Овоз бериш ва сайлов натижаларини эълон қилиш босқичи сайлов жара-ёнининг кульминацион нуқгасини ташкил этади. Ушбу босқичда фуқаролар-нинг иродаси тўлиқ ўз ифодасини топади ва ҳокимият органлари таркиби маълум бўлади.
Овозларни ҳисоблаб чиқиш турли мамлакатлар амалиётида турлича йўлга қўйилган. Баъзи мамлакатлар махсус сайлов машиналаридан фойдала-надилар, баъзи бирлари эса, сайлов бюлетенларидан фойдаланадилар. Овоз бериш жойи ҳам турлича бўлиб, аксарият мамлакатларда сайлов участка-
177
ларида овоз бериш ташкил қиланади, айримларида (масалан, Швецияда) уйдан ёки почта орқали овоз бериш йўлга қўйилган. Айрим мамлакатларда сайловларда иштирок этиш фуқаролик ҳуқукларининг ажралмас қисми си-фатида талқин этилса, бошқа баъзиларида (масалан, Австрия, Австралия, Бельгия, Италия, ФРГ ва бошқ. ) фуқаролик мажбуриятлари сифатида қара-лади. Бинобарин, ушбу мамлақатларда сайловларда иштирок этиш мажбу-рий ҳисобланади.
5. Ўзбекистовда сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Мамлакатимизда сайлов тизими тобора шаклланиб бормоқца. Қисқа давр ичида сайлов қонунчилигининг мустаҳкам базаси бунёд этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга мос равишда қабул қилинган қонун-ларда фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуклари мукаммал тарзда ифода этил-ган. Жумладан, Асосий қонунимизнинг 117-моддасида шундай таъкидланади: "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар... овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатла-нади" Эътироф этилган бу қоиданинг Конституциямизда мустаҳкамланиши айнан демократик жамият талабларига ҳамоҳангдир. Ўз навбатида, ушбу меъёр фуқароларимизнинг Асосий қонун 32-моддасида белгиланган «...жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқининг кафолати ҳамдир (32-жадвал).
31-жадвал
Ўзбекистон Республикаси сайлов туррисидаги асосий қонунлари
№
|
Ҳуқуқий ҳужжат
|
Қабул қилинган йили
|
1
|
Узбекистон Республикаси Конституцияси
|
1992 йил 8 декабр
|
2
|
"Узбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Узбекистон Республикаси Қонуни
|
1991 йил 18 ноябрь
|
3
|
"Фуқаролар сайлов ҳуқукларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
|
1994 йил 5 май
|
4
|
"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғриси-да"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
|
1994 йил 5 май
|
5
|
"Узбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
|
1998 йил 30 апрель
|
6
|
"Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида" Ўзбекистон Рес-публикаси Қонуни
|
2001 йил 30 август
|
4
|
" Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асо-сий принциплари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
|
2002 йил 4 апрель
|
5
|
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбе-кистон Республикаси Қонуни
|
2003 йил 29 август
|
6
|
"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
|
2004 йил 29 апрель
|
Манба: Ўзбекистон Республикасидаги сайловларга оид қонун ҳужжатлари тўплами. Т., 2007.
178
Масалан, парламент сайловларининг конституциявий асослари тўғри-сида гап кетар экан, мазкур ҳолат Асосий қонунимизда ифода этилганлиги-нинг гувоҳи бўламиз. 11-моддада белгиланганидек, Ўзбекистонда давлат ҳоки-миятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилига асосланишининг ўзиёқ фикримизнинг да-лилидир. Бундан ташқари, Асосий қонунда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси" деб номланган алоҳида боб мавжуд. Унда Олий Мажлиснинг икки палатадан иборат эканлиги ҳамда ҳар иккала палатанинг ваколат ва бурчла-ри, Олий Мажлисга кимлар сайлаши ва кимлар сайланиши мумкинлиги, Парламент таркибидаги қўмита, комиссияларнинг ҳуқуқий ҳолати каби кўплаб муҳим масалалар атрофлича ифода этилган.
Асосий қонунимизнинг 76-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республи-каси Олий Мажлиси олий вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокими-ятни амалга оширади. Олий Мажлис ҳар иккала палатасининг ваколат мудда-ти беш йил этиб белгаланган.
Шу ўринда Конституциямиз 77-моддаси моҳиятига ҳам алоҳида тўхта-либ ўтиш жоиз. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун-чилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган 120 депутатдан иборат эканлига таъкидланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, Асосий Қонун Крнунчилик палатасининг кўппартиявийлик асосида шакллантирилишини белгиламоқца. Бу айнан де-мократик тамойилларга ҳамоҳангдир. Яъни Парламент битта партия ёки си-ёсий ҳаракат вакилларидангина иборат бўлиб қолмайди. Бу эса ўз навбатида жамиятдаги турли қарашлар, турфа фикрларнинг, хоҳиш-истакларнинг рўёбга чиқишига уларнинг ранг-баранг тарзда қонунларда ифода этилишига хизмат қилади.
77-моддада белгиланганидек, Сенат аъзоларининг Қорақалпоғистон Рес-публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқцорда — 6 кишидан сайланиши адолат тамойиллари тантанасидир. Бу ҳол келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олади. Қарорлар қабул қилишда ҳудуд-ларнинг тор доирадаги ўзига хос манфаатларининг устунлига истисно этила-ди, ҳар бир худуднинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда умуммамлакат манфаатлари устуворлик касб этади.
Сенат аъзоларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органла-ри депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар ораси-дан яширин овоз бериш йўли билан сайланиши ғоят муҳим аҳамият касб этади. Сир эмаски, кўпчилик ҳолларда маҳаллий вакиллик органлари ҳамда мазкур органлар депутатларининг нуфузи, таъсирчанлиги замона талаблари даражасида бўлмаётган эди.
Асосий қонунимиз эса, уларга энди жуда катта ваколат бермоқца. Вакил-лик органлари депутатлари Олий Мажлиснинг юқори палатаси, яъни Сенат-ни шакллантиришда бевосита қатнашадилар. Бундан ташқари, Сенат аъзо-ларининг аксарияти айнан улар орасидан сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатнинг 16 нафар
179
аъзосининг тайинланиши ҳам ўзбек парламешчилиги шаклланишининг му-ҳим жиҳатидир. Бу 16 нафар аъзонинг фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармокларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фу-қаролар томонидан тайинланиши ана шундай шахсларнинг жамиятда ало-ҳида эъзозланишидан далолатдир. Шунингдек, Конституциядаги бу меъёр улар-нинг бой тажрибалари, салоҳиятларидан қонунчиликни такомиллаштириш, умуман, жамият тараққиёти учун фойдаланишнинг имкониятидир. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, бўлажак Сенат аъзоларининг ишлаб чиқариш соҳаси билан бирга айнан фан, санъат, адабиёт намояндаларидан тайинланиши маз-кур соҳаларнинг ривожига ҳам маълум маънода хизмат қилади, жамиятда зиёли инсонлар қатлами мавқеини янада юксак мавқега кўтаради.
ТТТу билан бирга, Асосий қонунимиз депутатликка, Сенатга аъзоликка номзодларга нисбатан муайян талабларни ҳам қўяди. Яъни, 77-моддага муво-фиқ, сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Респуб-ликаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбе-кистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин.
Айнан бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 25-моддасига биноан, содир этган жинояти учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган фуқаролар, Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, бошқа ҳарбийлашган қисмларнинг ходимлари, диний ташки-лотлар ва уюшмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка ном-зод бўлолмайдилар.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғри-сида"га, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"-ги, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғри-сида"ги, "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилиши-нинг асосий тамойиллари тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар мамлакатимизда сайловларнинг конституциявий асосларини аниклаштиради, мукаммаллаш-тиради, тўлдиради.
Республикамиза энг сўнгга сайловлар — 2007 йил 23 декабрда Ўзбекис-тон Республикаси Президенти лавозими учун бўлиб ўтди. Президентлик сай-лови миллий қонунчилигимизга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Кон-ституцияси, "Фуқаролар сайлов хуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунда белгиланган демократик, ошкоралик ва очиклик тамойиллари асо-сида, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Бу эса Ўзбекистон сайлов тизимининг умумэъ-тироф этилган халқаро хуқуқий стандартларга, демократик ривожланган мам-лакатларнинг илғор тажрибасига тўла мос келиши яна бир карра тасдиклади.
180
Сайлов кампанияси муқобиллик ва соғлом рақобат мухити асосида ўтка-зилди. Ўзбекистон Республикаси Прездиенти сайловида мамлакатимиз сиё-сий ҳаётида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган қуйидаги уч сиёсий партиядан номзодлар иштирок этдилар
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-де-
мократик партиясидан кўрсатилган номзод — И. А. Каримов;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод — А. А. Рус-
тамов;
"Адолат" социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Д. Ғ. Таш-
муҳамедов;
2007 йилги Президент сайловида илк бор сайловчиларнинг ташаббус-
кор гуруҳи томонидан кўрсатилган номзод — А. X. Саидов ҳам иштирок этди.
Ушбу муҳим сиёсий тадбирда Президешяикка ўз номзодини кўрсатган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳидан 23 минг нафардан ортиқ кузатувчилар иштирок этгани сайлов жараёнида номзодларга тенг ша-роит яратиш, адолатлилик, қонунийлик, ошкоралик тамйоилларига қатьий амалга оширишга кўмаклашди. Президентлик сайлови мониторингида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган, МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, Ев-раЗЭС, ИКТ каби халқаро ташкилот вакиллари бўлган қарийб 300 нафар халқаро кузатувчилар қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сай-ловини 300 нафарга яқин мамлакатимиз ва хорижий ОАВ журналистлари кенг ёритиб борди.
Сайловда рўйхатга олинган 16 миллион 297 минг 400 нафар сайловчидан 14 миллион 765 минг 444 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловичлар умумий сонининг 90,6 фоизи демакдир.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-де-мократик партиясидлан кўрсатилган номзод — И. А. Каримовга 13 миллион 8 минг 357 нафар сайловчи (88,1%) овоз берди. Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан кўрсатилган номзод — А. А. Рустамовга 468 минг 64 нафар сай-ловчи (3,17%), Сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган номзод — А. X. Саидовга 420 минг 815 нафар сайловчи (2,85%), Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод — Д. Ғ. Ташмуҳамедова-га 434 минг 111 сайловчи (2,94%) овоз берди1.
2008 йил 25 декабрда қабул қилинган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун сайлов жараёнининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштирилди. Ушбу қонунга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонини 120 тадан 150 тага оширилди. Бунда 135 та ўринни сиёсий партиялардан кўппартиявийлик асосида бир мандатли округларда сайланадиган депутатлар эгаллайди. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан эса Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати мазкур ҳаракатнинг олий органи (Конференцияси) томонидан Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган муддатларда сайланадиган бўлди. Шунингдек, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган реал жараёнларда сиёсий партияларнинг роли кучайиб бораётганлиги инобатга олиниб сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодлар кўрсатиш институтини бекор қилинди. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафарга оширилди.
Сaйлoвдa иштирoк этaдигaн сиёсий пaртиялaрнинг рўйxaтдaн ўтиши учун ўрнaтилгaн муддaт 6 oйдaн 4 oйгa туширилди. Aйни вaқтдa сиёсий пaртиялaрнинг сaйлoвдa иштирoк этиши учун руxсaт бeриш мaсaлaсини ҳaл этиш бoрaсидa зaрур бўлaдигaн сaйлoвчилaр имзoсининг миқдoри aввaлги 50 минг имзo ўрнигa 40 минг қилиб бeлгилaнди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига фақат сиёсий партиялар эгадирлар. Бироқ, бунинг учун сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиши ва сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирда ушбу сиёсий партия депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин бўлади.
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партияга сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлаш ҳуқуқи берилди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини янада кучайтиришни таъминлашга йўналтирилган бир қатор янги тартиб-қоидалар жорий этилмоқда.
Миллий сайлов қонунчилигига 2008 йил 25 декабрда киритилган ўзгартиришларга биноан, эндиликда шикоят берган шахслар шикоят кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бу тартиб сайлов жараёнининг барча босқичларига тааллуқли.
Сайловлар ошкоралик тамойилларига асосланган қонунларга мувофиқ ўтказилишини кўзда тутади. Ошкоралик сайлов жараёнида қонунга хилоф ҳаракатларга чек қўяди. Шундай қилиб, овозларни санаш сайлов участкаси даражасидан тортиб, то Марказий сайлов комиссияси даражасида ҳам ошкора кўрилиб тасдиқланган бўлиши шарт. Овозларни санаб чиқишда номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари вакиллари, миллий ва хорижий кузатувчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин. Бу жараёнлар сайловларнинг яширин ўтказиш принципига зид келмайди, балки ҳаққоний асосда ўтишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси сайлов тўғрисидаги қонунларида ҳам ошкоралик принципи алоҳида моддаларида ўз ифодасини топган. Масалан, қонунчилигмизда белгиланишича, сайловларни ташкил этиш ва уни ўтказишда қатнашаётган сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат идоралари ўз фаолиятларини очиқ ва ошкора олиб борадилар.
Округ сайлов комиссиялари депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланадиган сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади. 2008 йил 25 декабрда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти жараёнидаги иштирокига оид қоидалар уларга бирмунча мустақиллик берди. Жумладан, сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Бунда сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.
Округ сайлов комиссиялари депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга мазкур ваколатни тасдиқловчи тегишли гувоҳномалар беради. Сайловнинг ташвиқотини самарали уюштиришда ишончли вакиллар номзодга сезиларли ёрдам кўрсатиши мумкин. Зеро, Президентимизнинг “Барча сайловолди тайёргарлигимизнинг асосий мақсади – ҳар қайси овоз берадиган инсон, у кимга овоз беришидан қатъи назар, Президент номзодигами ёки депутат номзодигами – аввало, ўз хоҳиш-иродасига суяниб, ўз иймонига суяниб, мустақил ва онгли равишда овоз берсин”1 деган концептуал кўрсатмаларини рўёбга чиқаришда, номзодлар орасидан овоз бериш учун энг мақбулини танлашда ишончли вакиллар институтининг аҳамияти ҳам каттадир.
Қонунга мувофиқ, номзод депутат этиб сайланиши учун ташвиқот юритиш, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, сайловчилар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, сайлов комиссияларида номзоднинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун депутатликка номзод ўн нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлиши мумкин. Ишончли вакилларни депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ўз ишончли вакилларини ўзи белгилайди ва бу ҳақда округ сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳнома беради.
Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, илгари сурилаётган номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ошкоралик принципи сайлов комиссияларининг ташкил этилиши ҳамда фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширишлари лозимлигини билдиради. Жумладан, сайлов комиссияси ўз таркиби, жойлашган манзили ва телефон рақамларига доир маълумотларни расмий матбуот органларида эълон қилиши керак. Сайлов комиссиялари фаолиятининг барча босқичларида кузатувчилар ҳозир бўлишга ҳақли эканлиги қонун билан мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида: “Бутун сайлов кампанияси кенг ошкоралик асосида тузилади. Ҳар бир сайловчи сайлов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузишга, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақтига, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига доир ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Тегишли сайлов комиссияларининг сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби тўғрисидаги, шунингдек, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги қарорлари матбуотда эълон қилинади” деган нормаларнинг мустаҳкамланганлиги ҳам округ сайлов комиссиялари зиммасига жиддий масъулият юклайди. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов: “Сайловлар жараёнида ҳар қайси давлат, ҳар қайси жамиятда эркин тафаккур, хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлар, шу билан бирга, сиёсий ҳаракатлар ва кучларнинг интилишлари, айниқса, яққол намоён бўлади”2 деганида, биринчи навбатда, сайлов кампаниясининг очиқ ва ошкора ташкил этилиши муҳимлигини назарда тутган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайлови тўғрисидаги қонуннинг 22-моддаси 4-бандига кўра хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим.
Сайловларда хотин-қизларнинг иштирокига баҳо берадиган бўлсак, 2009 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов якунларига кўра сайланган депутатларнинг 22 фоизини хотин – қизлар ташкил этди3.
Бўлиб ўтган сайловлар халқаро ҳуқуқий нормаларда назарда тутилган талабларга ҳар жиҳатдан жавоб бериши билан ўзига хос аҳамиятга эга. Шунингдек, бу сайловлар илгариги Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловлардан тубдан фарқ қилиб, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сонининг ошганлиги, хотин-қизларнинг депутатлик ўрнига эгалик қилишлиги учун фаоллашуви, ҳар бир сайлов округида ҳақиқий рақобатнинг юзага келганлиги, энг муҳими, профессионал Қонунчилик палатасининг шаклланганлиги ижобий ҳолатдир.
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида миллий сайлов тизими ва қонунчилиги изчиллик билан, босқичма-босқич ривожланиб борди. Ўзбекистон сайлов тизими ҳар бир босқичда Конституция ва халқаро андозаларга мос равишда ислоҳотлар мақсади ва фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий онгини ўсиб боришига мутаносиб тарзда янги поғонага кўтарилди. Бошқача қилиб айтганда, сайлов қонунчилигининг амалиётда изчил қўлланилиши мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг таркибий қисмига айланди.
Маълумки, сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, мазкур ҳуқуқ асосида улар ўзлари сайлаган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда билвосита иштирок этадилар. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Сайловлар жараёнида ҳар қайси давлат, ҳар қайси жамиятда хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлар, айниқса, яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, ҳар қандай сиёсий ҳаракатлар ва кучлар сайловга тайёргарлик кўриши, ўз платформаларини аниқ белгилаб олиши – буларнинг барчаси табиий ҳол. Бусиз ўзи ҳаёт, тараққиёт бўлмайди”4.
Конституциянинг XXIII боби “Сайлов тизими” деб номланиб, 117-моддада фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ва асосий принциплар ҳамда сайлов ўтказиш муддатлари мустаҳкамлаб қўйилди.
Конституцияда келтирилган ушбу нормалар сайлов тизимини ислоҳ этишни, айниқса, Олий Мажлис шаклланишининг ҳуқуқий асосини яратиш масаласини талаб этар эди. Мана шу мақсадда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида Олий Кенгаш Раёсати зиммасига 1993 йил давомида Олий Мажлисга сайлов тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилиш вазифаси юклатилди5. Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Олий Кенгаш Раёсатининг қарорига кўра ишчи гуруҳи ташкил этилиб, мазкур ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган қонун Олий Кенгаш томонидан кўриб чиқилиб (1993 йил 2-3сентябрь), умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди. Мазкур қонун лойиҳаси 1993 йил 4 сентябрда матбуотда чоп этилди. Қонун лойиҳасининг қарийб тўрт ой давом этган умумхалқ муҳокамаси чоғида Олий Кенгашга олти юзга яқин таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди6.
Қонун лойиҳасининг муҳокамасидан сўнг 1993 йил 28 декабрда Олий Кенгашнинг ўн тўртинчи сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди7.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонун парламентга сайлов ўтказишнинг асосий принципларини мустаҳкамлади... Мазкур қонун янги типдаги демократик парламентни шакллантиришнинг ҳуқуқий пойдеворини ташкил этди8. Мазкур қонун қабул қилингандан кейин доимий равишда такомиллашиб борди. Ва биринчи маротаба 1997 йил 26 декабрдаги Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида мазкур қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан сайлов қонунларига бир қатор демократик қоидалар киритилди. Олий Мажлисга сайловлар тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида муайян такомиллашув рўй берди. Унинг 2-банди чиқариб ташланди. Бу банднинг чиқарилиши 46-моддада назарда тутилган бир чекловчи қоидани бартараф этди. 46-модданинг 3-қисмига кўра, “муайян сиёсий партиядан кўрсатилган ҳамма номзодлар, башарти улар сайловда овоз беришда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси барча сайловчиларининг камида беш фозининг овозини тўпламаган бўлсалар, Олий Мажлис депутатлари этиб рўйхатга олинмайдилар. Янги қонунга кўра ана шу 5 фоизлик тўсиқ олиб ташланди” 9.
Ушбу қонун янада такомиллаштирилди ва 2003 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинди10. Янги таҳрирдаги қонуннинг эски таҳриридан асосий фарқларидан бири, у иккита асосий қисмдан иборат бўлиб, 1-бўлимда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловларга бағишланган бўлса, 2-бўлим эса Олий Мажлиснинг Сенати сайловига бағишланган. Ушбу қонунга 2004 йил 27 августда ўзгартириш киритилиб11, унга кўра 22-модданинг 4-қисми "Хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим" деган қоида билан тўлдирилди. 2004 йил 3 декабрдаги ўзгартиришларга кўра эса, сайлов бюллетенида номзодларга овоз бериш тартибини соддалаштириш мақсадида ўзгартириш киритилди ва янги қоидага кўра "Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган депутатликка номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги - крестик қўяди" деган қоида ўрнатилди.
Ушбу қонунчилик ривожланишининг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикасининг "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2008 йил 25 декабрь Қонунини келтириш мумкин. Қонун мамлакатимизнинг демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида янада ривожланиб боришини таьминлаш борасида улкан аҳамиятга эга бўлган айнан шу вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг 13 та қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган мазкур қонун мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини изчил эркинлаштириш ва демократлаштириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.
Мaмлaкaтимизни мoдeрнизaция қилиш вa дeмoкрaтик ўзгaришлaрнинг муҳим тaркибий қисми ҳисoблaнгaн сaйлoв тизимимиз мунтaзaм тaкoмиллaшиб бoрмoқдa. Шу билaн биргa, бугунги кундa ҳaётнинг ўзи, aйниқсa, oxирги сaйлoвдa биз тўплaгaн тaжрибa юртимиздa сaйлoв жaрaёнлaрини янaдa дeмoкрaтлaштириш мaсaлaлaрини кун тaртибигa қўймoқдa.
Шу мунoсaбaт билaн Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Президент И.Каримов томонидан бир қатор таклифлар киритилди:
Биринчидан, мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ўртасида ўзаро соғлом рaқoбaт кучaйишининг асосий сабабаларидан бири бу, сaйлoвoлди тaшвиқoтининг шaкл вa усуллaри тoбoрa турли-тумaн вa кeнг миқёсгa эгa бўлиб бoрaётгaнлигидадир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар жараёнида сиёсий партияларнинг ваколатларини амалга ошириш механизмини ўрганишда сайловолди ташвиқотига алоҳида эътибор қаратишга ундайдиган бир қатор сабаблар мавжуд. Биринчидан, сайловолди ташвиқоти сайлов ҳуқуқининг асосий институтларидан бири ҳисобланади. Амалиётда ҳам ташвиқот кампанияси сиёсий партиялар сайловолди фаолиятининг асосий қисмини ташкил этади. Сайловчиларнинг овози учун кураш босқичида энг асосий ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбир, ўз навбатида, партияларга ўз сайлов фондларининг катта қисмини жалб этишларини талаб қилади. Иккинчидан, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, айнан сайловолди ташвиқоти жараёнида сайлов қонунчилигидан четга чиқиш ҳолатлари кузатилади. Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотининг турли шаклларини қўллаган ҳолда, депутатлик жойлари учун курашни бошлайдилар. Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг келажаги кўп жиҳатдан яхши ташкил этилган ташвиқот фаолиятига боғлиқ. Айнан ушбу даврда турли сиёсий кучларнинг манфаатлари кескин тўқнаш келади. Шу сабабли, сайловолди ташвиқоти – бу бутун сайлов кампаниясининг энг таъсирчан қисмидир.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини яратишнинг дастлабки босқичларидаёқ сайловолди ташвиқотини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг “Сайловолди ташвиқоти”, деб номланган 25-моддасининг иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилди. "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2008 йил 25 декабрь Қонунига кўра, 27-модда иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда белгиланади. Сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади”.
Сайловолди ташвиқоти ҳар қандай сайлов кампаниясининг энг муҳим, сиёсий аҳамиятга эга босқичларидан бири ҳисобланади, шунинг учун сaйлoв қoнунчилигидa сaйлoв кaмпaниясининг ушбу муҳим бoсқичини aмaлгa oшириш жaрaёнидa дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaргa тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизмлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишгa қaрaтилгaн нoрмaлaрни нaзaрдa тутиш лoзим.
“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 25-мoддaсигa ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш тaклиф этилмоқда.
Юқорида келтирилган қонунларнинг тегишли моддалари “Сайловолди ташвиқоти”га бағишланган. Лекин қонунчилигимизда сайловолди ташвиқотига нисбатан қонуний таъриф келтирилмаган. Ушбу таърифнинг келтирилиши билан биргаликда ушбу ташвиқотни олиб бориш шартлари ва шаклллари, турлари ҳамда уни амалга ошириш усуллари ва механизмлари аниқ кўрсатилади. Бундaй тaжрибa турли дeмoкрaтик мaмлaкaтлaрнинг сaйлoв қoнунчилигидa кeнг қўллaниб кeлмoқдa.
Иккинчидан, маълумки, “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaси 4-қисмига кўра, “сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди” деган қоида мавжуд. Киритилаётган таклифга кўра, сaйлoвoлди тaшвиқoтини нaфaқaт сaйлoв куни, бaлки oвoз бeриш бoшлaнишидaн бир кун oлдин ҳaм oлиб бoриш мумкин эмaслиги тўғрисидaги нoрмa киритилмоқда. Мaзкур нoрмa бир қaтoр ривoжлaнгaн xoрижий дaвлaтлaр қoнунчилигидa кeнг қўллaнaди. Ушбу норманинг қoнунчилигимизгa киритилиши сaйлoвчилaр учун қўшимча имконият бўлиб сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар томонидан ўтказилган сайловолди ташвиқотлари натижасида олган маълумотларини сарҳисоб қилишга ҳамда қайси сиёсий партиянинг дастурига ёки қайси номзодга овоз бериш учун битта якуний фикрга келиб овоз бериши учун етарли вақт ва имкониятни туғдиради. Сайлов жараёнининг муҳим босқичи саналмиш ушбу жараёнинг такомиллаштирилиши сайлов натижалари объективлигини таъминлашга хизмат қилади.
Учинчидан, мамлакатимизда шу пайтгача ўтказилган сайлов тажрибаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сайлов жараёнида участка сайлов комиссиялари қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган айрим ҳолатлар бўйича турли муаммоли вазиятларга тўқнаш келишмоқда. Шу муносабат билан “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 41-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 38-мoддaсининг муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ нормаларига қўшимчaлaр киритиш тaклиф этилмоқда. Ушбу қўшимчaлaрнинг киритилиши ҳамда мазкур жараённи амалга ошириш механизмига аниқлик киритилиши участка сайлов комиссиялари фаолиятига юритишига қулайлик яратиши билан биргаликда фуқaрoлaрнинг сaйлoв ҳуқуқлaри aмaлгa oширилишини, улaрнинг ўз xoҳиш-ирoдaсини эркин билдиришини, вa сaйлoв қoнунчилиги бузилиши мумкин бўлгaн ҳoлaтлaргa йўл қўймaслик бoрaсидa нaвбaтдaги қaдaм бўлади.
Тўртинчидан, “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги, “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги қoнунлaргa “oвoз бeриш кунигa қaдaр қoлгaн бeш кун ичидa, шунингдeк, oвoз бeриш куни жaмoaт фикри сўрoвлaри нaтижaлaрини, сaйлoв нaтижaлaри прoгнoзлaрини вa ўткaзилaётгaн сaйлoв билaн бoғлиқ бoшқa тaдқиқoтлaрни нaшр этиш (эълoн қилиш), шунингдeк, улaрни умумий фoйдaлaнишдaги axбoрoт-тeлeкoммуникaция тaрмoқлaригa (шу жумлaдaн, Интeрнет тaрмoғигa) жoйлaштириш тaқиқлaнaди” дегaн нoрмaни киритиш таклиф этилмоқда. Ушбу нoрмaнинг юқoридa кўрсaтилгaн қoнунлaргa киритилиши сaйлoвчилaр фикрининг чалғимаслигига, ўзлари танлаган ва маъқул деб топган номзодларига овоз бериш билан биргаликда сайлов натижаларининг ҳаққонийлиги ва объективлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бeшинчидан, Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтидaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaсигa дeпутaтлaр сaйлoвининг oчиқлиги вa oшкoрaлигини тaъминлaш мaқсaдидa “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 6-мoддaсигa Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтининг Қoнунчилик пaлaтaси дeпутaтлaрини сaйлaш бўйичa кoнфeрeнциялaридa кузaтувчилaрнинг иштирoк этиш ҳуқуқини бeлгилaб бeрaдигaн қўшимчa киритиш таклифи киритилмоқда.
Юқoридa бaён этилгaн қoнунчилик тaшaббуслaрини aмaлгa oшириш мaмлaкaтимиздa сaйлoв эркинлиги ҳуқуқи принципининг тўлиқ жoрий этилиши вa сaйлoв тизимининг янaдa дeмoкрaтлaшувигa xизмaт қилиши муқaррaр.
111Пр://е1ес1юп8.и2/и2Ь/уап§11Шаг/02Ье1а81оп_ге8риЬШ<;а81_таг1<;а21у_8ау1оу_1<;от1881уа8Ма_1.т§г
181
Do'stlaringiz bilan baham: |