3. Давлатнинг моҳияти, функциялари ва бошқариш органлари.
Давлатнинг жамият сиёсий тизимидага ўрни ва роли унинг функцияла-ри билан белгиланади. Одатда, давлат функциялари ички ва ташқи функция-ларга бўлинади.
Давлатнинг ички функциялари қуйидаги соҳалар: иқтисодий (иқгисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, давлат корхоналарини бошқариш, нарх сиёсати-нинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, ташқи иқгисодий муносабатларни тар-тибга солиш), ижтимоий (иш билан бандликнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси), таълим (таълим олишни демократлаштириш, унинг узлуксизлигини таъминлаш, таълим олиш учун барчага тенг имкониятлар бериш), экологик, солиқ йиғиш, маданий ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ўз ичига олади.
Давлатнинг ташқи футицялари жаҳон иқгисодига ишеграциялашув ва та-шқи иқгисодий шериклик, давлатни химоя қилиш, дунёвий таршб-қоидаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бошк^ мамлакатлар билан ҳамкорликдан иборат.
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, агарда давлат фаолияти Ш. Монтескь-ёнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти функцияларини ажратиш ҳақидаги ғоялари асосида қурилган бўлса, ҳокимият органлари самарали фаолият кўрсатиши мумкин. Уларга яна давлат бошлиғининг ҳоки-мияти қўшилади.
Давлатлар, бошқарув шакллари ва давлат қурилиши шаклларига кўра ўзаро фаркланади. Улар давлатчиликнинг тарихий анъаналари, унинг вужуд-га келишининг асосий хусусиятлари ва бошқалар жиҳатидан турли-тумандир. Бир томондан, ягона типдаги давлат ҳудудида давлат ҳокимияти фаолияти ва уни ташкил этишнинг турли шакллари учраши, иккинчи томондан эса, тур-ли типдаги давлат бир хил шаклда намоён бўлиши мумкин. Давлатнинг моҳи-яти бевосита унинг шаклидан келиб чиқади ва у орқали аниқланади.
Давлат шаклига халқнинг маданий даражаси, унинг тарихий анъанала-ри, диний дунёқарашлар табиати, миллий хусусиятлар, ҳаёт кечиришнинг табиий шароитлари ва бошқалар жиддий таъсир кўрсатади.
Давлат шакли - мураккаб ижтимоий ҳодиса, у ўзаро боғланган уч ун-сурни ўз ичига олади: бошқарув шакли, давлат қурилиши шакли ва давлат режим шакли. Турли мамлакатларда давлат шакллари ўз хусусиятларига, ха-ракгерли белгаларига эга, ижтимоий ривожланиш даражасига қараб улар янги мазмун билан бойиб боради. ТТТу билан бирга, мавжуд давлатлар шакли уму-мий белгиларга ҳам эга, бу нарса давлат шаклининг ҳар бир унсурига таъриф бериш имконини беради.
Бошқарув шакли давлат ҳокимияти олий органларининг тузилиши, улар-нинг вужудга келиш тартибини ўз ичига олади.
132
Давлат шакли қуйидагиларни англаш имкониятини беради:
Давлат олий органларининг вужудга келиши ва уларнинг тузилиши;
Давлатнинг олий ва бошқа органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар-
нинг қурилиши;
Олий давлат ҳокимияти ва мамлакат аҳолиси ўртасидаги ўзаро муноса-
батларнинг қурилиши;
• Олий давлат органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари-
нинг таъминланиш даражаси.
Кўрсатилган белгилар бўйича давлат бошқарув шакли монархия (мут-лақ, конституцион, теократик, дуалистик) ва республикага бўлинади.
Монархия — бу шундай бошқарув шаклики, унда олий ҳокимият якка бир шахс томонидан амалга оширилади ва, одатда, мерос бўлиб ўтади.
Ўз ҳокимиятидан умрбод фойдаланувчи якка давлат раҳбари (султон, қирол, император, шоҳ), олий ҳокимиятнинг ворисийлик асосида мерос бўлиб ўтиш тартиби, монархнинг юридик жиҳатдан масъулиятсизлиги клас-сик монархистик давлат бошқарувининг асосий белгилари хисобланади.
Монархия қулдорлик жамияти шароитларида вужудга келган. Феодализ-мда у давлат бошқарувининг асосий шаклига айланди. Ҳозирги дунёда монар-хияга асосланган бошқарувнинг фақат анъанавий, асосан, юзаки белгилари сакланиб қолган. Ўз навбатида, монархия мутлақ, чекланган (конституци-он), дуалистик ва теократик монархияга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |