Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ташки сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 2,58 Mb.
bet185/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Ташки сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари
40-жадвал


18-мавзу
ТАШҚИ СИЁСАТ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ
Режа:

  1. Ташқи сиёсат тушунчаси. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати-нинг асосий тамойиллари.

  2. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси.

  3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси –муҳим стратегик ҳужжат

1. Ташқи сиёсат тушунчаси. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати-нинг асосий тамойиллари.
Ташқи сиёсат деганда, сиёсатнинг давлатлар ва халклар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи тури тушунилади. Ташқи сиёсий мақсадлар миллий манфаатларни акс эттиради. Уларни рўёбга чиқарар экан, давлат ўз ташқи сиёсий фаолиятини амалга оширади. Давлатнинг ташқи сиёсати ҳам ташқи, ҳам ички омиллар таъсирида шаклланади ва уларнинг мураккаб ўзаро алоқасининг ҳосиласи ҳисобланади.
Давлатлар ўртасидаги рақобат - бу объектив ҳодиса бўлиб, у суверен давлатларнинг барчаси учун харакгерлидир. У муносабатлар ва манфаатлар йиғиндиси сифатида муайян воситалар орқали юзага келади. Халқаро муноса-батлар соҳасида самарали рақобатдошлик миллий манфаатларни ифодалов-чи ташқи сиёсат натижасида пайдо бўлади. Кенг маънода ташқи сиёсат — бу халқаро муносабатларда давлатнинг ўз миллий манфаатларини рўёбга чиқа-ришидир. Шунингдек, ташқи сиёсат муайян маҳкаманинг стратегияси, так-тикаси ва асосий фаолият йўналишини ташкил қилади. Ташқи сиёсат икки муҳим вазифани: химоя қилиш ва ташаббус кўрсатишни бажаради.
Ташқи сиёсатнинг "ҳимоя қилиш" вазифаси давлат ва халқнинг муста-қиллигини мустаҳкамлаш, мудофаа, миллий манфаатлар кабиларни химоя қилишдан келиб чиқади.
"Ташаббус кўрсатиш" эса ташқи сиёсатда самарали ғоялар, ташаббус-лар билан чиқиш, геосиёсат оламида давлатнинг ўз ўрнига эга бўлишини таъминлашдан иборатдир. Ҳар қандай ҳолатда бу вазифалар мақбул даражада бажарилса, давлатнинг ташқи сиёсати кутилган самарани беради (40-жадвал).
Ташқи сиёсат давлат фаолиятининг мухим соҳаси сифатида мухторлиги ва ўзига хос хусусиятга эгалиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, у аниқ вазифаларга, предмет ва методларга эга бўлади. Масалан, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ташқи сиёсат сиёсий, ҳарбий-техникавий, гуманитар каби
262



Ташқи сиёсат — бу давлатнинг ўз манфаатларини амалга ошириш учун бошқа давлатларнинг субъектлари билан халқаро майдонда олиб борадиган фаолияти

Ташқи сиёсатнинг характерли хусусиятлари

Ташқи сиёсатнинг мақсадлари

Ташқи сиёсатни амалга ошириш шакллари

Минимум равишда икки томон-нинг ҳамкорлиги

Ички сиёсий йўналиш учун қулай ташқи сиёсий шароитлар яратиш

Давлатлар ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш ёки тугаташ

Фаолият субъектлари — халклар, давлат, корпорация, ижтимоий харакатлар

Халқаро муносабатлар тизими билан асосланган ташқи сиёсий вазифаларни амалга ошириш

Халқаро ташкилотлар қошида давлат ваколатхоналарини очиш ёки уларга аъзолик

Халқаро нормалар ва қадриятлар-нинг мукаммал асосланганлиги

Умумбашарий муаммоларни ечишда давлат иштирокини таъ-минлаш

Бошқа давлат вакиллари билан доимий ёки вақтинчалик алоқа-ларни ўрнатиш

Манба: Политологая. Учебник. (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005.
соҳалардаги муаммоларни бошқа давлатлар билан биргаликда ҳал қилади. Дав-латларнинг халқаро ҳамкорлиги ҳарбий соҳада ўзаро тушунувчанликни, хав-фсизликни таъминлашда, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини оширишда якдил бўлишни тақозо этади. Айни пайтда, ташқи иқгисодий фао-лиятда ҳам ўзига хос вазифалар бажарилади. Бунда асосий эътибор хорижий инвестицияларни бошқариш, коммуникация тизимини ривожлантириш, са-марали иқгисодий ҳамкорлик кабиларга қаратилади.
Дунёдаги ҳозирга ўзгаришлар ватанимиз тарихининг энг оғир, аммо бош-дан кечириш муқаррар бўлган демократия ва бозор муносабатлари йўлига ўтиш билан боғланган даврига тўғри келди. Ўзбекистон ҳозир ўз тақцирининг мураккаб чорраҳасида турибди. Ўзбекистоннинг қандай йўлни танлаши, ри-вожланишнинг қайси муқобил вариантини мақбул кўриши кўп жиҳатдан бизнинг сиёсатчиларимизга, давлатда қандай сиёсат фаолият кўрсатишига боғлиқ.
Мустақил ривожланишнинг ўтган қисқа даври давомида тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати фақат дунё жараёнларига адек-ват, тўғри муносабат билдиришнинг эмас, балки ички ривожланиш вазифа-ларини ҳал этишнинг самарали воситаси сифатида ҳам шаклланмоқца. Бош-қача қилиб айтганда, у миллий манфаатларни изчил рўёбга чиқариш мақса-дига қаратилган. Бу давлатнинг хавфсизлигини, суверенитети ва ҳудудий ях-литлигини ишончли тарзда таъминлаш, унинг олға қараб ривожланиши, иқгисодиётнинг юксалиши, фуқароларнинг ҳуқуқва эркинликларининг химоя қилиниши учун қулай ташқи шарт-шароитларни яратишдир.1
Энг аввало, халқаро майдонда миллий манфаатларни фаол химоя қилишга йўналтирилган Ўзбекистон ташқи сиёсати асосида айнан ана шу тамойиллар ётади. Мустақил Ўзбекистоннинг умуман жаҳон ҳамжамияти билан, халқаро
1 Каримов И. А. Наша цель — независимость и процветание Родинм, свобода и благо-получие народа. Доклад Президента И. Каримова на первой сессии Олий Мажлиса РУ второго созьюа //Вечерний Ташкент. 24 января 2004 года.
263

ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатли намояндалари билан ҳамкорлигини ривожлантириш асосида давлатимиз Президенти И. А. Каримов томонидан илгари сурилган ташқи сиёсатнинг олти асосий тамойили ётади. Хусусан, ол-тинчи тамойилда шундай дейилади: «Ўзбекистон тўла ўзаро ишончга асос-ланган икки томонлама ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаш-тириш тарафдоридир».1
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигидаги асосий омиллар унинг бой табиий иқлими, инсоний, таълим, илмий-маънавий ва ишлаб чиқариш салоҳиятидир. Албатта, бу ўлканинг қадимий маданияти ва тарихи, унинг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссаси, республиканинг Евро-осиё қитьаси марказида ва ҳозирги кунда тикланаётган Буюк ипак йўлида, Ғарб-Шарқ йўллари кесишган ерда жойлашган геостратегик ҳолати ҳам му-ҳимдир.
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг сиёсий асоси — республиканинг суверенлиги, унинг дунёдаги кўпчилик мамлакат-лар томонидан тан олинганлиги ва кўплаб халқаро ташкилотларга кириши, кўплаб халқаро конвенцияларга, шу жумладан, Инсон хуқуқлари умумжа-ҳон конвенциясига қўшилганлиги, республикадаги барқарор вазиятнинг, унинг ислоҳотлар йўлидан оғишмай олға бораётгани, инсон ҳуқуқ ва эркин-ликларига сўзсиз риоя қилинишини таъминловчи демократик хуқуқий дав-лат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқгисодиётини шакллантириш, жамиятнинг маънавий янгиланиши, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишдан иборат сиёсий стратегик мақсаднинг аниқ ри-вожланганлиги ҳам катта аҳамиятга эгадир.2
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг хуқуқий асоси эса — республика қонунчилик базасининг узлуксиз ислоҳ қилиниши ва такомиллаштирилиши, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни хуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар, фармонлар ва қарор-ларнинг қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон қонунчилигининг халқаро ҳуқуқ меъёрларига тобора кўпроқ яқинлаштирилиши, турли соҳалардага юзага ке-лувчи халқаро ҳамкорликка оид у ёки бу масалаларни ҳал этишда халқаро хуқуқнинг республика ҳуқуқидан устунлигининг эълон қилиниши ва эъти-роф этилишидан иборат. Бу ҳол, хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро ташки-лотлар билан ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир тузилган битимлари ва шартномаларида ҳамда республиканинг ўзи аъзо бўлган халқаро ташкилот-лар ишидаги фаол иштирокида ўз аксини топади.
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг миқёси ва даражаси унинг дунёга очиклиги, энг мухим халқаро ташкилотларга аъзо-
1 Каримов И. А. Наша цель — независимость и процветание Родинм, свобода и благо-
получие народа. Доклад Президента И. Каримова на первой сессии Олий Мажлиса РУ
второго созьюа //Вечерний Ташкент. 24 января 2004 года.
2 Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид,баркарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари //Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. Т.,
1998.239-бет.
264
лиги, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига тобора кўпроқ қўшилиб бориши билан белгиланади. Ўзбекистон 800 дан ортиқ кўп томонлама ва икки томон-лама битимлар ҳамда шартномалар тузди, 70 дан ортиқ энг мухим конвен-циялар ва шартномаларга қўшилди. Бундай шартномалар ва конвенциялар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон хуқуқлари ҳақидаги конвенция, Иқгисодий, ижтимоий ва маданий хуқуклар ҳақидаги халқаро пакт, Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақидаги халқаро конвенция, Янги Европа учун Париж хартияси, Ядро қуролини та-рқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва бошқаларни айтиб ўтиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати минтақавий вазият, мамлакат-нинг тарихий тараққиёт тажрибаси, сиёсий ва иқгисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда назарий ва амалий жиҳатдан илмий асосларга таянади. Ташқи сиёсатда тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик йўли асос қилиб олинди1. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидаги-лардан иборат:

  • мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, уму-
    минсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни саклашга содиқлик;

  • давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини хурмат
    қилиш;

  • бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

  • низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;

  • куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик;

  • инсон хуқуклари ва эркинликларини хурмат қилиш;

  • ички миллий қонунлар ва хуқуқий меъёрлардан халқаро хуқуқнинг уму-
    мэътироф этилган қоидалари ва меъёрларининг устуворлиги;

  • давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизли-
    гини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга кириш ва
    улардан ажралиб чиқиш;

  • тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;

  • давлатлараро алоқаларда тенг хуқуклилик ва ўзаро манфаатдорлик,
    давлат миллий манфаатларининг устунлиги;

  • ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишув-
    лар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш хисобига бошқ-
    асидан узоклашмаслик.

Ўзбекистоннинг халқаро хавфсизликка мос бўлган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъ-минлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини дунёдаги 165 давлат тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик, сиёсий, иқгисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкешда 35 мамлакат-нинг элчихонаси очилди. Булар жумласига АҚШ, Туркия, Германия, Фран-ция, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқаларни кири-тиш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакат ва халқаро
1 Жўраев С., Жалилов А.,. Саидолимов С. Хорижий давлатларнинг ташқи сиёсати ва дипломатияси. Ўқув дастури. Т.,. 200. 40-бет.
265
ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотлари-нинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқца. Дунёдаги 50 га яқин давлатда Ўзбекистоннинг элчихоналари ишлаб турибди2.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish