян шакллари ва натижалари-нинг бир-бирига ўхшамагани, содда халкларнинг авторитар-бюрократик ва тоталитар режимларни йўқ қилиб, амалдаги сиёсий плюрализмни, ҳокими-ятнинг бўлинишини, миллий-маданий автономия ва маҳаллий ўзини-ўзи бо-шқариши, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва индивидуал эркинликлар ва ҳуқуқларни, аҳоли фаровонлигининг юксак даражасини, унинг ишончли ижтимоий ҳимоясини таъмин этувчи замонавий ривожланган фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлат барпо этишга интилиши умумий тус олди. Шубҳ-асиз, давлатларнинг манфаатлари жуда турли-туман ва уларни умумий бир махражга келтириш — мураккаб жараён. Аммо бошқа йўл йўқ. Ҳаммани ва ҳамма нарсани ягона цивилизация андозасига солиш истиқболсиз ишдир. Ду-нёвий жараёнларнинг бошқарилувчанлигини ошириш ва дунёдаги барча дав-латлар учун бирдек зарур бўлган барқарорликни таъминлаш йўлларини бир-галикда қидириб топиш лозим.
Ҳозир шундай пайт келдики, энди ижтимоий ривожланиш манфаатлари умуминсоний манфаатларга айланмоғи лозим ва шундай ҳам бўлмоқца. Бун-да шуни эсдан чиқармаслик лозимки, умуминсоний консенсусни қидириб
252
топиш миллий манфаатлардан кўз юмиш, у мамлакатнинг қадриятларига ёки «статус-кво»ни саклашга беписандлик билан қарашни англатмайди. Та-шқи сиёсатни ҳам, ички сиёсатни ҳам чуқур ўйлаган ҳолда амалга ошириш жаҳон ҳамжамияти фаолият кўрсатишининг энг яхши вариантини топиш «бошк^нинг хисобига» ривожланиш формуласини улоқшриб ташлаш демакдир. Бугунги кунда инсониятнинг ўз-ўзини асраб қолиши ва прогрессив ривожла-ниши учун кенг ижтимоий кучлар ҳамкорлиги ва цивилизациялашган муно-сабатлар талаб қилинади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish