"Таъсир кўрсатувчи куч" деганда ҳар томонлама таъсир кўрсатиш ҳола-ти, "заиф куч" деганда эса, ўз манфаатини ҳимоя қила олмаслик ҳолати ту-шунилади. Бугунга кунда давлатнинг илмий-техник, саноат ва молиявий-иқги-содий, ижгимоий имкониятларини ҳамда унинг миллий хавфсизлигани таъ-минлаш доирасидаги куч-қудратининг кўрсаткичлари жадал ўзгариб бормоқца.
Жаҳон тизими айни вақтда тарихий давр ва ижтимоий макон сингари узоқни кўзловчи фундаментал тушунчаларга дуч келмоқца. Ҳозирга дунё "ўтиш даври"да бир томондан, номарказлашиш ва минтақавий давлатлараро низо-ларни ҳал этиш, иккинчи томондан — давлатлараро ҳарбий мустаҳкамла-ниш жараёнларини бошдан кечирмоқца. Айниқса, НАТО ролининг яна ошиши кўп ҳолларда халқаро тизимда муайян икқиланишларни келтириб чиқара бош-лади. Шундай қилиб, ҳозирги халқаро тизим ўзига хос ўтиш даврини боши-дан кечирмоқца.
Қудратли давлатларнинг энг умумий характеристикаси — бу ялпи ички маҳ-сулот (ЯИМ), аҳоли, ҳудуд ва қуролли кучларнинг ҳажмидан иборат. XX асрнинг 80-йилларида турли этник, диний низоларда қуролли тўқнашувлар келиб чиқиши молиявий-иқгисодий ва савдо-иқгисодий муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шу сабабли, бугунга кунда терроризм, диний экстре-мизм, оммавий қурол тарқатиш авж олди ва ядро қуролига эга бўлиш харакати к^йта авж ола бошланди. Ҳудуд муаммоси хам юзага қалқиб чиқа бошлади. Чун-ки кенг ҳудуд давлатнинг харбий хавфсизлигани таъминлайди, қишлоқ хўжали-га риюжига имконият яратади, давлат транспорт харидорига янга қулайликлар туғдиради, атроф-мухитни химоя қилиш имкониятлари пайдо бўлади ва ҳ. к.
Дунёда стратегик ноаникликнинг пайдо бўлиши давлатлараро тенглик тамойилининг бузилишига олиб келмоқца. Чунки анъанавий марказлашган кучлар дунёда ўз таъсирини саклаб қолишга уринмоқца.
Интеграциялашув жараёни бўйича назариялар ҳам аниқ таърифларни бермаяпти. Чунки ушбу асосий масала кун тартибида турибди: минтақавий интеграциялашув глобал эркин савдонинг шаклланишига олиб келадими? Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви минтақалашув ва глобаллашувга тенг имконият яратиб беради.
Дунё миқёсидаги даромадлар туфайли жаҳон миқёсида низолар келиб чиқа бошлади. Кейинги 16 йил ичида камбағал мамлакатларнинг 100 тасида аҳоли жон бошига тақсимланадиган даромад кескин пасайиб, 60 мамлакатда эса — талаб даражасидан ҳам тушиб кетди. "Мулкни адолатли тақсимлаш"
254
муаммоси жаҳон иқгисодиётининг глобаллашувида муҳим масала ҳисобла-нади. Афсуски, бундай муаммолар оз эмас.
Глобаллашув тенденциясининг ўсиб бориши шароитида мустақил тен-глик тамойили янги маъно касб этиб, долзарб бўлиб бормоқца. Тенгсизлик ҳамон мавжуд экан, унга юридик баҳо берилиши керак. Бу нафақат муайян миллий иқтисоднинг кучли давлатлар қаршисидаги заифлиги билан, балки уларнинг илмий-технологик, ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-маданий, табиий-иклимий ва турли тараққиёт йўналишлари бўйича ҳам имкониятлари чек-ланганлиги билан ҳам изоҳланади. Бундай шароитда давлатларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш учун халқаро ҳуқуқ ролини ва давлатларнинг фаол-лигини ошириш лозим бўлади.
Мустақил тенглик тамойили халқаро хуқуқнинг халқаро муносабатлар-ни тартибга солишида асос бўлиб хизмат қилиши учун керак. Мустақиллик тенгсизликсиз бўлмайди ва, аксинча. Тенгсизлик давлатнинг халқаро муноса-батларига путур етказади ва унга ишонч йўқолади. Охир-оқибатда у гегемо-низмга ва муайян давлатнинг халқаро муносабатларда лидерлик қилишига олиб келади. Бу номақбул йўлдир.
Тенгсизлик кўпгина давлатларнинг тараққиётини бўғиб қўяди. Аслида, бир давлатнинг мустақиллиги бошқа давлатнинг мустақиллигини чеклаш хисобига бўлади. Шу сабабли, БМТнинг Халқаро суди "Мустақиллик ва тен-глик халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинувчи барча ишлардаги эркинликни билдиради", — деб таъриф берди1.
Do'stlaringiz bilan baham: |