Халқаро муносабатлар давлатлар, давлатлараро ташкилотлар ва парти-ялар ўртасидаги интеграция алоқаларнинг йиғиндиси сифатида ташқи ва ха-лқаро сиёсатнинг тамойиллари амалга ошириладиган мухитни ташкил этади.
Халқаро сиёсат халқаро ҳуқуқ субъектларини уларнинг манфаатларини мувофиклаштириш, уруш ва тинчлик масалаларини ҳал этиш, бутун инсо-ниятнинг яшаб қолиши, ялпи хавфсизлик ва қуролсизланишни таъминлаш, глобал, минтақавий ва миллий низоларни ҳал этиш ва уларнинг олдини олиш, атроф-мухитни муҳофаза қилиш, қолоклик ва қашшоқликка, очлик ва ка-
249
салликларга барҳам бериш, инсониятнинг бошқа глобал муаммоларини ҳал этиш, дунёда адолатли тартиб ўрнатиш билан боғлиқ бир мақсадга йўналти-рилган сиёсий фаолиятидан иборатдир.
Халқаро сиёсат — халқаро муносабатларнинг асосий субъектларининг умумий бир мақсадга йўналтирилган сиёсий фаолияти; БМТ ва жаҳон ҳамжа-миятининг бошқа қонуний ва барча томонидан тан олинган органлари ва ташкилотларининг фаолиятида ўз аксини топган интеграциялашган жараён.
Халқаро сиёсат тузилиши жиҳатдан миллий давлатларнинг ташқи сиё-сий фаолияти, БМТ ҳамда давлатлар ва халклар томонидан ваколат берил-ган халқаро иттифоқлар, ташкилотлар ва муассасаларнинг глобал фаолия-тидан иборат.
Халқаро сиёсат соҳаси давлатлар ўртасида вужудга келаётган сиёсий му-носабатларнинг бутун майдонини қамраб олади. Дунё сиёсатининг асосий унсурлари ўзаро боғлиқ бўлганлиги туфайли дунё сиёсий муносабатлари, дунёдаги ягона сиёсий-даврий макон ҳақида сўзлаш мумкин ва зарур, барча асосий сиёсий хатти-ҳаракатлар унинг давомида ёки таркибий қисмларида юз беради. Халқаро сиёсатнинг асосий устуворликлари инсоният ва унинг субъек-тлари олдида турган умумий муаммоларни ҳал этиш зарурати билан боғлиқ. Халқаро сиёсат икки ёкламалик хусусиятига эга: халқаро муносабатларнинг ҳар қандай субъекти ўз манфаатларини ҳимоя қилар ва амалга оширар экан, у ёки бу даражада бошқа давлатларнинг, жаҳон ҳамжамиятининг ҳам ман-фаатларини хисобга олиши керак. Шунга кўра, халқаро сиёсат унинг субъек-тларининг ўз (миллий) манфаатлари ҳамда бутун инсоният олдида турган, етилган ва долзарб вазифалар ҳамда умумий мақсадлар учун курашнинг ҳоси-ласи сифатида намоён бўлади. Унинг асосида жаҳон ҳамжамиятида ҳокими-ятга ва таъсирга эга бўлиш учун кураш ётади.
Сайёрамизда буюк географик кашфиётлар замонидан бери ўзаро алоқа-ларнинг глобал тизими яратилаяпти. Ҳозирги дунё гигант бир тизимдан ибо-рат бўлиб, унда унинг турли жиҳатлари, унсурлари ва бўғинлари зиддиятли бирликда ва ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Ҳозирги замоннинг энг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи ҳар томонлама тобора ривожланиб бора-ётган илмий-техника инқилоби бўлиб, унинг чегаралари поёнсиздек кўрина-ди. У бутун жаҳон иқгисодий ва маданий маконининг яратилишига бирлиги-нинг ҳосил бўлишига олиб келади. Халқаро сиёсат субъектларининг ўз манфаатларини амалга ошириш мақсадидага ўзаро фаолияти сиёсий жараён-ларнинг ўзига хос тизимини ўзида мужассам этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |