Ижтимоий тенгсшлик бу мақомлар тенгсизлигидир. Бу тенгсизлик иқги-содий сабаблар билан изоҳланиши мумкин. Мулкка ва аввало ишлаб чиқа-риш воситаларига эга бўлган индивидлар ва гуруҳлар моддий бойликнинг ис-теъмолида ва тақсимланишида ҳукмрон мавқега эга.
Ҳозирда ҳам бу тенгсизлик индивидларнинг у ёки бу ижтимоий ролни бажаришдаги қобилиятлари билан характерлидир. ТТТу билан бирга, раҳбар-ликда ва бошқарув фаолиятида тажриба, умумий билимлар, шунингдек, андиша юксак ақл-заковат талаб қилинади.
Лекин одамлар табиатан ҳар хил қобилиятларга эгадирлар. Демак, одам-ларнинг табиат инъомига эгалиги, психологак тенгсизлига жамиятнинг эли-та ва оммага бўлиниши борасидаги иккинчи муҳим омилдир.
Жамиятнинг сиёсий соҳа фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқувчи сиёсий элитанинг сиёсий омиллари ҳам мавжуд. Сиёсат ҳар кимнинг қизиқиш доирасига киравермайди. Кўплар учун сиёсатга жалб қилиниш бу иккинчи даражали ишдир. Сиёсатда озчилик фаоллик кўрсатади.
Шундай қилиб, асосий ҳаётий манфаатлари сиёсатда бўлмаган сиёсий пассив омма сиёсий элитанинг мавжудлигидага муҳим омил ҳисобланади. Ҳатто энг тараққий этган демократик давлатларда ҳам асл сиёсий амалиётда омма-ни сиёсий қарорлар қабул қилиш ва сиёсатни идора қилишдан четлатиш юқори даражада бўлиб, халқ ҳокимиятининг халқни бошқариши ҳар хилдир.
Ижтимоий бошқарувда жамоавий қадриятлар муҳим аҳамиятга эгадир. Бошқарувдаги элита жамиятдаги тараққиётнинг қадриятларини, мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш масъулиятига эга ва бу меъёр ҳамда қадриятлар, идеаллар, ижтимоий-сиёсий доктриналар давлат фаолиятининг узоққа йўнал-тирилган дастурлари шаклида бўлиши керак.
Жамиятнинг сиёсий маданияти шаклланишига бошқарувчи элита фаол-лик билан таъсир кўрсатади ва ҳозирги мафкуравий моделлар ва мақсадлар-ни "Ёруғ келажак" барпо этиш учун аниклаштириб ишлаб чиқади.
3. Сиёсий элита тўғрисидаги асосий назариялар.
Сиёсий элита тўғрисидаги тасаввурларни чуқур билиш учун аниқ тари-хий ёндашувларни кўриб чиқиш лозим.
XX аср сиёсатшунослари учун сиёсий элита ёхуд бошқарувчи сиёсий элитанинг мавжудлиги мутлақ сийқа воқелик сифатида қабул қилиниши ке-рак. Аммо ҳозирги кунда сиёсий элита ва жамият ўртасида мавжуд бўлган муносабатларнинг кескинлашуви кузатилмоқца ва ўртада низолар келиб чиқ-моқца. Бу орада иккита асосий моделни кўриб чиқиш керак. Биринчи модел шуни таъкидлайдики, таъсир доираси кенг ва бутун жамиятни ўзига қамраб оладиган сиёсий элиталар мавжуд. Бу олигархик, элитаристик моделдир. Ик-кинчи модел эса кўплаб элиталарнинг мавжудлигини таъкидлайди ва элита-лар ўртасидаги рақобатни ҳам ўз назарида тутади. Бундай модел эса полигар-хик, ёхуд демократик модел номини олган.
186
Биринчи моделнинг кўзга кўринган вакиллари, "макиавеллистик мак-таб" деб ном олган оқим намояндалари Г. Моска, В. Парето, Р. Михельслар-дир. "Макиавеллистлар" деган атамани биринчи бўлиб америкалик сиёсат-шунос Ф. Хинтер ишлатган. Бунга сабаб ушбу сиёсатшуносларнинг фикрлари XVI асрда ижод қилган буюк мутафаккирнинг фикрларига яқинлиги эди.
"Макиавеллистларнинг" хусусияти шундаки, улар элитани алоҳида му-жассамлашган гуруҳ сифатида кўрганлар. Бундан ташқари, бу гуруҳ бошқа гу-руҳлар орасида ўз устунлигини алоҳида хусусиятлар билан қўллаб-қувватлаган.
Жамиятнинг бошкэруви озчиликка бўйсуниши, яъни элита ва бўйсунади-ган кўпчилик — хар к^ндай жамиятни харакатга келтирувчи омма ҳисобланади. Бундай бўлиши қонун бўйича инсоннинг табиатидан келиб чиқади. Бу табиий ҳол бўлиб, элита таркибининг ўзгаришига кэрамасдан, ўз асосига кўра, унинг оммага бўлган ҳукмронлик ҳолати ўзгармасдир. Кўпчилик озчилик томонидан бошқарилади, чунки озчилик яхши ташкиллаштирилган бўлади. Ҳукмрон син-фга асосан гуруҳ ҳамжиҳатлиги хос бўлади. Бу гуруҳнинг ҳамжихатлиги нафақат профессионал статус ва ижтимоий келиб чиқишининг умумийлигага асосан, балки ўзини элитаристик англаш, ўзини жамиятни бошқаришга қодир деб то-пилган алоҳида қатлам деб ҳисоблашга ҳам асосланган. Бошқарувчи элита қато-рига қўшилиш ҳар бир шахсдан алоҳида сифат ва қобилиятлар мажмуасига эга бўлишни талаб қилади. Элиталарнинг алоҳида сифати табиий тугма ҳолат ҳамда бошқариш қобилиятини шакллантиришга к^ратилган тарбияга боғлиқцир.
Аммо бу сифатлар доимий эмас. Улар инсон жамиятининг эволюцион жараёнида ўзгаради. Шундай қилиб, оддий жамиятда ҳарбий ботирлик юксак даражада баҳоланган. Цивилизациянинг ривожланиш сифати меъёрида хукм-ронликни озчиликнинг қўлига берадиган ҳукмронлик бойликка эга бўлишни билдирар эди. Тарихни ўрганиш шуни кўрсатадики, ҳукмрон синфга кириш-ни уч омил очиб беради: ҳарбий ботирлик, моддий бойлик, маънавий хукм-ронликка эгалик. Ушбу уч омил билан аристократиянинг уч тарихий шакли боғлиқ: ҳарбий, черков ва молиявийдир. Бироқ ҳукмрон синфга ажратиш-нинг олий мезони бошқариш қобилияти хисобланади. Ўз жамиятининг заиф ва кучли томонларини билувчи, уни назорат қила олувчи.
Ҳозирги пайтда ташкил этилган жамиятнинг устидан хукмронлик қилиш ушбу вазиятнинг ўзгармаслигини билдирмайди. Жамиятда ҳар доим ҳокимият учун кураш олиб борилади.
Табиий туғма истеъдодли кўпгина кишилар ҳукмронлик имтиёзи ҳола-тини қўлга киритишга интиладилар. Жамият эса ўз-ўзидан доим ривожланиб боради. Янги вақг ҳукмрон элита олдига янги вазифаларни қўяди. Г, Моска ҳукмрон синфнинг ривожланишида иккита тенденцияни белгилайди. Бир то-мондан, элита вакилларининг ўз вазифалари ва имтиёзларини ўзларида дои-мо қолдиришга ҳаракат қилиши, иккинчи томондан, янги кучларнинг эски кучларнинг ўрнига келишидир. Агар жамиятда аристократик ёндашув устун-лик қилса, хукмрон синф ёпиқ бўлади ва жамиятнинг ривожланиш қобили-яти қисқаради. Агар иккинчи (демократик) тенденция устунлик қилса, хукм-рон синфга кириш қийинчилик туғдирмайди ва унинг шахсий янгаланиши тез суръатлар билан ошиб боради. Аммо бундай тенденция ҳолатида қуйи
187
гуруҳларнинг ҳокимиятни эгаллаш учун бўлган хатти-ҳаракатлари беқарор вазият, сиёсий кризисларга олиб келиш хавфини туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |