Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси



Download 2,58 Mb.
bet186/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

2. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигани қўлга киритган даст-лабки кунларданоқ жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш йўлини танлади ва оғишмай шу йўлдан бормоқца.
Ўзбекистон жаҳон иқгисодиётига интеграциялашув йўлидан бориб Жа-ҳон банки, Халқаро Валюта жамғармаси, Халқаро молия корпорацияси, Иқгисодий тараққиётга кўмаклашувчи ташкилот ҳамда бошқа халқаро мо-лиявий-иқгисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ва улар билан ҳамкор-лик қилмоқца. Жумладан, Халқаро валюта жамгармаси мутахассислари иш-тирокида Ўзбекистон иқгисодиётини чуқур ислоҳ қилиш мақсадида мунта-зам таркибий ўзгартиришлар дастури ишлаб чиқилди. Жаҳон банки билан Ўзбекистонга ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, миллий валютамизни мустаҳкамлаш учун 160 миллион АҚШ доллари миқцорида тикланиш қарзи бериш тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг хоҳиш-иродаси ва таклифига кўра, 1992 йилнинг 2 мартида жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилот — Бирлаш-ган Мшлатлар Ташкилотига қабул қилинди. Ўзбекистон БМТ Низомини, халқаро хуқуқий меъёрларни, давлатлараро муомала қоидаларини, шунинг-дек, БМТ таркибига кирувчи халқаро ташкилотлар талабларига риоя қили-шини билдирди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тўла тенг хуқуқли аъзоси бўлди.
1993 йил февралда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди ва у иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси ва БМТ раҳбарларининг саъй-ҳаракатла-ри натижасида БМТнинг Тошкешдаги ваколатхонаси Ўзбекистонда БМТнинг Тараққиёт дастури, қочоклар иши бўйича олий қўмита комиссари, Жаҳон соғлиқни саклаш ташкилоти, Аҳоли жойлашиш жамғармаси, Наркотик мод-даларни назорат қилиш дастури, Саноат тараққиёти дастури, Болалар жам-ғармаси сингари ихтисослашган муассасаларни ўз таркибига бирлаштириш-га муваффақ бўлди.

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти турли қитъада жойлашган ва турли сиёсий табиатга эга бўлган давлатлар ўртасидаги ўзаро узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга бел боғлаган, жаҳонда тинчлик ва барқарорликни қарор топтириш ва мустаҳкамлашга интилаётган энг нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Унинг халқаро муносабатлардаги аҳамияти беқиёс бўлганлиги боис, дунё миқёсидаги энг муҳим, глобал жараёнлар БМТ иштирокида кечади, мураккаб можаролар эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ бартараф этилади. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Бизнинг тасаввуримизда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - барча давлатларнинг, минтақаларнинг, бутун жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ечиш учун тузилган ноёб ташкилотдир. БМТ - бу халқларнинг тинч-тотув яшашга бўлган эзгу иродасининг буюк рамзи, инсоният маънавий тараққиётининг ёрқин нишонасидир”.


БМТ дунёда кечаётган ҳар қандай сиёсий жараёнларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, минтақавий можароларни бартараф этиш, табиий офатларнинг олдини олиш, камбағалликка қарши курашиш каби кенг қамровли муаммоларни ҳал этиш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда. БМТ давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир кўрсатиш қудратига эга бўлган ягона ва обрўли сиёсий ташкилот ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо бўлиш истаги мустабид шўро тузуми давридаёқ, яъни мустақилликка эришишимиздан олдин армонли орзу сифатида халқимизнинг юрагидан жой олган эди. Юртбошимиз И.А.Каримовнинг 1991 йил июнда, яъни юртимиз истиқлолга эришишидан аввал айтган қуйидаги сўзлари ушбу фикрни яққол тасдиқлайди: “Ўзбекистон келажакда тенг ҳуқуқли ва суверен давлат сифатида БМТга аъзо бўладиган кун келишига аминман. Бу бизнинг қонуний ҳуқуқимиздир, бу - халқаро қонунларга асосланган давр талабидир., жафокаш ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи барча эрксевар фуқароларнинг истагидир”.
Орадан кўп ўтмай бу армонли орзу ушалди. 1992 йилнинг 2 мартида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг миллий байроғи ҳилпиради. Ушбу кундан эътиборан мамлакатимиз глобал ва минтақавий муаммоларнинг муҳокамасида ҳамда муҳим халқаро қарорларни қабул қилиш жараёнида бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Ўзбекистон ўша ондан бошлаб БМТ билан ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Булар, жумладан, бугунги кундаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклаш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, экологик муаммоларни ҳал этиш, хусусан, Орол денгизи фожиасининг оғир оқибатларини юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалардир.
Ўтган давр мобайнида республикамиз ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида қатнашиши орқали мазкур сиёсий мулоқотга тамал тоши қўйилиб, давлатимиз раҳбари илк бор мустақил Ўзбекистон ва унинг имкониятларини халқаро ҳамжамиятга эълон қилди. Шундан бери минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон БМТ билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Масалан, Президентимиз Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббуси илгари суриб, бу ҳақдаги шартнома 2006 йилнинг сентябрь ойида Семипалатинск шаҳрида имзоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 61 ва 63-сессияларида Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўпчилик овози билан “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” Резолюцияси қабул қилинди, 2009 йилнинг март ойидан бошлаб эса, ушбу Шартнома кучга кирди.
Бошқа бир мисол: Ўзбекистон Республикаси Президенти 1995 йилнинг октябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 50-сессиясида Афғонистонга қурол-яроғ эмбаргосини жорий қилиш ҳамда ушбу мамлакатга дўст бўлган давлатлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур ташаббус 1999 йилда “Афғонистондаги зиддиятни бартараф этишнинг асосий принциплари тўғрисида”ги Тошкент декларациясида ўз аксини топди. Бу декларация афғон заминида тинчлик ўрнатишнинг асосий тамойилларини ўз ичига олган бўлиб, “6+2” дея юритилувчи мулоқот гуруҳи иштирокчиларининг нуқтаи назарлари ва ёндашувларини бирлаштирувчи муҳим ҳужжатга айланди.
Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида БМТ билан ҳамкорлик доирасида 2008 йил апрель ойида Бухарестда бўлиб ўтган НАТО/СЕАП саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов афғон муаммосини ҳал этиш мақсадида “6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” гуруҳига айлантириш ҳақидаги таклифни илгари сурганди. Бу гуруҳга Афғонистонга қўшни бўлган давлатлар билан бирга, АҚШ ва Россия ҳамда НАТО ташкилотининг кириши назарда тутилган. Ушбу саммитда ва бошқа олий анжуманларда мамлакатимиз раҳбари афғон муаммосини фақат ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини уқтириб, афғон халқига, унинг маданий қадриятларига, хусусан, ислом динига ҳурмат билан қараш, турли этник гуруҳларнинг ўзаро муроса қилишига ёрдам кўрсатиш, жафокаш афғон заминда қайта тиклаш ва бунёдкорлик ишларига кўмак бериш, бунинг учун ҳамкорликда корхоналар қуриш лозимлигини такрор ва такрор таъкидлаб келмоқда.
Ўзбекистоннинг 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубидаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлари ҳамда унинг оқилона ва вазмин сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. Бир қатор давлатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, бир қатор давлатларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубидаги фожиали воқеалар оқибатида юзага келган вазиятни бартараф этиш борасидаги Ўзбекистоннинг конструктив саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградациясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга. БМТ Ўзбекистонга ушбу масалани ҳал этиш борасида кўмак беришга тайёр эканлигини амалда намойиш этиб келмоқда.
2010 йил апрель ойида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун шахсан Оролбўйи минтақасига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, кўрган манзаралари унда ўчмас таассурот қолдирди. Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасидаги барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган “Оролни қутқариш халқаро жамғармасига БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчилик мақомини бериш” тўғрисидаги резолюция БМТ Бош Ассамблеяси 63-сессиясида барча томонидан қўллаб-қувватланган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Пан Ги Мун Марказий Осиё давлатлари томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлади.
Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан рационал ва оқилона фойдаланиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Трансчегаравий дарёларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу масала бўйича БМТнинг 1991 йил 25 февраль, 1992 йил 17 март ва 1997 йил 21 майдаги конвенциялари давлатларнинг “трансчегаравий таъсирга эга бўлган фаолиятни амалга оширишда трансчегаравий дарёларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда, улардан оқилона ва адолатли тарзда фойдаланишга” мажбур эканлигини уқтиради.
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро ҳамкорлиги ушбу ташкилот доирасида чегараланиб қолмай, балки БМТ оиласига кирувчи қатор ихтисослашган ташкилотлар билан ҳам самарали ҳамкорлик тобора чуқурлашиб бормоқда. Хусусан, БМТнинг Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), БМТнинг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), БМТнинг Европа бўйича иқтисодий комиссияси (ЕИК), БМТ савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси гуруҳи каби ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бормоқда.
Чунончи, 1993 йилдан бери республикада БМТнинг йирик дастури — Тараққиёт дастури, 1999 йилдан буён мамлакатга оид ҳамкорлик дастури асосида тайёргарлик ва татбиқ этиш амалга оширилмоқда. Мамлакатга оид ҳамкорлик дастурининг асосий вазифаси Ўзбекистонга қисқа ва ўрта муддатларда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор вазифаларини ҳал этишда техник ва консультатив ёрдам кўрсатишдир. Чунончи, 2010 — 2015 йилларда Мамлакатга оид ҳамкорлик дастури умумий миқдори 43 миллион 318 минг АҚШ долларидан иборат бўлган дастурни амалга ошириши тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ушбу ташкилотнинг Европа ҳудудий бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ОИВ/ОИТСга қарши кураш ҳамда уларнинг олдини олиш, сил, безгак, юқумли ва юқмайдиган касалликларни профилактика қилиш ҳамда санитар ҳолатини яхшилаш, оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш соҳалари саналади.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувида БМТ доирасидаги ихтисослашган ташкилотлар билан ҳамкорлига муҳим аҳамият-га эга. Жумладан, унинг БМТ ҳомийлигида таълим, фан ва маданият билан шуғулланувчи халқаро ташкилот — ЮНЕСКО билан алоқалари тобора мус-таҳкамланиб бормоқца. 192 давлат аъзо бўлган ЮНЕСКОнинг бош мақсади
— барча халклар келажагининг умумийлиги асосларини ишлаб чиқиш ва ри-вожлантириш, ҳозирги замон муаммоларини янада чуқурроқ ўрганишга кўмаклашишдан иборат. ЮНЕСКО ҳар йили ўз фаолияти доирасида жаҳонда 150—200 йирик тадбир ўтказади. ЮНЕСКО ҳар бир давлатдаги илғор тажри-баларни ўрганувчи ва бошқаларга тарқатувчи «ғоялар лабораторияси» роли-ни бажармокда.
1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекис-тонни ЮНЕСКОга аъзоликка қабул қилиш маросими бўлди. 1993-2007 йил-лар мобайнида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда юртимизда ва ЮНЕСКОнинг бошқа аъзо мамлакатларида ватанимиз фани, таълими, маданияти ва тари-хига оид юзлаб тадбирлар ўтказилди. Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий қадриятлар рўйхатига киритилди. 2006 йил Президент И. Каримовга ЮНЕСКОнинг "Баробудур" олтин медали топширилди. ЮНЕСКО ташкилоти ҳар икки йилда бир марта Самарқанд шаҳрида ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестива-лига ҳомийлик қилиб келмоқца.
Бугунги кунда биз учун ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этмоқда. “Уруш ғоялари инсон онгида пайдо бўлади, шу боис инсон онгида тинчлик ғояларини шакллантирмоқ лозим”, - дейилади ЮНЕСКОнинг таъсис Низомида. Ушбу олий мақсаддан келиб чиқиб, мазкур ташкилот дунё мамлакатларида фан, таълим, маданиятни ҳар томонлама ривожлантириш орқали инсоният тараққиётига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. ЮНЕСКО ташкилоти мамлакатимиз маданий ҳаётида ҳам фаол иштирок этмоқда. Айниқса, буюк ўтмишимиз билан боғлиқ тарихий саналарнинг ЮНЕСКО юбилейлари рўйхатидан жой олиб, халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинаётганлиги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва нуфузини янада оширмоқда.
Ўзбекистон БМТнинг низомий, ёрдамчи ва конвенциявий ташкилотлари билан инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилади. Ушбу йўналишда 70 дан ортиқ ҳужжатлар билан бирга олтита асосий битимга қўшилди. Ўзбекистон ушбу ҳужжатлар доирасида ўзининг халқаро мажбуриятларини изчил равишда бажаради ва мазкур соҳада ўз сиёсатини ишлаб чиқади.
БМТнинг 2000 йилда, 189 давлат раҳбарлари иштирок этган олий даражадаги Саммитида Мингйиллик тараққиёт мақсадлари эълон қилинган бўлиб, ушбу мақсадларга эришиш БМТга аъзо давлатларнинг барчаси учун муҳим стратегик аҳамиятга эга.
Республикамизда Минг йиллик тараққиёт мақсадларини амалга оширишда бир қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Хусусан, Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ва фаоллигини ошириш, болалар ўлимини камайтириш; оналар соғлиғини яхшилаш; турли юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида юқори натижаларга эришилмоқда. Кейинги ўн йил давомида Ўзбекистон йиллик давлат бюджети харажатларининг салкам 60 фоизи ижтимоий соҳа эхтиёжлари учун сарфланаётгани эса алоҳида эътиборга моликдир.
2010 йил 20-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ бош қароргоҳи - Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик тараққиёт мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида қатнашиб, нутқ сўзлади. Ушбу кенг қамровли нутқ дунёнинг кўзга кўринган сиёсатчилари, экспертлари ва қатор нуфузли ташкилотлар вакиллари томонидан жуда юксак баҳоланди. Чунки ундаги фикрлар ва илгари сурилган ғоялар глобал ва минтақавий миқёсда долзарб аҳамиятга эга бўлган муаммоларнинг самарали ечимлари билан боғлиқдир.
Юртбошимиз мазкур чиқишида Афғонистон масаласига яна бир карра алоҳида тўхтатилиб ўтди. Сабаби, Афғонистон дунёнинг энг ташвишли, чигал ва қарама-қаршиликка тўла муаммоси бўлиб, 30 йилдан буён ушбу заминда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар кутилган натижани бергани йўқ. Бу эса афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини янада яққолроқ кўрсатмоқда. Шу ҳақда сўз юритган давлатимиз раҳбари ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топиш ғоят муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, очиқ халқаро ҳамкорликнинг Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган янги модели - 6+3 мулоқот гуруҳини ташкил этиш таклифини билдирди. Афғонистонга қўшни олти мамлакат - Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Россия, АҚШ ва НАТОдан таркиб топадиган мазкур мулоқот гуруҳи афғон муаммосини бартараф этиш йўлларини топиш бўйича умумий принцип ва ёндашувларни муҳокама қилиш, Афғонистонда тинчлик ва тотувликка эришиш бўйича умумий англашув ва манфаатдорликни ишлаб чиқиш учун энг муҳим механизмга, самарадор музокара майдонига айланиши мумкин.
Президентимизнинг ўз нутқида халқаро ҳамжамият эътиборини қаратган яна бир муҳим масала - бу Орол муаммосидир. Зеро, бугун дунёда экологик вазият тобора мураккаблашиб бораётган бир шароитда ушбу масалага бефарқ қараб бўлмайди. Чунки у келтириб чиқарадиган оқибатлар нафақат бир мамлакат ёки минтақага, балки бутун дунёга салбий таъсир кўрсатади. Юртбошимиз таъкидлаганидек, қуриб бораётган Орол муаммоси - ушбу минтақада яшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган миллионлаб одамларнинг муаммосидир.
Бир сўз билан айтганда, ўтган давр мобайнида Ўзбьекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоларидан бирига айланди. Мана йигирма йилдирки, мамлакатимиз ушбу халқаро ташкилот билан узвий ҳамкорлик қилиб, дунёда ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Мамлакатмизнинг БМТ доирасида глобал ва минтақавий масалаларда кўтариб чиққан ташаббуслари кўплаб ижобий саъй-ҳаракатларнинг бошланишига сабаб бўлибгина қолмай, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга ҳам муносиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон БМТ доирасидаги ихтисослашган муассасалар — Жаҳон со-ғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллекгу-ал мулк ташкилоти, БМТнинг болалар фонди, Халқаро почта иттифоқи, Электр алоқаси бўйича халқаро иттифоқ, Жаҳон метеорология ташкилоти, Халқаро олимпиада қўмитаси, Халқаро автомобилчилар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ҳам кенг ҳамкорлик қилмоқца.
Ўзбекистонда иқгисодий ислоҳотларни амалга оширишга, жаҳон ҳам-жамияти билан интеграциялашувига халқаро молиявий, иқгисодий ташки-лотлар — Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро молия корпораци-яси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам кўмаклашмоқца.
Ўзбекистон 1992 йил февраль ойида дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, инсон хуқукларини химоя қилиш бўйича қатор тадбирларни амалга ошира-ётган нуфузли халқаро ташкилот - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик таш-килоти (ЕХҲТ)га аъзо бўлиб кирди.
Ўзбекистон кўпгина минтақавий ташкилотлар, чунончи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Европа Итти-фоқи, НАТО, ЭКО, Ислом конференцияси ташкилоти, қўшилмаслик ҳара-кати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқца.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида ШҲТнинг алоҳида ўрни бор ўрни ҳам беқиёс. 1996-1997 йиллари «Шанхай бешлиги» номи билан дунё юзини кўрган ушбу давлатлараро уюшма 2001 йили Ўзбекистоннинг аъзо бўлиб кириши билан «Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти» деб атала бошланди.
ШҲТнинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши биргаликда курашиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифалари сирасига киради.
ШҲТ таркибига кирувчи давлатлар ҳудуди Евроосиё умумий ҳудудининг 61 фоизини, яъни 30,2 млн кв. км.ни ташкил этади. Демографик жиҳатдан тахминан 1,5 млрд киши, яъни дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида истиқомат қилади.
Жаҳон тажрибаси умумбашарий ва минтақавий муаммоларга қарши курашишнинг самарали усули мустаҳкам ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат эканлигини кўрсатмоқда. ШҲТнинг ўз олдига қўйган вазифалари эса барқарор тараққиёт ва фаровон истиқбол учун ҳамкорликда кураш олиб боришдан иборатдир.
ШҲТнинг Ўзбекистон манфаатлари билан ҳамоҳанг асосий жиҳати, унинг халқаро терроризм, диний экстремизм ва миллий айирмачилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш фаолиятида намоён бўлади. Бундан буён ҳам ушбу йўналиш ШҲТ фаолиятининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб қолади.
Cўнгги йилларда ташкилот доирасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига ҳам катта эътибор берилмоқда. Узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорлик дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ШҲТ ҳузурида йигирмага яқин ихтисослаштирилган тузилма фаолият юритаётганини айтиб ўтиш ўринли.
2012 йилда Пекин шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги анжуманда ташкилот фаолияти минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳамжиҳатлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилаётгани эътироф этилди. ШҲТга аъзо давлатларнинг янги, адолатли ва демократик, кўп қутбли дунё шаклланиши шароитида давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларига умумий ёндашувлари, уларнинг жаҳонда тинчликни ўрнатишга бўлган интилишлари, ўз мамлакатларидаги мавжуд шароитдан келиб чиқиб, инновацион ва барқарор тараққиёт йўлидан боришга тайёрлиги, умумий тараққиётга ўз мамлакатини ривожлантириш орқали кўмаклашиши, шунингдек, бунинг учун халқаро ҳамкорлик соҳасида аниқ чора-тадбирлар кўриш масалалари белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, ШҲТнинг халқаро майдондаги обрў-нуфузи йилдан йилга тобора ошиб бормоқда. Буни ушбу ташкилотга аъзо бўлишга интилаётган давлатлар сони тобора ортиб бораётганлигидан ҳам билиш мумкин.
Ҳозирги кунда ШҲТга 6 та давлат Қозоқистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон аъзо. Эрон, Покистон, Ҳиндистон Монголия ва 2012 йилдан бошлаб Афғонистон кузатувчи мақомига эга. Беларусь Шри Ланка ва 2012 йилдан бошлаб Туркия мулоқот бўича шерик мақомини олишган.
Гарчи Пекин саммитида ташкилотга янги аъзоларни қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмаган бўлса-да, бироқ бу масала келгуси саммитларда кўри чиқилши эҳтимоли жуда юқори. Чунки ҳозирги кунда ШҲТга бир қатор мамлакатлар аъзо бўлиб кириш тўғрисида ариза билан мруожаат қилишган. Аъзолик масаласи ташкилотнинг кейинги саммитларида муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ШҲТга Хитой Халқ Республикаси раислик қилган, “Яхши қўшничилик ва дўстлик йили” шиори остида ўтган 2011 йил июндан 2012 йил июбнгача вақт мобайнидаги эришилган натижаларга юксак баҳо берди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ШҲТ олдида турган муҳим дастурий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилгани қайд этилди. 2012 йил июндан бошлаб ШҲТга раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.
Президент И.А.Каримов таъбири билан айтганда, дунёдаги вазиятнинг ривожланиши ва глобал ўзгаришлар, хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан таҳдидларнинг кучайиб бораётгани, “оловли нуқталар”нинг сақланиб тургани, турли минтақаларда ва, аввало, барчамизга яқин бўлган Марказий Осиё минтақасидаги мавжуд халқаро террорчилик, экстремизм, айирмачилик ва наркотрафик хавфи ШҲТдек халқаро ташкилотни тузиш ва шакллантириш ҳаётий зарурат эканлигини ва бу иш ўз вақтида амалга оширилганини тасдиқлайди.
Ўтган даврда ШҲТ ўзининг яшовчанлигини кўрсатиб, сиёсат ва хавфсизликдан иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликкача — барча масалаларни ўз ичига олган минтақавий муаммоларнинг бутун бир мажмуини ҳал этишга қодир халқаро форум сифатида жаҳон сиёсат саҳнасидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
ШҲТнинг обрўси йилдан-йилга ошиб, мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги самарали ва сермаҳсул ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида бир қатор муҳим қадамлар қўйилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ фаолияти самарадорлигини унинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, меъёрий-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъкинлаш билан боғлиқ ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобига янада оширишга асосий эътибор қаратиб келмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бундай саъй-ҳаракатлар истиқболда ўз ижобий самарасини беришини ҳозирданоқ башорат қилиш мумкин.
1996 йил февраль ойида Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ҳамкор-лик ўрнатиш бўйича музокаралар бошлади. Шу йил июль ойида Флоренция шаҳрида Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасида шерикчилик ва ҳам-корлик тўғрисида битим имзоланди. Бу хужжат Ўзбекистон, Европа Итги-фоқи ва унга аъзо бўлган мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хуқуқий негизи бўлиб, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ало-қалар учун кенг имкониятлар очди. Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик Ўзбе-кистоннинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминловчи мухим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида Ер сайёрасининг озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенциясига, Озон қатламини камайтирув-чи моддалар ҳақидаги Монреал Протоколига, Атроф-муҳитга таъсир этувчи
воситаларни ҳарбий ёки бошқа душманлик мақсадида қўллашни тақиқловчи конвенцияга, Ядро қуролини тарқатмаслик хақидаги шартномага қўшилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистон тарихан қисқа бир даврда жаҳон ҳамжамия-тига қўшилди, ва, шу аснода, халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда, шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкам-лашда фаол қатнашаётган нуфузли давлат даражасига кўтарилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish