Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Янга дунё тартиботини шакллантиришнинг глобал жараёнлари



Download 2,58 Mb.
bet184/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

4. Янга дунё тартиботини шакллантиришнинг глобал жараёнлари.
Ҳозирга даврда инсоният олдида турган муаммолар, ҳеч шубҳасиз, унинг яшаб қолиши, шунингдек, барча халқларнинг тақцири билан боғлиқ муам-молардир. Бундай муаммоларни глобал муаммолар деб аташ одат тусига кир-ган. Таҳлил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида уларни бир неча асосий гуруҳларга бирлаштириш мумкин:

  • халқаро ижтимоий-сиёсий муаммолар: ядро урушининг олдини олиш,
    қуролланиш пойгасининг даражасини пасайтириш, минтақавий ва давлатла-
    раро низоларни ҳал этиш, ялпи хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш асоси-
    да зўравонликка асосланмаган дунёни шакллантириш, халқлар ўртасида ўзаро
    ишончни қарор топтириш;

  • халқаро ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар: заиф ривож-
    ланганлик ва у билан боғлиқ қашшоклик ҳамда маданий қолоқликни барта-
    раф қилиш; энергетик, хом ашё ва озиқ-овқат тангликларини ҳал этиш йўлла-
    рини қидириб топиш, космик фазони ва дунё океанини тинчлик мақсадла-
    рида ўрганиш; ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлигини, инсониятнинг
    яшаши учун зарур бўлган барча табиий ва инсон томонидан яратилган шарт-
    шароитларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

  • инсон муаммолари: асосий хуқуклар ва эркинликларга риоя этилиши;
    инсоннинг яшаши учун зарур ҳаётий шарт-шароитларни таъминлаш, мада-
    ниятнинг ривожлантирилиши ва сақлаб қолиниши, ижтимоий муносабат-
    ларнинг демократлаштирилиши, инсоннинг табиатдан, жамиятдан, сиёсат
    ва халқаро муносабатлардан ажралиб қолишига барҳам бериш.

Инсониятнинг глобал масалаларини ҳал этишга оид фаолияти мил-лий манфаатларни бутун жаҳон ҳамжамияти манфаатлари билан боғлаш-га тўғри келган даврда дунё сиёсатининг барча субъектлари ўртасидаги кураш ва ўзаро ҳамкорликнинг мураккаб шароитларида амалга ошири-ляпти. Шу сабабли, глобал хусусиятга эга бўлган турли муаммоларни ҳал этишда турлича даражадаги натижаларга эришилди. Энг катта ютуқлар жаҳон уруши хавфини камайтириш муаммоси бўйича қўлга киритилди, чунки бу ўринда барча давлатларнинг асосий миллий манфаатлари ҳеч бир истисносиз мос тушади. Ўз навбатида, сайёрамиз глобал муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.
XX аср 90-йилларнинг бошидан бошлаб, икки тизимнинг ҳарбий-сиё-сий паритетига асосланган конфронтация мувозанатидан янги, кўп қутбли дунё тартибига ўтиш юз бермоқца. Дунё тузилишининг бундай модели жаҳон ҳамжамиятининг глобал манфаатларига энг кўп даражада жавоб бера оли-шини бугун ҳаётнинг ўзи тобора кўпроқ тасдикламоқца.
Умуман олганда, учинчи минг йилликнинг бошида халқаро сиёсат субъектларининг бирлашган саъй-ҳаракатлари туфайли кўпчилик давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланаётган янги, демократик дунё тартиби концепцияси шаклланди. Унинг ўзига хос жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқцир.
260
Янги дунё тартиби қуйидагиларни кўзда тутади:

  • халқаро муносабатларни қуролсизлантириш;

  • барча мамлакатлар манфаатларининг мувозанати асосида минтақавий
    ва глобал хавфсизлик тизимларини яратиш;

  • у ёки бу мамлакатлардаги ларзалар ва ўзгаришлар натижасида сиёсий
    вазият кескинлашган ҳолларда халқаро барқарорликнинг таъминланиши;

  • давлатлар ўртасидаги муносабатларни уларнинг ҳар бирини ижтимо-
    ий-сиёсий танлаш эркинлигига, суверенитети ва мустақиллигига кафолат бе-
    рувчи хуқуқий база асосига қуриш;

  • халқаро муносабатларни мафкурадан холи қилиш;

  • мамлакатлар ва халкларнинг бутун сайёрада инсон хуқуқларининг тўлиқ
    таъминланиши ва химоя қилинишидага ўзаро ҳамкорлига;

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Халқаро тинчликни саклаб
    турувчи механизмларнинг ролини мустаҳкамлаш.

Демократик дунё тартибининг шаклланиши ва мустаҳкамланиши — фа-қат халқаро сиёсат субъектларининг айрим хатти-ҳаракатларини мувофиқ-лаштиришни эмас, балки муаммоларнинг барча кенгайиб бораётган доира-си бўйича уларнинг манфаатлари ва кучларининг доимий мувозанатига эри-шишни ва ундан бутун дунё ҳамжамияти манфаатлари йўлида фойдаланиш-ни талаб қиладиган ўта мураккаб вазифа.
Ҳозирги ривожланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, умумцивилизация қадриятларига, сиёсатнинг инсоний мезонларига, халқаро ҳуқуқ тамойил-ларига риоя қилиш барча мамлакатлар билан амалда ҳақиқий тинчлик, ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишга, ҳар бир халқнинг ўз ривожланиш йўлини танлаб олиш хуқуқини амалга оширишга имкон беради.
261


Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish