Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet94/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Мутлақ монархия бошқарувнинг шундай шаклики, унда олий давлат ҳокимияти қонун бўйича тўлалигича битта шахсга бўйсунади. Бундай бошқа-рув шакли Саудия Арабистони, Қатар, Уммон, Бирлашган Араб Амирлик-лари ва бошқа мамлакатларда амалга оширилади.
Чекланган монархия (ёки конституциявий монархия) — бошқарувнинг шундай шаклики, унда монархнинг ҳокимияти вакиллик органлари томони-дан сезиларли даражада чекланади. Одатда, бу чеклаш парламент томонидан тасдикланган конституция билан белгиланади. Монарх эса конституцияни ўзгартириш хуқуқига эга эмас.
Чекланган монархиянинг асосий белгилари — хукумат парламент сай-ловларида кўпчилик овоз олган муайян партиянинг вакиллари асосида шак-ллантирилади; энг кўп депутат ўринларига эга бўлган партия лидери хукумат раҳбарига айланади; қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд соҳалари амалда монарх ҳокимиятига бўйсунмайди, унинг бу соҳалардаги ҳокимияти рамзий ҳисобланади; қонунчилик хужжатлари парламент томонидан қабул қилина-ди ва фақат расман монарх томонидан имзоланади; конституцияга мувофиқ, хукумат монарх олдида эмас, балки парламент олдида ҳисобот беради. Бош-қарувнинг бундай шакли Япония, Буюк Британия, Дания, Испания, Бель-гия, Швеция ва бошқа мамлакатларда амал қилади.
Конституциявий монархиянинг шаклларидан бири сифатида дуалистик монархия майдонга чиқади. Дуалистик монархиянинг асосий белгилари — иккиёқлама харакгер касб этади; юридик жиҳатдан ҳокимият ҳақиқатда мо-нарх томонидан шакллантирилган хукумат ва парламент ўртасида бўлинади; хукумат парламентдаги партия таркибига боғлиқ бўлмаган ҳолда шакллан-
133
тирилади ва унинг олдида ҳисоб бермайди; монарх асосан феодалларнинг манфаатларини ифодалайди, парламент эса буржуазия ва аҳолининг бошқа қатламларини ҳимоя қилади. Бошқарувнинг бундай шакли кайзер Германия-сида мавжуд эди (1871-1918), ҳозирда эса Марокашда амал қилаяпти.
Бир қатор давлатларда монарх мамлакатнинг нафақат дунёвий, балки диний ҳаётига ҳам бошчилик қилади. Бундай монархиялар теократик монар-хиялар деб аталади. Бошқарувнинг бундай шакли Саудия Арабистони ва Ва-тиканда амал қилади.
Бошқарувнинг яна бир шакли республика бўлиб, унда олий ҳокимият аҳоли томонидан муайян муддатга сайланган сайлов органлари томонидан амалга оширилади.
Бошқарувнинг республика шаклининг умумий белгилари — якка ҳукм-дор ва коллегиал давлат раҳбариятининг мавжудлиги; давлат раҳбари ва бо-шқа давлат ҳокимияти олий органларининг муайян муддатга сайлаб қўйили-ши; давлат ҳокимиятининг ўз иродасига кўра эмас, балки халқ хоҳиши бўйи-ча амалга оширилиши; қонун билан кўзда тутилган ҳолларда давлат раҳбари-нинг юридик жавобгарликка тортилиши. Республика ҳам ҳамма вақг ва ҳамма жойда бир хил эмас. У ҳам монархия каби ҳар хил бўлади. Ҳукуматнинг парла-мент ёки президент олдида масъулиятлилигига қараб парламентар республи-ка ва президентлик республикасига бўлинади (21-жадвал).
21-жадвал

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish